TGStat
TGStat
Введите текст для поиска
Расширенный поиск каналов
  • flag Russian
    Язык сайта
    flag Russian flag English flag Uzbek
  • Вход на сайт
  • Каталог
    Каталог каналов и чатов Поиск каналов
    Добавить канал/чат
  • Рейтинги
    Рейтинг каналов Рейтинг чатов Рейтинг публикаций
    Рейтинги брендов и персон
  • Аналитика
  • Поиск по публикациям
  • Мониторинг Telegram
ОНГ МУЪЖИЗАЛАРИ

17 Jun 2017, 01:32

Открыть в Telegram Поделиться Пожаловаться

Шунчаки ишонинг, мана кўрасиз ҳаммаси ўз ўрнини топади. ☝

Сиз билан рўй бераётган ҳамма воқеалар аввало сизни ҳаёлларингизда содир бўлади, бунга ишонинг. Агар масалага тўғри ёндашилса исталган қийинчилик, дилхиралик ва ёқимсиз ҳолатларни тўғри баҳолай олиш мумкин. Бунинг сири ҳам айнан шунда. Атрофда содир бўлаётган воқеаларга, одамларга қарамай сиз доим куч қувватга тўлган бўлишингиз керак.

Шунда ҳатто муаммолар ҳам ҳурсандчилик олиб келади, чунки сиз исталган вазиятдан ўзингизга фойда топишни ўрганасиз ва ички ҳотиржамлигингизни ҳеч қандай ҳолат бузолмайди. Қуйидаги 1⃣3⃣ та тавсиялар сизга дунёга бошқача кўз билан қарашда ва қалбингизда ҳотиржамлик бўлишида ёрдам беради.

1⃣ Ҳаммасини борича қабул қилинг
Агар вазиятни борича қабул қилолмас экансиз, билингки бу сизнинг муаммоларингиз илдизи бўлиб қолади. Ўзгартиришга кучингиз етмаган ҳодисаларни борича қабул қилинг. Шунда энергиянгизни мантиқсиз қалб оғриқларига сарфламай соғлом фикрлашга ишлатасиз. Ундан ташқари яна бир факт: вазиятни ўз ҳолига ташлаб қўйишингиз билан ҳаммаси ўз ўрнига тушади.

2⃣. Ҳаммасини мураккаблаштирманг. Йўқ жойдан муаммо чиқаришни биз шундай ёқтирамизки...
Тўхтанг! Реал воқеаларни қора рангларга бўяшдан ўзингизни тўхтатинг. Ҳаммаси масалага қандай кўз билан қарашингизга боғлиқ. Агар вазиятга ижобий назар солсангиз янги муаммолар юзага келмайди, эскилари ўз ўзидан йўқ бўлиб кетади.

3⃣. Ўзингизни ўзгартиринг.
Вазият ўзгаришини хоҳлайсизми? Ўзингизни ўзгартиринг. Бу атроф муҳитни, ишингизни, нарсаларингизнию, атрофингиздаги одамларни ўзгартиришдан кўра қийин иш. Қалбингизни туб - тубига назар солиб ўйлаб кўринг, нега бунинг ҳаммаси айнан сиз билан содир бўляпти? Балки оҳир оқибат қайсидир феълингизни ўзгартириб яҳши томонга ўзгариш вақти келгандир?

4⃣. Омадсизлик бу шунчаки белги.
Томас Эдисон деган: « Лампочкани ихтиро қилишда омадсизликка учрамадим. Мен у қандай ишламаслигини 99 йўлини топдим холос». Ажойиб, шундай эмасми? Ўхшамаган ишингиздан ҳам фойда қидиринг. Ҳар ишда бир ҳайр бор. Омадсизлик йўқ нарса.

5⃣. Ҳаммаси қандай бўлиши ёзилган бўлса шундай бўлади.
Агар бир нарсани жуда жуда истсасангизу эришолмасангиз билингки бунда ҳам бир ҳикмат бор. Ҳаётингизда содир бўлаётган ҳамма воқеалар яҳшиликка, бунга ҳеч шубҳаланманг. Биз бир хилликка ўрганиб қолганмиз шунинг учун қандайдир ўзгариш бўлса биз шок ҳолатига тушамиз. Агар истаганингизни қўлга киритмасангиз афсусланманг, чунки вақт ўтиб қўлга киритолмаганингиз яҳшиликка бўлганини англайсиз.


6⃣.Шу ерда ва ҳозир.
Айни дамингизни қадрланг. Айни яшаётган дамларингиз тез орада ўтмишга айланади. Ҳаётингизни шунчаки бўшлиққа айланишига йўл қўйманг.

7⃣. Орзу ҳаваснинг қули бўлманг.
Орзуйингизга етмаган бўлсангиз ҳам ҳафа бўлманг. Сизнинг ҳис - туйғуларингиз бу сизнинг бир бўлагингиздир, сиз уларни идора қила олишигиз мумкин. Ижобий ёндошишга киришинг, шунда яшаш осон бўлади.

8⃣ Қўрқув — бу оддий тасаввур.
Қўрқувингизни қўлга олиб унинг устидан ғолиб чиқинг. Қўрқувнинг фойдали томони шундаки сиз бир нарсадан қўрқиб бошқа кўп нарсани ўрганиб оласиз. Оми бўлиб кўринишдан қўрқиш ўз устида кўп ишлаб, илмли бўлишга олиб келса, ёлғиз қолишдан қўрқиш атрофдаги одамларга илиқ муомалада бўлишга даъват этади. Ўз қўрқувингизни ўрганинг ва уни сизга фойда келтиришига ҳаракат қилинг.

9⃣ Ўзингизни ҳурсанд қилинг.
Агар ҳамма муаммоларингиз ҳал бўлса ҳам сиз йўқ бўлиб кетмайсиз. Хаётда мушкул вазиятлар ҳам қувончли ҳолатлар ҳам кўп бўлади, буларни ҳис қилишни ўрганинг! Сиз — бу сизсиз, ўзингизга доим қайғуриш ва ғамхўрлик кўрсатишни касб қилиб олманг. Ҳаётдан завқланишни ўрганинг.

🔟. Ўзингизни бошқалар билан таққосламанг.
Ўзингизни сиздан кўра омадлироқ одамлар билан солиштиришни тўхтатинг. Ишонинг, ҳамманинг ўзига яраша бир дарди, баҳтсизлиги бор. Ўзини бировлар билан солиштирган одам ўз қадрини билмаган одамдир. Эга бўлган жамики нарсангизга шукр қилинг.

1⃣1⃣. Сиз жабрдийда эмассиз.
Жавобгарликни ўз қўлингизга олинг. Ҳаммасини қандай қабул қилишни фақат сиз қарор қилинг, бошқалар эмас. Сиз кўп ҳолатни ўзгартириши мумкин бўлган мустақил шахссиз, буни доим ёдда тутинг

819 0 0
Каталог
Каталог каналов и чатов Подборки каналов Поиск каналов Добавить канал/чат
Рейтинги
Рейтинг каналов Telegram Рейтинг чатов Telegram Рейтинг публикаций Рейтинги брендов и персон
API
API статистики API поиска публикаций API Callback
Наши каналы
@TGStat @TGStat_Chat @telepulse @TGStatAPI
Почитать
Академия TGStat Исследование Telegram 2019 Исследование Telegram 2021 Исследование Telegram 2023
Контакты
Справочный центр Поддержка Почта Вакансии
Всякая всячина
Пользовательское соглашение Политика конфиденциальности Публичная оферта
Наши боты
@TGStat_Bot @SearcheeBot @TGAlertsBot @tg_analytics_bot @TGStatChatBot