Рақамли тенгҳуқуқлилик нима? Интернетда хотин-қизлар ҳуқуқларининг муҳофаза қилинишиКаналимизда ўтказилган
сўровномадан маълум бўлдики, кўпчилик кибербуллинг ҳақида тушунчага эга эмас. Шунинг учун биз рақамли тенгҳуқуқлилик ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Кибербуллинг ҳақида ушбу
ҳаволада ўқишингиз мумкин.
Замон тобора тезлашиб, рақамли технологиялар барча соҳаларга кириб келди. Тенгҳуқуқлилик эса барчага баробар. Рақамли тенгҳуқуқлилик, аввало, интернетдаги шахсий маълумотлар, иш, таълим ва ижтимоий ҳимоя ҳақидаги аёллар ҳуқуқларини таъминлашни ҳам назарда тутади.
📍
Рақамли тенгҳуқуқлилик ҳақида бир оғиз сўз:
Рақамли тенгҳуқуқлилик интернет ва рақамли жамиятда барчанинг (аёлларнинг ҳам!) ҳуқуқ ва имкониятлардан тенг фойдаланишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ва ижтимоий тушунча.
Бу тушунча ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ТЕНГЛИКни, шахсий маълумотларни муҳофазалаш, кибербуллингга қарши курашиш, таълим ва касбий фаолиятда аёллар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
🔍
Аёллар учун рақамли таҳдидлар қандай кўринишда бўлиши мумкин?
💻 1.
Кибербуллинг ва интернетда камситилишларРақамли платформаларда аёллар кўпинча интернет таҳқирлашларга, камситишларига дуч келишади.
Жинсий тажовуз, тўғридан-тўғри таҳқирлаш, аёлларнинг шахсий маълумотларининг тарқатилиши, буларнинг бари аёлларга қаратилган интернетдаги асосий таҳдидлардан саналади.
🕹 2.
Шахсий маълумотлар ва хавфсизлик:
Хотин-қизларнинг интернетда энг кўп дуч келадиган тажовуз ва кибербулинг тури бу уларнинг шахсий маълумотлари тарқатилиши билан боғлиқ муаммолар.
Бу қандай кўринишда бўлади?
Сексуал, жинсий, уларнинг соғлиғи каби шахсий маълумотларининг тарқалиши билан боғлиқ. Мисол учун, мобил телефон рақамлари, шахсий расмлар, манзилларининг тарқалиши .
Бундан ташқари, интернетда шахсий маълумотлар, айниқса аёллар учун, камситиш ва шантаж қилиш мақсадида йўналтирилади.
3.
Рақамли технологиялар билан боғлиқ иш фаолияти ва иқтисодий тенгликИнтернет кўп ҳолларда хотин-қизларга камроқ имкониятлар яратгандай кўринади, масала эса, унинг жинсий камситиш хавфини келтириб чиқараётгани билан боғлиқ. Рақамли технологиялар соҳасида аёллар асосан ундаги имкониятлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келишади, бу эса иқтисодий фаолиятда тенгҳуқуқлиликнинг бузилишига сабаблардан бири.
Рақамли тенгҳуқуқлиликни таъминлаш йўллари ҳақида кейинги постимизда маълум қиламизДиля Муратова тайёрлади
#СукутСақлама #Лойиҳадан