Репост из: Mahallada duv-duv gap
16 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан электр энергияси ва табиий газга тарифлар оширилди ва ижтимоий нормалар киритилди.
Ўзи нархлар ошиши кутилаетган эди, ва аслида иқтисодий томондан оширилиши тўғри. Аҳолига электр энергияси ва газни таъминлаш тизими капитализмга асосланган, эркин ва барқарор иқтисодиет қураетган давлатда ўзини харажатларини ўзи қоплаши керак ва давлатдан субсидиялар компанияларга эмас, тўғридан тўғри муҳтож аҳоли қатламларига берилиши керак.
Аммо, лекин, бироқ...
Биринчидан, бундай кескин ошириш (ток 50-300%га, газ 90-400%га) шок терапиясига ўхшаяпти. Бошқа давлатларда шок терапиясидан аввал анча муҳокамалар, аҳолига батафсил ва давомий тушунтиришлар, уланинг барча саволларига жавоб бериш жараени бўлади. Бизда муҳокама кўриниши бўлди холос, ҳақиқий муҳокамаларни кўрмадик.
Иккинчидан, 4 йилдан бери тарифлар инфляция бўлаетганига қарамасдан умуман оширилмай келинаетган эди. Шу ошириш ҳар йили инфляция даражасида 10-12% миқдорида қилиниб келганида, шок бўлмас эди. Фикримча, бу ишни бирданига бу даражада оширмасдан, 3-4 йил давомида ҳар йили 20% даражасида ошириб, натижасини таҳлил қилиб, сўнг ижтимоий нормани киритиб амалга оширса тўғри бўлар эди.
Учинчидан, аслида кескин оширишдан аввал, ушбу тизимлардаги самарасизликларни бартараф қилиш орқали ҳам анча маблағ тежалиши мумкин эди. Бу тизимларда коррупция ва ўғирлик гуллаб ётибти, ношаффоф шартномалар, сирли экспорт контрактлари, бозорга тўғри келмайдиган нархлар.
Аммо тизим самарадорлигини ошириш давлат бошқарувидагилар учун қийин, кучли билим ва тажриба талаб қилади, биз эса уларнинг айримлари ақлдан фойдаланишни умуман хуш кўрмасликларини маъмурий ислоҳот, бозорларни монополлаштириш, автомобилларни рўйхатдан ўтказиш нархини дунеда йўқ даражага олиб чиқиш ва кўплаб бошқа мисолларда кўрдик. Уларга шунчаки нархни ошириб қўйиш тез ва осон. Аҳоли шароитига таъсири унча қизиқ эмасга ўхшаяпти.
Тўртинчидан, охирги ярим йил давомида мен бир неча бор таъкидладим – биз, яъни давлатимиз, ҳудудий ва жахон иқтисодиетини бир парчасимиз. Охирги йиллар давомида дунеда кўплаб бизни ҳам иқтисодиетимизга жиддий таъсир кўрсатувчи ходисалар бўлмоқда – Россия-Украина уруши ва Россия-Ғарб манфаатлари тўқнашуви, шунингдек катта уруш бўлиши эҳтимоли кучайиб бораетгани, Россияда миллатчилик авж олаетгани, Эроннинг Исроил ва Ғарб билан муносабатлари кескинлашаетгани, ҳудудда кечаетган қўрғоқчилик ва Афғонистон Амударени сувини ола бошлагани, Афғонистон толиблар бошқарувида харбий жиҳатдан кучайиб бораетгани, жаҳон иқтисоди ўсиши суратлари пасайгани, глобализация жараенлари ортга қайтаетгани ва ҳ.к. Қозоғистон ва Россияда ҳозирда кечаетган кучли сел ва тошқинлар натижасида бўғдой нархи кескин ошиши мумкинлигини кимдир ҳисобга олаетганмикин?
Бундай кескинлашаетган глобал вазият давлат бошқарувидан ўта эҳтиеткорона, узоқни кўрувчи ва тежамкор сиесатни талаб қилади. Биз эса охирги йиллар аксини кўряпмиз. Ишқилиб, охири бахайр бўлсин.