Special Lessons


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Ustoz hammasini tushuntiradi.
Maxsus darslar:👇
Youtube:https://youtube.com/@special_lessons
Instagram:https://instagram.com/special_lessons
Tiktok:https://www.tiktok.com/
Murojaat uchun:👇
@shakkhzodbek1

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: CRAZY PHYSICS
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘qituvchi bo‘lib o‘qituvchilaringni tushuna boshlaganingda

@crazyphysics


Tomonining uzunligi 10, 24 va 26 cm bo'lgan uchburchak atrofiga rasmda ko'rsatilgani kabi 3 ta kvadrat chizilgan. Keyin esa kvadratlar tomoni bilan umumiy tomonga ega 3 ta teng tomonli uchburchak va 2 ta muntazam beshburchak chizilgan. Shuningdek, teng tomonli uchburchak bilan umumiy tomonga ega bitta muntazam oltiburchak ham chizilgan.

Hosil bo'lgan shaklning perimetri va yuzini toping.


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Қуръон тиловат қилинаётгандаги хушуъ учун энг ажиб очқич шулки, – Қуръонни муайян бир жузни тугатиш мақсадида ўқимаслик керак. Балки уни худди Подшоҳдан хоссатан ўзингизга юборилган мактуб каби билиб, ўқимоқлигингиздир.
Ҳар-бир оят қуйидагилардан иборат;
– Бажарилиши сиздан талаб қилинган амрлар.
–Ёки қайтарилган ишлар бўлиб, улардан эҳтиёт бўлишингиз талаб қилинган.
– Ёки ҳаётингизда ундан ибрат оладиган ҳодиса ва ҳолатлар экани.
Мана шу ҳақиқатан, хузуъ ва хушуъ билан тиловат қилишдир!

(c) Shamsiddin Burxoniddinov

@MubashshirAhmad


Ilm olishda kibrdan yiroq bo‘ling

Ilm talab qiluvchi insonning eng chiroyli sifatlaridan biri – kamtarlikdir. Ilm olish yo‘lida kibr qilish nafaqat ilmning barakasini ketkazadi, balki ustozdan o‘zlashtiradigan ilmlarni ham to‘sib qo‘yadi. Odamlar martabasi, yoshi yoki mansabi qanchalik yuqori bo‘lmasin, ilm talab qilayotgan chog‘da har doim shogird ekanligini unutmaslik lozim.

Ustozingiz yoshingizdan kichikmi yoki sizdan ancha yuqorimi – farqi yo‘q. Ustoz hurmatiga loyiq bo‘lish, uning gaplariga quloq solib, maslahatu tavsiyalarini e'tibor bilan qabul qilish talab qilinadi. Ilm istovchi inson ustozning qo‘l ostida kamtarlik bilan saboq olishga harakat qilar ekan, unga nisbatan hurmatni ko‘rsatish orqali ilmni qabul qilish barakali bo‘ladi.

Imom Shofi’iy rahmatullohi alayh shunday deganlar:
"Ilm talab qilishda kamtarlik va shogirdlik qilish zarur. Agar shogird o‘zini ustozidan yuksak deb bilsa, u hech qachon ilmga yetisholmaydi."

Unutmang, ilmning asl mohiyati o‘zini past tutib, ilmni haqiqiy qadrini anglashdan boshlanadi. Kamtarlik – ilmning kalitidir.

@special_lessons
Manba: @milliymatematikauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
My students in the future face🙃

@special_lessons




Milliy sertifikat natijalarining #avgust imtihonlarida qanday hisoblanishi 👆

@special_lessons from THIS


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#timejoke@special_lessons

Oliy ma’lumotli “dangasa

@special_lessons
from @crazyphysics


Репост из: SUPER MATEMATIKA
2025-yilga moslab quyidagi tengliklarni hosil qilish mumkin.

(1+2+3+4+5+6+7+8+9)²=2025

1³+2³+3³+4³+5³+6³+7³+8³+9³=2025

(20+25)²=2025

Kirib kelayotgan milodiy 2025-yilda barchamiz yangi zafarlar quchaylik. Har doim sog‘-salomat bo‘ling.

👉 @super_matematika


Thanks @Tgstat #2024


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Мақтовни мақталганга, ўзининг ҳам хурсандлигини билдирган ҳолда етказиш биродарлик ҳақларидандир. Чунки буни яшириш айни ҳасаддир.

Имом Ғаззолий, "Иҳёу улумид-дин".

***
Яъни, биров бошқани мақтаса, уни эшитган киши мақталган одам олдига бориб, буни изҳор қилиши, қилганда ҳам биродари мақталганидан хурсандлигини билдириб етказиши керак.

@MubashshirAhmad


Har bir yaxshi yoki yomon odat oʻzi bilan albatta ikkinchisini olib keladi.

from @abdusattor and Abdulloh_domla
@special_lessons


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#timejoke@special_lessons

😄😄😄


Agar sen ilmga boringni bersang, ilm senga bir qismini beradi.
Agar sen ilmga bir qismingni bersang, ilm senga hech narsa bermaydi!

@ Ustoz Husaynxon Yahyo Abdulmajid

@special_lessons


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
A tired teacher putting on a happy face, before he enters a room full of students.

You change your life, by changing your heart ❤

@special_lessons


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.

Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.

Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.

Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...

@MubashshirAhmad


Batafsil yuqorida👆
Discipline- intizom
@special_lessons


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Ёшлигимда жуда ҳам кўп бадиий китоб ўқиганман. Илмийларига ҳам қизиқардим.

Қуръони карим тафсирини ўқиганимдан кейин бошқа китобларга қизиқишим тўхтади.

Арабчани тафсир ўқийдиган даражада ўрганиб кўринг-а.. ундаги ҳақиқат, ҳикмат, илм, бадиият, маъно кабилар ҳеч қачон тугамайди, инсонни бошқа китоблардан беҳожат қилиб қўяди.

Ёки бошқа китоблар Каломи Илоҳийга тасдиқ ва тафсир бўлади.

"Бошқа сўзларга нисбатан Аллоҳ Каломининг фазли, Аллоҳнинг халқига нисбатан фазли кабидир" (Термизий, Дорамий ривоятлари).

@MubashshirAhmad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Original varianti!

@special_lessons


Репост из: POYTUG’MASJIDI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТАФАККУР...

Магистратура талабаларидан бири маъруза охирида менга:
«Устоз! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди.

Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?»
дедим. У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим.
У: «Аччиқ бўлади», деди.

Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади»,

Показано 20 последних публикаций.