Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☘️ Сардобада малина экиш йўлга қўйилади
✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun
Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан Сардоба туманининг "Файзлиобод" маҳалласи еттилиги ҳамда бир гуруҳ аҳоли вакиллари Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида бўлишди. Улар, бу ерда малина етиштирувчи хонадонларида бўлишди ва малина етиштириш бўйича олинган амалий тажрибалар билан танишдилар.
Семинар давомида иштирокчилар нафақат экинларни қандай парвариш қилиш, балки замонавий усуллар ва технологияларни қўллаш ҳақида батафсил маълумот олишди. Бу тажриба алмашиш, Сардоба туманидаги аҳоли учун малина экишни бошлаш ва бу соҳада муваффақиятли ишлаш учун яхши имконият яратади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, тажрибаларни ўз ҳудудларида амалга ошириш орқали, нафақат иқтисодий аҳволни яхшилаш, балки ҳудудни ривожлантиришда ҳам муҳим қадамлар қўйилади.
✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun