НУҚТА
Устоз ўз талабаларга бир қоғозни кўрсатиб, уларни фикрлашга чорлабди. Қоғознинг ўртасида биттагина қора нуқта бор экан.
- Айтингчи, нимани кўряпсизлар?
- Нуқтани – дебди биринчи талаба.
- Қора нуқтани – дебди иккинчиси.
- Қора ва қалин нуқтани – шошиб жавоб берибди учунчи талаба.
- Афсус, – бир муддат хаёлга берилиб қолган устоз аста сўз бошлабди. – Ҳаммангиз оқ қоғоздаги кичкинагина қора нуқтани кўрдингиз, лекин ўша нуқта турган катта ва оқ қоғозни пайқамадингиз.
Ҳаётда ҳам худди шунақа бўладида. Одамларни арзимаган кичик камчиликлари учун айблаймиз. Аслида эса ўша кичик нуқсон ортидаги катта ва олийжаноб юракни пайқамаймиз. Ёки шунчаки пайқашни истамаймиз...
Ҳар нарсани гўзалига боқинг гўзал кўрган гўзал тушинади, гўзал тушинган хаётидан лаззат олади.
Ҳар ким бу оламни рангини ўз ички дунёсини рангига кўра ўзгартираолади. Йиғлаётган инсон учун олам йиғлаётгандек кўринади, кулиб турган инсон учун олам
кулаётгандек кўринади.
Ҳаммаси кайфиятга боғлиқ кайфиятни хўжайини эса ким сизми ёки атрофдагиларми?
https://t.me/Sogingan_dillar