Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний суиқасди ортида ким турган бўлиши мумкин?
Aamaj News хабарлар агентлигининг ёзишича, Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний суиқасдида Покистоннинг қўли бор. "Толибон" разведка ташкилоти медиаси деб талқин этиладиган "Ал-Мурсод" томонидан сиздирилган хабарларда айтилишича, Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний суиқасди ортида Покистондаги разведка кучлари турган бўлиши мумкин.
Эътиборли жиҳати, Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний суиқасдини қоралаган ягона давлат ҳам ҳозирча Покистон бўлиб турибди. Покистон Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар X саҳифасида бу воқеадан "чуқур ҳайратда эканлиги, терроризмнинг ҳар қандай кўринишларини қоралаши ва Афғонистон Муваққат ҳукумати билан алоқада эканлиги"ни маълум қилган.
Агарда авваллари Халил ар-Раҳмон Ҳаққонийнинг биродари Жалолиддин Ҳаққоний (Ҳаққоний тармоғи асосчиси) билан Покистон разведка ташкилотининг алоқалари бўлгани ҳисобга олинса, юқоридаги суиқасддан тахминий 2 та хулосани келтириш мумкин: Ёки "Ҳаққоний тармоғи" ҳозирда Покистон разведкаси билан бутунлай алоқани узган ва бошқа ташкилотлар учун ишлаяпти ёки ҳокимият учун ички кураш кучайиши шароитидан келиб чиқилса, бу суиқасд ишида "Толибон" етакчисининг ўзини қўли бор.
Маълум вақтдан сўнг вазият ойдинлашиши мумкин.
👉@suhrob_buranov