Ўтган йили арзонгина автобусда Россияга отланиб, йўлда ёнғин натижасида тириклайин куйиб кетган жигарларимиз эсингизда.
52 хонадондан чиққан тобут мамлакатни ларзага солган, Президент томонидан 3584-сонли қарор чиқарилиб, меҳнат муҳожирларига темирйўл ва самолёт чиптасини чегирма асосида сотилиши белгилаб қўйилганди.
Қарийб икки йил ўтди. Хўш, бу қарор бажариляптими?
Фарғоналик Олимжон Ҳайдаров “Йўқ, бажарилмаяпти” дейди. Унинг ёзишича, муҳожирларнинг имтиёзидан ҳам компания ўз манфаати йўлида фойдаланиб, энг қиммат чиптани гўёки “20 фоиз чегирма” билан сотмоқда. Аммо бу “чегирма”ли чиптанинг нархи 2 456 250 сўм.
Энг қизиғи, Россиянинг Utair компанияси орқали учсангиз, 1 345 138 тўлайсиз холос. Айни манзил, айни масофа. Аммо нарх фарқи қарийб икки баравар. Яна бу “чегирмали” нарх.
Мана қарор қандай “бажариляпти”. Ўзимизга хос ва мос ижро услуби.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew