Shukurulloh domla official


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar


#SUHBAT

Assalomu alaykum azizlar
ertaga 16.06.2023 Juma namozini o’zimizni ya’ni Farg’ona viloyati Toshloq tumani “ABU HANIFA” masjidida o’qiymiz.

INSHAALLOH😊

Mo’ljal: Zarkent choynak piyola yonida.

📱 Instagram | Telegram | You tube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.

❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.

📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.

🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.

Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar

🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.

🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.

✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.

❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.

🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.

🎙Муносабатни аудио шаклда тинглаш:
https://t.me/mp3Muslim/3272

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar




#ТАРОВЕҲ_ТАРҚАТИНГ

ЭРТАДАН 22.03.2023 ДАН БАРЧА ЖОМЕ МАСЖИДЛАРДА ТАРОВЕҲ НАМОЗИ, ҚУРЪОНИ-КАРИМ ҲАТМОНАЛАРИ БОШЛАНАДИ!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат #тарқатинг

✈️ Рамазони карим самолёти етиб келмоқда.

Яқинларингизга ҳам хабардор қилинг!


Кабани бузиш учун келган Яман подшохининг исми нима эди?
Опрос
  •   Намруд
  •   Кисро
  •   Абраҳа
90 голосов




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: РАМАЗОНДА МАСЖИДЛАРДА ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИ БИР ХИЛ ЎҚИЛАДИ, ЯКУНИ ЭСА ҚАДР КЕЧАСИДА БЎЛАДИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #muftiy #qadr_kechasi




Репост из: SHUKURULLOH DOMLA
#SUHBAT

Assalomu alaykum azizlar ertaga 17.03.2023 Juma namozini o’zimizni ya’ni Farg’ona viloyati Toshloq tumani “ABU HANIFA” masjidida o’qiymiz.

INSHAALLOH😊

Mo’ljal: Zarkent choynak piyola yonida.

• Toshloq tumani bosh imom-xatibi.
• Shukurulloh domla Egamberdiyev.


📱 @Shukuruloh_domla


🔔NAMOZ VAQTLARI:

📆 17.03.2023yil. JUMA

Намоз доим муваффақият билан ёнма-ён зикр қилинади. Намоз ўқимайдиган одам қандай нажот топиб, қандай зафарга эришсин?

Agar namozni muhofaza qilsang (o’z vaqtida muntazam) o’qisang hayoting osonlashadi. Namozni zoye qiladigan bo’lsang ishlaring ham qiyinlashadi.
Namoz nurdir
☺️

📱 https://t.me/islomdasavolar


#РЕКОРД_ТАРҚАТИНГ

ДУНЁ БЎЙИЧА ЭНГ КЎП УМРА ҚИЛАЁТГАН ДАВЛАТ ЎЗБЕКИСТОН ВА МАЛАЙЗИЯ ЭКАН!

ЎЗБЕКИСТОНДА УМРАГА БОРМАГАН ИНСОН ҚОЛМАСИН! АМИЙН
https://t.me/islomdasavolar




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

🌤 Яна бир янги тонг муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘ Чўнтагингиз даромадга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Бошланаётган кун барча-барчамизга барокотли ва ҳайрли бўлсин! 🤲


🌙

🎉"РАМАЗОН 2023" КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ


Макка фатҳи кунлари Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни қаерга волий қилиб тайинлаганлар?
Опрос
  •   Тоифга
  •   Маккага
  •   Мадинага
56 голосов


Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 12-тадир:

1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Етарли сув ичиш;
5. Кечаси тўйиб ухлаш;
6. Тоза, очиқ ҳаво;
7. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
8. Витаминларга бой таомларни ейиш;
9. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
10. Асал
11. Седана;
12. Қаноат.

✅ Albatta yaqinlarga ulashing


♦️РЎЗАНИНГ  НЕЧИ  ТУРЛАРИ БОР ?

❗️Рўзанинг турлари тўрттадир:

I.  Лозим рўза.
   Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади.
        Фарз рўза ҳам иккига: тайинли ва тайинли эмасга бўлинади.
        Тайинли фарз рўза - Рамазон рўзасини адо этишдир.
        Тайинли бўлмаган фарз рўза – Рамазоннинг қазоси ва каффорат рўзасидир.
        Вожиб рўза ҳам иккига: тайинли ва тайинли эмасга бўлинади.
        Тайинли вожиб рўза – муайян назр рўзадир.
        Тайинли бўлмаган вожиб рўза – мутлоқ назр рўза ва нафл рўзани бузган бўлса, қазони тутишдир.

II.  Ҳаром рўза.
     Бу турдаги рўзани ҳанафийлар: “макруҳи таҳримий” ҳам дейдилар. Бундай рўзалар бир неча хилдир:      
1.  Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши.
2.  Шак куни рўза тутиш.
3.  Рўза ҳайити куни ҳамда Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч куннинг  рўзасини тутиш.
4.  Ҳайзли ва нифосли аёлнинг рўза тутиши.
5.  Рўза тутса ҳалок бўлишини билиб туриб рўза тутган одамнинг рўзаси.

III.  Ихтиёрий рўза.
     Ҳанафий мазҳабида ихтиёрий рўза учта: суннат, мандуб ва нафлга бўлинади.
     Суннат рўза – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутиб юрган ихтиёрий рўза.
     Ошуро ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунининг рўзаси суннат ҳисобланади.
     Мандуб ёки мустаҳаб - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутмаган ихтиёрий рўза.
1.  Бир кун тутиб, бир кун очиб юриш.
2.  Ҳар ойда уч кун рўза тутиш.
3.  Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиб юриш.
4.  Шавволдан олти кун рўза тутиш.
5.  Арафа куни рўза тутиш.
6.  Арафадан олдин саккиз кун рўза тутиш.
7.  Шаъбон ойида рўза тутиш
Нафл рўза – зикр қилиб ўтилганлардан бошқа тутишга тарғиб қилинган рўзалар.

IV.  Макруҳ рўза.
     Бу хилдаги рўзани ҳанафий мазҳабида макруҳи танзиҳий ҳам дейилади. Улар қуйидагилардир:
1.  Ошуро кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
2.  Жума кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
3.  Шанба кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
4.  Наврўз куни рўза тутиш.
5.  Меҳрижон куни рўза тутиш.
6.  Ҳар куни рўза тутиш.
7.  Гапирмасдан рўза тутиш.
8.  Улаб рўза тутиш.
9.  Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Кифоя" китобидан.
♻️Дўстларингиза улашинг!

ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят)

Показано 20 последних публикаций.

798

подписчиков
Статистика канала