Россия-Украина урушининг шамоли Марказий Осиёга ҳам келиши мумкинми?
Россия ва Украина ўртасидаги уруш янги босқичга чиқмоқда. Владимир Путин томонидан қилинган Украина бўйича шошилинч баёнотдан сўнг Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев хавфсизликни таъминлашга қаратилган тезкор чора-тадбирлар кўришга топшириқ берди. Маълум қилинишича, "Қозоғистон учун асосий стратегик мақсад - барқарорлик, осойишталик, қонунийлик ва тартибни сақлаш"дан иборат. Қозоғистон етакчиси мамлакат Бош вазири, администрация раҳбарияти, барча куч ишлатувчи тузилмалар раҳбарлари ва ҳокимларга Украина атрофидаги вазият билан боғлиқ шароитда ҳарбий ва фуқаролик объектларини муҳофаза қилиш юзасидан топшириқ берган.
Бизнингча, Қозоғистон хавотирлари қуйидаги омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин:
1. Россия билан умумий чегаранинг мавжудлиги. Агарда ракеталар алмашинуви такрорланса, бу Қозоғистон чегара зонасига ҳам тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Қозоғистон парламентининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси, депутат Эрмурат Бапининг айтишича, агар вазият кескинлашиб, Новосибирск, Оренбург ва Қўрғонга қарата узоқ масофали ракеталар ишлатилса, Қозоғистон чегарасида реал таҳдид вужуд келади.
2. Токаевнинг Россияга йўллаган хабари. Тахминимизча, Қозоғистон етакчиси бу орқали Қозоғистон бу урушга аралашмайди, деган қатъий позицияни кўрсатмоқчи. Путин ўз баёнотида уруш "глобал хусусият" касб этганини таъкидлаши ва шу жиҳатдан урушга эҳтимолий КХШТни ҳам жалб қилишни истаб қолиши ҳисобга олинса, Қозоғистон қийин танлов ва босим остида қолиши мумкин. Токаев эса ҳозирдан буни олдини олмоқчидек кўринмоқда.
3. Қочоқлар оқими. Украина томонидан Россия ҳудудида узоқ масофали ракета зарбаларининг қўлланилиши қочқинлар оқимини кўпайишига олиб келади. Улар биринчи навбатда Қозоғистон ҳудудига келиши, табиийки, ҳукуматни ташвишга солади.
4. Энергетик хавфсизлик. Маълумотларга кўра, 2024 январдан октябргача Қозоғистонда қарийб 58 млн тонна нефт қазиб олинди. Унинг 46,5 млн тоннаси Каспий қувури консорциуми (CPC), яъни Новороссийск орқали экспорт қилинди. Бу Қозоғистон бюджетининг ярми дегандек гап. Агар кенг кўламли уруш бошланиб, CPC ёпилса, Қозоғистон бюджетининг ярмини йўқотади. Новороссийск стратегик шаҳар. Маълумки, Россиянинг бутун Қора денгиз флоти Новороссийскда жойлашган ва Украина бу ерга ракеталар билан ҳужум қилса, Қозоғистоннинг шаҳарда жойлашган терминали жиддий хавф остида қолади.
Мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб хулоса қилинса, Қозоғистон хавфсизлиги унинг иттифоқчиси сифатида Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёнинг хавфсизлиги масаласи эканлигини эътиборга олиш лозим. Шу сабабдан, Қозоғистон билан бу масалани муҳокама қилиб олиш мақсадга мувофиқ.
👉@suhrob_buranov