Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Уйда қолинг

@ssvuz Нравится 16
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан юритилади.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Здоровье и Спорт
Добавлен в индекс
02.08.2019 09:01
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ҲОМИЛАДОР АЁЛ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ, УНИНГ ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ


Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни самарали даволаш борасида тиббиёт ходимларининг фидойилиги алоҳида таҳсинга лойиқ. Соҳа фидойилари сафида пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуаси жамоаси ҳам бор. Улар коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда бор тажриба ва билимини ишга солишмоқда.
Жумладан, мазкур туғруқ мажмуасига жорий йил 20 мартдан буён ҳозирга қадар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 57 нафар ҳомиладор аёл ётқизилган. Улардан 16 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улар орасида 3 та туғруқ бўлган, жумладан, 1 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилган.
– Рости, бошида оилавий коронавирус инфекциясига чалинганимизда жуда хавотирга тушдик, – дейди пойтахтлик она.– Ўзимдан ҳам кўра туғиладиган фарзандимни кўп ўйладим. 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келишганида бу ердаги билимли ва маҳоратли тиббиёт ходимларини кўриб кўнглим хотиржам бўлди, уларнинг меҳридан хурсанд бўлдим. Бу ердаги тиббиёт ходимларининг қаҳрамонона саъй-ҳаракатлари туфайли фарзандли бўлдим. Ҳозирда қизимнинг ҳам, менинг ҳам аҳволимиз яхши, соғ-саломатимиз. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу туғруқ мажмуаси тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик билдираман... (Видео лавҳада)
Туғруқ мажмуасининг масъул ходими Комил Жумаевнинг таъкидлашича, мазкур тиббиёт муассаса жамоаси халқаро стандартлар асосида даво муолажаларини олиб бораётганликлари учун ҳам айни пайтга қадар коронавирусга чалинган 14 нафар бемор бутунлай соғайишига эришилган. Қолган беморларни дарддан фориғ этиш йўлида тиббиёт ходимлари жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатиб меҳнат қилишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvmatbuotkotibi
Attached file