Ҳудудий статистика бошқармаларининг Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бўлими ходимлари учун навбатдаги вебинар ташкил этилдиЖорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаларининг Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бўлими ходимлари учун ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикасига оид кўрсаткичлар ва уларни шакллантириш тартиби бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан онлайн вебинар ташкил этилди.
Шунингдек, вебинарда ходимларга ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикасига оид кўрсаткичларни шакллантириш тартиби ва услубиёти батафсил тушунтириб берилди. Ушбу кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби мисоллар билан кўрсатилди.
———
🇺🇿
Lotin 🇷🇺
Русский🇬🇧
English———
Расмий саҳифалар |
Официальные каналы
|
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Youtube|
X |
LinkedIn