Shunchaki oʻqing📌📌📌
Ўзбекистон ўзлигидан ва кимлигидан уялувчилар жамияти.
• Вилоятлик вилоятлик эканидан уялади.
• Тошкентлик асл тошкентлик эмаслигидан уялади.
• Ўқитувчи, ҳайдовчи, ҳамшира ва ҳоказолар ўз касбидан уялади. Гўёки судя ёки прокурор бўлиши керак эдию бўлолмаган, тақдирга тан бериб яшамоқда.
• Ўзбек ўз ватанида русча билмаслигидан уялади.
• Бева бевалигидан уялади.
• Бўйдоқ бўйдоқлигидан уялади.
• Ўғли йўқлар ўғли йўқлигидан уялади.
• Қизи кўплар қизи кўплигидан уялади.
• Матиз миниб юрган Жентра минолмаганидан уялади.
• Абитуриент ўқишга киролмаганидан уялади.
• Ногирон ногиронлигидан уялади.
• Ботекс қилдирмаган ва косметик операция қилдирмаган аёллар тегилмаган оддийлигидан уялади.
• Ижарачи ижарада яшашидан уялади.
• Ҳамма аслидан бошқача кўринишга чиранади, зўр бериб аксини исботлашга уринади.
• Масалан, таксист гўё зерикканидан такси қилади, аслида бошқа ишлари бор.
• Эй барака топгур, нега аслингдан уяласан, сен кимга нимани исботламоқчи бўляпсан? Аслингча бўл, қандай бўлсанг одамлар шундайингча берган баҳосини қабул қил, сенга сохта баҳолар керакми? Одамлар берган баҳо шунчалик муҳимми сен учун?!
• Ичи тўла нажасни кўтариб юрадиган, еб ичадиган ва ҳожатга борадиган ожиз бандаларнинг баҳоси нима бўларди?!
• Нега ким учун театр қўймоқчисизлар? Қачон самимий тўғри бўлишни ўрганамиз...
Фаизиддин Мўмин
💬
@siyosiy_yuridik