TGStat
TGStat
Введите текст для поиска
Расширенный поиск каналов
  • flag Russian
    Язык сайта
    flag Russian flag English flag Uzbek
  • Вход на сайт
  • Каталог
    Каталог каналов и чатов Поиск каналов
    Добавить канал/чат
  • Рейтинги
    Рейтинг каналов Рейтинг чатов Рейтинг публикаций
    Рейтинги брендов и персон
  • Аналитика
  • Поиск по публикациям
  • Мониторинг Telegram
ОНГ МУЪЖИЗАЛАРИ

2 Jun 2017, 06:16

Открыть в Telegram Поделиться Пожаловаться

🔮ОНГИМИЗНИНГ СЕҲРЛИ СИРЛАРИ
(Сабр билан ўқиб чиқинг, жуда фойдали)

Қайси тилда гапиришимиздан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг ўз уникал сўз эҳтиёжи бор. Психолог ва эзотериклар бир ёқлама тушунчаларимиз ва сўзларимиз ҳаётимизга алоқадор бўлишини таъкидлашяпти. Уларнинг айтишича, фойдаланган сўзларимиз ҳаётимизни яхшилар ёки бўйсундирар экан. Яъни…
Сўзлар инсон ҳаётига қандай таъсир этади?
Сиз ёзувчи Артур Конан Дойл Шерлок Холмсдан анча ақллироқ, деган гапни кўп эшитгансиз. Дарҳақиқат, Конан Дойл бу даражада ақлли бўлмаганида Холмс образини яратолмаган бўларди. Ахир инсон ўзида бор нарсанигина кўрсата олади. Йўқ нарсани қандай кўрсатади? Сўз бойлигимиз ҳам худди шундай. Айтадиган гапларимиз ичимизда яралган деформация, аурамизнинг қурилишига таъсир этади, оддийроқ айтганда руҳий савиямизнинг маҳсули. Юқоридагидек тасвирлайдиган бўлсак, бизнинг боримиз.
Негатив сўзлар ҳаётга тез кўчади
Энг порлоқ эмоционал ҳислар негатив табиатли бўлади (ғазаб, агрессивлик, қўполлик, ҳирс, нафрат ва ҳоказо). Шунинг учун негатив орзу ва сўзлар ҳаётга янада тез кўчади. Масалан, сиз “Фалончининг қарғиши тутди мени, ишим ўнгланмаяпти”, деган гапни кўп эшитгансиз. Яна шу нарса маълумки, қарғишнинг иккинчи учи ўзимизда туради, дейишади. Нега шундай? Чунки ўша ҳиссиёт, ўша сўз, ўша кўникма ичимизда мавжуд ва шунинг учун фойдаланганмиз ундан. Демак, кимнидир қарғашимиз ўзимизни ҳам қарғашимиз дегани экан. Тасаввур қилинг, кимдир кимнидир қарғаяпти: “Худо жинингни олсин”, “Худо жазойингни берсин”. Бу ичимиздаги кўникма. Даҳшат-а?!
90-йилларнинг охирида москвалик тадқиқотчилар қарғишларнинг ишлаш механизмини топишди ва шундай қарорга келишди: “Қарғиш минадан кучли. У инсоннинг генетик жиҳозини портлатиб, наслдан наслга ҳам ўтади. ДНК ва хромосомаларнинг занжири узилиб, генларни бузади. Бир қанча тўқималар ўлиб, соғ қолганлари эса пассив бўлиб қолади. Организмдаги суюқлик мутацияга тушиб, заҳарланади. Суюқлик эса инсон организмининг 70 фоизини ташкил этади”.
Демак, кўриниб турибдики лаънат, қарғиш, умуман, негатив сўзларнинг салбий томонлари ўзимизда ҳам турибди.
Шу ўринда иккинчи — қарғалган томонга тўхталсак. Агар сиз қарғаган одам ўша кўйга тушса, “Худога нолаларим етиб борди!” деб ошиқманг. Чунки унда кўникма ҳосил бўлди ва шундай бўлар экан, деб ич-етини еб, ўзини ўзи тамом қилди. Руҳан шунга мослашди.

Таъсирчан сўзлар
Бундай гаплар қуйидаги ҳолатни юзага келтиради. Мана улар:
“Сабрим тугади”, “жинни бўлиб қоламан”, “нафасим қайтиб кетади”, “буни ҳазм қилолмайман”, “сиқиб сувимни ичишди”, “тупурдим ҳаммасига”, “юрагимни жароҳатлади”, “бўғзимга келди” ва шу типдагилар. Бундай олиб қараганда, булар кундалик ҳаётда фойдаланадиган, ҳисларимизни ифодалайдиган сўзларимиз. Зиёни йўқдек. Аслида, булар руҳиятимиздаги кўникма, ички борлиғимиз. Руҳиятимиздан қабул қилиб олган миямиз буни организмимизга буюради. Танамиз эса бажаришга мажбур.
Германиялик психотерапевт Носсрат Пезешкиан дастлаб бу ҳақда ошкор этганида олимлар қуйидагича эътироз билдиришди: “Кундалик турмушда фойдаланадиган, салбий энергия ташийдиган бу ифодалар касалликлар яратадими ё мавжуд хасталикдан дарак берадими?” Бу ҳали тасдиқланмаган.
Қуйида салбий жумлалар келтириб чиқарувчи хасталикларнинг рўйхати билан таништирамиз:
— “Дардим бошимдан ошиб ётибди” — остеохондроз.
— “Ҳаётдан безиб кетдим, ўлгим келяпти” — саратон.
— “Буни ҳазм қилолмайман” — ошқозон яраси, анорексия.
— “Ўлгудек чарчадим” — урологик хасталиклар.
— “Нафасим қайтиб кетди, тупурдим барига” — астма.
— “Сиқиб сувимни ичди, қонимга ташна” — қон томир хасталиклари.
— “Юрагимни парчаладинг” — миокард инфаркти.
— “Унинг ўрнида бўлишни истамасдим” — аллергия, тери хасталиклари.
— “Бошим ёрилиб кетади” — мигрен, метеосезгирлик.
— “Сабрим тугади” — гипертония.
— «Ҳолим танг, бахтиқароман” —жигар хасталиклари.
— “Кўришни истамайман” — кўз хасталиклари.
— “Ўчир овозингни, жинни бўлиб қоламан” —депрессия.
Бу гапларни кимга ва нега айтишингиз аҳамиятсиз. Муҳими,ичингизда ана шу жумлалар ифодалаган нарсаларга кўникма бор. Эндиликда сиз сўзларнинг қандай кучга эгалигини биласиз, ўзингизни асраш учун илк қадамни ташлади

1.2k 0 0
Каталог
Каталог каналов и чатов Подборки каналов Поиск каналов Добавить канал/чат
Рейтинги
Рейтинг каналов Telegram Рейтинг чатов Telegram Рейтинг публикаций Рейтинги брендов и персон
API
API статистики API поиска публикаций API Callback
Наши каналы
@TGStat @TGStat_Chat @telepulse @TGStatAPI
Почитать
Академия TGStat Исследование Telegram 2019 Исследование Telegram 2021 Исследование Telegram 2023
Контакты
Справочный центр Поддержка Почта Вакансии
Всякая всячина
Пользовательское соглашение Политика конфиденциальности Публичная оферта
Наши боты
@TGStat_Bot @SearcheeBot @TGAlertsBot @tg_analytics_bot @TGStatChatBot