📍
Истанбулда заҳарланиб вафот этганлар сони 10 нафарга етдиЖорий йилнинг 14-январь куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонамиз 6 нафар Ўзбекистон фуқароларининг (барчаси эркак киши) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этганлигини маълум қилган эди.
🗣Бугунги маълумотларга кўра, спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида вафот этганлар сони 10 нафарни ташкил этади.
📌Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турилгани айтилмоқда.
Алоқа учун:
+90 (553) 541-17-17
🔅Истанбул морг идораси томонидан фуқаролар вафоти бўйича тақдим этилган маълумотлар юзасидан аниқлик киритиш ишлари давом эттирилмоқда.
🔗Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.
P. s. Ҳеч ким маст ҳолатда хотима топмасин, тани ўзга юртларда сарсон бўлмасин.. Огоҳ бўлинг. @suzsizga