—санларга ман кимман ўзи? Анчайин одам ўрнида кўришмайсан ана манга деса ёстиқ қилиб олиб ўтир қизингни,Башорат юзига фотиҳа тортиб жаҳл қилганча ўрнидан туриб кетди.Шуҳрат кўзларига ёш келган қизига қараб—аҳамият берма,ўқишингга тайёрланавер. Бу йил киролмасанг,кейинги йилга кирасан,ўқитамиз ҳеч хавотир олма,ўқишга киролмасам адам турмушга берворади деб ташвишга тушма,ўзинг қачон хоҳласанг,ўшанда бўлади. Бор энди дарсингни қил.Нафосат хонасига киргунча ўзини зўрға босиб кирди,хонасига кирди-ю бор овози билан йиғлади,кўзларидан тушаётган ёмғир сингари ёшларни қўли билан сидириб -ҳали ҳаммасига кўрсатиб қўяман деб китобини очди...
— йигитлар, Гулноза хурсанд бўлганча ўғилларига қаради. Бирам иболи-ҳаёли қизлар экан, иккаласини бугун кийинтириб келяпмиз. Эртага оқ кўйлак танлагани борасизлар ман Шамсиддин билан Шаҳриёрга айтаман десам рози бўлишмади, ўзингиз билан борамиз дейишди. Шукрлар бўлсин шундай келинлар ато этгани учун. Фақат шу Шаҳлохон боролмайман деди-да, унда ўзингиз ўғлим билан борасиз дегандим, овсинимга қандай танласа менгаям шуни олаверинглар деди. Тарбиялик қиз экан иккаласи ҳам.
Икки йигит бир бирига қараб кулиб қўйишди.
— ҳаа, ака келинойим чақирдими? Шошиб кетяпсиз.
— Ҳа чақирди, кеча айтганди ўзи эсимдан чиқибди, бугун кетяпман энди Шамсиддин оёқ кийимини тўғрилаб югурганча уйдан чиқиб кетди.
— Асила, шу шартмикин, келинг тўғрилатиб қўяйлик. Танишларим бор, қанча дўстларимга гаплашиб берганман. Ҳозир битта-битта ҳамма кўрикдан ўтиб чиқишга вақт борми? Қиладиган ишларимиз ҳали ўххххооо -деди сочини тўғрилаб
— майли, сиз нима десангиз шу. Асила қаршилик қилмасдан рози бўлди. Шундай иссиқда уни ҳам шифокорма-шифокор юргиси келмади.
— ҳадеб қарайверманг Асила Шамсиддиннинг ўзига қарата тикилиб турганига ўтирган жойидан сал узоқроққа сурилди.
— нима қилай, ишқ дардига мубтало бўлдим. Сизни ишқингизда гўзалим. Кўзларингиз, оч сариқ сочларингиз ҳаммаси мени ўзига мафтун айлади.
— эй ундай гапларни гапирманг. Асиланинг уятдан оппоққина юзлари анор сингари қизарди.
— майли, майли уялтирмай сизни ҳам. Яна бирор жо... Шамсиддин телефонига келган хабарни ўқиб ўрнидан турди.
— Асила юринг сизни уйингизга ташлаб қўяман, муҳим ишим чиқиб қолди, тезроқ боришим керак.
— хўп, кетдик.
Асилани уйига ташлагач хабар ёзган одамга қўнғироқ қилишга шошилди.
— алёо, нима дейсан жўжахўроз
— эйй ака, шу бир илтимосим бор эди-да, бугунги ўйинни эртага қолдирсакчи
— ақлинг жойидами? Режалаштирилган иш вақтида бўлиши керак, шундай экан бугун бўлади. Бир соатдан кам вақт қолди, энди ўйин қолдирилди десам бўлмайди. Ё нима ютқазиб қўйишдан қўрқяпсанми?
— ё ака, майли кўришгунча
Шамсиддин машинасини уйи томон ҳайдади, бир неча кун аввал яшириб қўйган пулларни, ютиб олган уй калитини олганча уйидан чиқиб кетди...
Давоми бор
🍂🍁☔️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg