Сардор СУВОНҚУЛОВ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


ЎзЛиДеП Яшнобод туман Кенгаши депутати. Депутатлик фаолияти ва бошқа турли соҳаларга доир янгиликлар

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🟢 Президентимиз Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

📌@ssuvonkulov


🟢 Бош прокуратура коррупциявий жиноятлар ҳақида "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали хабар беришга чақирмоқда.

“Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади. Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади”, дейилади хабарда.

📌 @ssuvonkulov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари"




🟢 Давлатимиз раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқидан иқтибос.


🟢 Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Манба

📌@ssuvonkulov


Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Давлатимиз раҳбари пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қилишни тилади.


📌@ssuvonkulov


Президент қарорига кўра 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.


📌@ssuvonkulov


Президентнинг қарори билан:

➖2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

➖2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

➖2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

✅Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;

✅Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;

✅бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

📌@ssuvonkulov


🟢 Ижтимоий тармоқларда тезликни ошириш қоидабузарлиги ("радар") учун жарима миқдори оширилгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

ИИББ ахборот хизматининг маьлум қилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу турдаги қоидабузарлик жарималари оширилмаган.

Ахборот тарқатишда расмий манбаларга асосланишни тавсия этамиз, дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🚔 Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.


👉🏻 Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

📌@ssuvonkulov


🟢 Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

📌@ssuvonkulov


Омонатларни қайтариш тартиби ўзгарди

Эндиликда банк мижозлари омонатларини қайтариш учун 3 ойлаб кутмайдилар. Янги қонунга биноан, 2026 йилдан бошлаб омонатлар 15 кунда, 2027 йилдан эса 7 кунда тўлиқ тўлаб берилиши белгиланди.


🟢 Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?


Хабарингиз бор давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайт мамлакатида бўлиб турибди.

✍️ Музокаралар якунида Ўзбекистон — Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
✔️Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
✔️Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;
✔️Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
“✔️Ақлли” шаҳарларни барпо этишсоҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
✔️Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
✔️Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
✔️Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;
✔️Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликтўғрисида битим.


14 февраль (1483 йил)

Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

📌@ssuvonkulov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Манба


🟢 Кредиторларнинг гаровга қўйилган мол-мулкига нисбатан ҳуқуқлари устуворлиги таъминланади

✍️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида депутатлар кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

🔗 Батафсил


🟢 Сайловчилар билан навбатдаги учрашувмиз ҳар доимгиданда самарали ва самимий бўлди.

Бугунги учрашувда ўтган галги мурожаатларни ижоросини тезда сарҳисоб қилиб олдик. Қувонарли жиҳати барча муаммолар деярли ечимини топган.

“Парвоз” МФЙ биносида йиғилган юртдошларимиз турли масалаларда биздан кўмак сўрашди. Уларни батафсил езиб ўтиришдан йироқмиз. Муҳими уларнинг мурожаати ерда қолмайди.

Одамларни оғирини енгил қилиш ҳам инсоний ҳам депутатлик вазифамиз.

📌@ssuvonkulov


🟢 Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетмоқда
.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди.

Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Куала-Лумпурда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

В Куала-Лумпуре состоялась торжественная церемония встречи главы нашего государства Шавката Мирзиёева

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Показано 20 последних публикаций.