Фарғонада Ҳиндистоннинг "VGLOBAL" компанияси билан ҳамкорликда эндокринология маркази ташкил этилади
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона соғлиқни сақлаш тиббиёт институти, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, “ASL PHARMA» МЧЖ ҳамда Ҳиндистоннинг “VGLOBAL” компанияси раҳбарлари ўртасида халқаро ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжатга кўра Фарғонада замонавий эндокринология марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлигида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан учрашув ўтказилиб, марказни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган барча ишлар, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари келишиб олинди.
Давлат хусусий шериклиги асосида ташкил қилинадиган янги марказ учун Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бино ажратиб беради. Ҳиндистонлик ҳамкорлар эса марказни барча тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлайди. Шунингдек, малакали хориж мутахассислари ҳам ишга жалб этилади.
Бундан ташқари, меморандумда Ҳиндистон компанияси иштирокида Фарғонада клиник лаборатория очиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi