ЯНА ОНА СУТИ ҲАҚИДА: ЛАКТАЦИОН КРИЗИС, СУТЛИ АРАЛАШМАЛАР, БОЛА РАЦИОНИ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неонатологи, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Камола СОЛИҲОВА билан суҳбат (2-қисм)
— Лактацион кризис ҳақида маълумот берсангиз…
— Одатда эмизикли даврда онада лактацион кризислар, яъни маълум вақтда сутнинг камайиши ҳолатлари учраб туради. Бу ҳолат бола туғилганининг 3-6 ҳафталарида ёки 3 – 8-ойларида аниқланади. Бу давр давомийлиги ҳар хил бўлади. Энг узоғи билан 3-4 кун давом этади. Бундан она асабийлаша бошласа, бу ҳолат чўзилиши мумкин. Ушбу вазиятда болани кўпроқ эмизиш тавсия қилинади. Айниқса, болани кечаси, албатта, эмизиш керак. Бу ҳолат сутни кўпайтирувчи гормонларнинг ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Онага етарлича дам олиш, ўз вақтида ва тўғри овқатланишни тавсия қилинади.
— Турли сабаблар билан бола сутли аралашма билан боқилганда нималарга эътибор қаратиш керак?
— Болага она сути билан бирга қўшимча тарзда сутли аралашма берилса ёхуд бола тиббий кўрсатмаларга биноан тамомила сунъий овқатлантиришда бўлса, сутли аралашмаларни тайёрлаш, сақлашга ўта масъулият билан ёндашиш, ўзбошимчалик қилмай, йўриқнома ва шифокор кўрсатмаларига қатъий амал қилиш керак.
Сутли аралашмани олдиндан тайёрлаб қўйиш асло мумкин эмас. Ҳар овқатлантириш вақтида аралашмани янги тайёрлаш ва бола ичиб бўлгандан кейин ортиб қолган аралашмани кейинги овқатланишгача сақлаш ва истеъмол қилиш мумкин эмас. Турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган сутли маҳсулотларни аралаш қўллаш тавсия этилмайди.
— Чақалоқнинг онани эммаслик ҳолатлари ҳам учраб туради. Қай ҳолларда гўдак она сутидан воз кечиши мумкин?
— Эндигина дунёга келган гўдак она кўкрагидан воз кечаётган экан, демак, бунинг жиддий сабаблари бор. Агар туғруқ қийин кечган бўлса ёки бола муддатидан илгари дунёга келса, унинг табиий рефлекслари тўлиқ шаклланмаган бўлади. Шундай вазиятда бола эмишга қийналади. Бу ҳолатда онадан сабр талаб этилади. Бола бироз улғайиб, қувватга киргач, табиий тарзда овқатланишга ўрганади. Баъзан муддатига етиб, соғлом туғилган бола ҳам кўкракдан эмишга тўлиқ тайёр бўлмаслиги мумкин.
— Олти ойликдан бошлаб болаларга қандай қўшимча озуқалар бериш мумкин?
— Бола ҳаётининг биринчи олти ойлигида она сути ягона озуқа маҳсулоти ҳисобланиб, болага ҳеч қандай қўшимча суюқлик ёки бошқа маҳсулотлар, ҳатто сув ҳам беришга зарурат йўқ. Она сути таркибида сув етарли миқдорда бўлганлиги учун, ёзнинг энг иссиқ кунларида ҳам бола қўшимча сувга муҳтож эмас.
Олти ойликдан бошлаб эса бола рационига аста-секин қўшимча овқат (мева-сабзавотли пюрелар, бўтқалар) кирита бошланади. Болага қўшимча овқат беришни аста-секинлик билан алоҳида бола учун мўлжалланган косача ва қошиқча ёрдамида ўргатиб бориш керак. Бунда шифокор тавсиясига қатъий амал қилиш керак. Шу билан бир қаторда, боланинг талабига кўра, она сути билан боқиш давом эттирилади. Аслида кўкрак билан эмизиш 2 ёшгача ва ундан кўпроқ вақт давомида тавсия этилади.
Суҳбатнинг 1-қисми: БУ ЕРДА👈🏻
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Вазирлик расмий канали: @ssvuz