СОҒЛОМ ТАОМ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


📌Ҳалол тўғри овқатланиш таомлари (ПП)🥗

🔸️Соглом таом инстаграм сахифа👇
https://instagram.com/soglom.taom?utm_med
📍Тошкент шаҳри ичида етказиб бериш бепул🚖
📝Буюртма: @buyurtmauchun
Тел: +998998616010☎️
Луқмангиз ҳалол бўлсин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Quvvatli va sportiviy SUV HS endi O'zbekistonda!

HS - bu sport va texnologiyaning mukammal uyg'unligi!

HS bilan qulaylik va uslub olami bilan tanishing:

- Tashqi ko'rinishi zamonaviy, ichki tomoni texnologik - ko'plab mavjud ranglardan birini tanlang.

- Sport avtomobili xususiyatlariga ega bo'lib, oilaviy dam olish uchun ham mos keladi.

- Rasmiy dilerlarda avtomobillarga kafolat: 5 yil yoki 150 000 kmgacha.

- "Yo'lda yordam LiTRO" bepul yillik obuna.

Test-drayv uchun yozilish va batafsil ma'lumot olish uchun:

📱 TG: https://clck.ru/3Fkmwj
📱 Inst: https://clck.ru/3Fkn3k
📱 FB: https://clck.ru/3Fkkt6

📞 555 14 8888 raqami orqali call-markazga qo'ng'iroq qiling
💻 Quyidagi havola orqali saytga ariza yuboring

Saytga kirish

#reklama


Бугун мижозларимизга нималар такдим этдик!
Хар бири шифо манбаи булган мазали таомлар!

Сиз хам буюртма килмокчимисиз? Мархамат: 998616010
@buyurtmauchun


Нонуштага нима есам булади деб уйлаяпсизми?
Соглом таом мазали менюлар такдим этади

998616010
t.me/buyurtmauchun


Мижозларимиз нима истеъмол қилишаётгани сизга қизиқми!?

Инстаграм саҳифамиздаги историяларни кузатиб боринг

https://instagram.com/soglom.taom?utm_med

Буюртма учун: 998616010
@buyurtmauchun


📌Моддалар алмашинувини яхшиловчи қатикли коктейллар🍸🥤

✅1. Зираворлар билан

200 мл. қатиққа 0,5 чой қошиқдан занжабил, долчин ва озгина мурчни 2 стакан минерал сув билан аралаштириб кун давомида ичинг.

✅2. Асалли

Агар ортиқча вазндан азият чекиб, бироқ пишириқлардан воз кеча олмаётган бўлсангиз, куннинг биринчи ярмида бир дона ширинлик еб, устидан ушбу коктейлни ичсангиз ортиқча ёғлар безовта қилмайди. Демак, 1 чой қошиқ занжабилни 1 ош қошиқ асал ва 2 ош қошиқ қайнаган сув билан аралаштиринг. Бир чимдим долчин ва яримта лимоннинг шарбатини сиқиб солинг. Барча масаллиқларни 200 мл. қатиқ билан аралаштиринг.

✅3. Олмалиси хуштаъмроқ

Бу ажойиб ичимлик иштаҳани бўғиб, ҳатто кечки овқат ўрнини босиши ҳам мумкин. Коктейлни тайёрлаш учун 5 дона олмани пўстидан тозалаб, қирғичдан ўтказинг. Сўнг 300 мл. қатиқ қўшиб яхшилаб аралаштиринг. Таъбга кўра долчин солишингиз мумкин.

✅4. Соғломлаштирувчи

Агар кун давомида бу ичимликни уч маҳал овқатдан олдин ичиб, ёғли таомларни тановул қилмасангиз, ҳафтасига 2 килограммгача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. У ошқозон микрофлорасини яхшилаб, моддалар алмашинувини жадаллаштиради. 0,5 литр қатиққа 1 дона кивини майдалаб, 1 ош қошиқ асал ва бир оз ялпиз солиб, 10 дақиқага қолдиринг. Сўнг аралаштириб, ичишингиз мумкин.

✅5. Биргаликда озамиз

10 кун давомида эрталаб оч қоринга ва кечқурун таомдан аввал ичсангиз ва сабзавотли таомлардан тановул қилиб борсангиз ҳафтасига 3 килограммгача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Демак, 1 стакан қатиққа 1 ош қошиқ майдалаб тўғралган петрушка ва бир ош қошиқ сули ёрмасини солиб 1 соатлардан кейин ичинг.

✅6. Сабзи ҳам фойдали

100 мл. сабзи шарбати, 200 мл. қатиқ 1 ош қошиқ лимон шарбати бироз мурчни аралаштириб кун давомида ичинг. Хоҳишга кўра бироз майдаланган саримсоқпиёз ва райҳон солишингиз мумкин.

@soglomtaom


❗️Диққат! 

Бизда муҳим янгилик! 


Соғлом таом хизмати  5 январдан бошлаб 6 кунлик иш тартибига ўтади. 
Шанба ошхонамизда тозалик куни. 
Шу сабабли,  агар сизга узлуксиз таомланиш лозим бўлса, жума куни 2 та пакет буюртма қилишни тавсия қиламиз.  Бунда таомлар шанба ва якшанба учун,  таркибан хар хил бўлишини эслатиб ўтамиз.

❗️Внимание! 

У нас важная новость! 


Сервис Соглом таом переходит на 6 дневный рабочий режим.  Поэтому,  если вам нужно питаться непрерывно,  советуем заказать 2 пакета в пятницу.  Еда будет для субботы и воскресенье.  Напоминаем,  что по составу 2 пакета будут разными.

@soglomtaom


Кўп такрорланадиган саволлар:

1. Ккал қандай танланади?
Бўй, вазн, ёш, спорт билан шуғулланиш ёки йўқлигингизни ёзиб юборсангиз, биз сизга ккал танлашворамиз!

2. Таомлар қачон олиб келинади?
Биз таомларни кундузи тайёрлаб, тайёр бўлиши билан сумка холодильникка солиб, соат 17:00 дан 22:00 оралиғида етказиб берамиз.

3. Таомларнинг ҳаммаси бир вақтда келадими?
Ҳа, таомларнинг ҳаммасини бир марталик идишларда, кечқурун олиб борамиз. Сиз уни совутгичга қўясиз ва эртасига кун давомида иситиб ейсиз.

4. Бир ойда неча кг озиш мумкин?
Бу организмга, гормонларга, бошланғич вазнга боғлиқ. Диетологлар 3 7 кг гача озишни тавсия қилишади.

5. Унли маҳсулотларни қайси ундан тайёрлайсизлар?
Жавдар ва сули унларидан.

6. Қўшимча бирор нарса ейишим мумкин?
Қўшимча есангиз ккал кўпайиб кетишини эслатамиз!

7. Қаерда жойлашгансизлар?
Шаҳар ичида бепул етказиб бериш хизматимиз ишлайди.

8. Етказиб бериш вақтини ўзим танласам бўладими?
Ҳа, бўлади. Аммо унда етказиб бериш пуллик бўлиб, сиз ўзингиз мустақил тарзда доставка такси буюртма қиласиз, биз манзилимизга келган таксидан сизга таомни бериб юборамиз

@soglomtaom


📌Мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари кунининг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини ифода этади. 

🔹Ватанимизнинг барча  мард, жасур, фидойи ўғлонларини 14 январь  -"Ватан ҳимоячилари куни" билан табриклаймиз! Ҳаётингиз ҳамиша шараф ва зафарларга тўла бўлсин ! Оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик тилаб
#SoglomTaom

🇺🇿👨‍✈️👮‍♂🇺🇿
http://t.me/soglomtaom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️🐟 Балиқ гўштини бизга қандай фойдали томонлари борлиги ҳақида билиб олинг!

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилинса кўз ўткирлиги ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, депрессияни бартараф қилади.


Маҳсулот инсон танаси учун зарур бўлган фосфор, калций, калий, натрий, магний, олтингугурт каби кўплаб минералларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, балиқ гўштида кам миқдорда темир, мис, марганец, кобалт, рух, молибден, ёд, бром, фтор мавжуд.

Балиқ гўштининг афзалликлари унинг мана шундай бой таркибига боғлиқ. Витаминлар, микро ва макро элементлар, кислоталар кўплаб касалликлар олдини олишга ёрдам беради. Парҳезшунос мутахассислар қайнатилган балиқни мунтазам истеъмол қиладиган одамларда юрак-қон томир касалликлари эҳтимоли 30% га камайишини таъкидлашади.


@soglomtaom


⚡️Велосипед ҳайдашнинг қандай фойдаси бор?

1. Уйқу сифати яхшиланади.
2. Ҳазм фаолияти меъёрлашади.
3. Чидамлилик ошади.
4. Соғлом озиш усули.
5. Қариш жараёни секинлашади.
6. Мушаклар тонуси сақланади.
7. Стрессни камайтиради.
8. Мия фаолиятини яхшилайди.
9. Қон томир тизими касалликларининг олдини олади.
10. Ўпка вентиляцияси.
11. Иммунитетни оширади.
12. Кўз касалликларининг олдини олади.

✅ Кун мобайнида баҳор ойлари 50 км.гача, ёз кунлари 70 км.гача, кузда 60 км.гача, қиш кунлари эса 30 км.гача велосипедда сайр қилиш мумкин

@soglomtaom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу фильмларни албатта тамоша қилинг ва яқинларингизга улашинг!

Фильм хақида ўз фикрингизни изохларда қолдиринг!

Тўғри овқатланиш қоидаларига доим амал қилинг!


Бу фильмларни қайси бирини томиша қилгансиз?

@soglomtaom


⚡️Озиш учун фойдали кўникмалар

Нонуштада тухум истеъмол қилинг

• Салатларни кўпроқ истеъмол қилинг

• Йогурт ва творог каби сут маҳсулотларни канда қилманг

• Кўпроқ балиқ енг

• Кўк чой ичинг

• Шошмасдан овқатланинг

• Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичинг

• Газли ичимликлардан воз кечинг

• Фаст фоодларни унутинг

• Ширинликларнинг ўрнига мева ёки
асал истеъмол қилинг!
Ва албатта Соғлом таомга буюртма беринг !

📞 Буюртма бериш: @buyurtmauchun

@soglomtaom


📌Бодринг ҳар кун истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар бўлади?

✓ Организмдаги сув баланси меъёрлашади. Бодринг тахминан 95 фоиз сувдан иборат.

✓ Ошқозон-ичак муаммолари ҳақида унутасиз. Бодринг клетчаткага бой бўлиб, ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ич қотиши ва бошқа муаммоларни олдини олади.

✓ Озиш учун ажойиб танлов. Бу сабзавот таркибида жуда кўп озуқа моддалари бўлишига қарамай, калорияси жуда паст (16 ккал). Кўп миқдордаги клетчаткалар эса тўйинганлик ҳиссини сақлаб туради ва ортиқча овқатланишдан сақлайди. Кечаси қорнингиз очганида бодринг енг, шу тарзда вазнингизни назорат қилишингиз мумкин.

✓ Тери ҳолатини яхшилайди. Бодрингда цинк, калий, В, C витаминлари ва юз терисига ижобий таъсир кўрсатадиган ҳамда қариш белгиларига қарши курашадиган бошқа озуқа моддалар мавжуд.

Сиз бодрингизни яхши кўрасизми?

@soglomtaom

Показано 13 последних публикаций.