Адлия бошқармаси бошлиғи мактабга китоб совға қилдиСирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ташаббуси билан “Сиз ўқиган мактабингизга китоб совға қилганмисиз?” акциясини Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Зохидов ҳам қўллаб-қувватлаб, Боёвут туманидаги 43-сонли умумтаълим мактабига китоблар совға қилди.
Ушбу мактаб адлия бошқармасига оталиққа бириктирилган бўлиб, ҳозирда 148 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Жаҳонгир Зохидов ёшлар билан мулоқот қилиб, китоб ўқишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазларини билдирди.
Шунингдек, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз қобилияти ва салоҳиятини намоён қилишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар, юридик кадрларни тайёрлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
▶️ Каналга уланиш:👉https://t.me/huquqiytargibot