Тўқсон иккинчи ё тўқсон учинчи йил эди. Биров сотиб олган ерини маҳаллий масжид қиламан деб ният қилган бўлиб, биз у ерга таровиҳга қатнардик. Кунлардан бир кун намоздан кейин одамлар "ёши катталар йиғилиб, ҳокимимиз олдиларига кирсак, масжидимизга расмий рухсатнома беришларини сўрасак, нима дейсизлар, балки ҳужжат қилиб беришар!?" деб, маслаҳатлашишди. Ҳамма рози бўлди, кейин "ким-ким кирамиз?" дейишди. Бир корхона раҳбари лавозимида ишлайдиган одам "тўхтанглар, олдин мен кириб чиқай, биласизлар, мен яқинман у одам билан" деди. Барчага маъқул келди. Орадан бир-икки кунмикин ўтди. Ҳокимиятнинг қайсидир бўлимига қандайдир ишим тушди, мен қайтиб чиқаётганимда ўша одам эшикдан кираётган, ҳоким ташқарига чиқаётган пайтига тўғри келиб қолди. Иккала киши бир-бири билан сўрашди, кейин ҳоким "ҳа, нима қилиб юрибсиз?" деди. У одам "ану чолла мачит қилайлик деб, олдимга келавериб, келавериб жонга тегди, нима деб қўяй?" деди. "Ҳмм... Йўғакан деб қўяверинг" деди...
Кейин, кечқурун таровиҳга тўпландик яна. У одам ҳам келди. Намоздан кейин ўрнидан туриб, "Мен ҳоким олдиларига кирдим, гапларингизни етказдим, ҳеч қанақа иложи йўғакан, роса илтимос қилдим, бўлмади" деди...
Тушуняпсизми? Бу одам ёлғон гапирди. Ўзим кўрдим, эшитдим, илтимос қилмади, бирорта одамнинг гапини етказмади, шунчаки, афтини буриштириб, "чоллар жонга тегди" деди холос, у– одамлар унга ишониб топширган омонатга хиёнат қилди, тамом!
Бу ҳеч кимга ҳеч қаерда айтилмаган ўттиз йиллик хотира эди. Бугун нега эсладим?
Яқинда сайлов бўлиб ўтди, депутатлар сайланди. Депутат дегани янги жарималар, солиқлар, пенялар ўйлаб топиб, ўлган, ўлаётган халқ устига чиқиб, яна тепадиган, тепкилаб ташлайдиган одам дегани эмас, балки, "вакил, халқ вакили, миллат вакили" дегани, халқнинг дардини юқорига, раҳбарларга етказадиган, уларнинг фикрини гумроҳ, бечора, биз ғарибларга тушунтирадиган одам, ўртадаги кўприк, омонатдор дегани. Вазиятни юмшатадиган, халқнинг корига ярайдиган, миллат дардида яшайдиган одам дегани...
Ким омонатига хиёнат қилса, топширилган масъулиятини ҳис қилмаса, "беш-ўн йил мазза қилиб яшаволарканман" деб ўйласа, Аллоҳ асрасин-у, қиёмат куни бу бечора халқнинг олдига елкасидаги омонат юклари билан кириб келади...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY