Шу кунларда кўп берилаётган саволларга жавоблар
Видеодарслар намойиш этиладиган каналлар аввал ёпиқ каналлар эди, ҳозир уларни Онлайн-мактаб дастури учун барчага очиқ қилиб бепул эфирга узатилади.
Уларни оддий антенна орқали томоша қилиш мумкин. Каналлар рўйхатида чиқиши керак. Агар у каналларни ҳали топмаган бўлсангиз, қайтадан излаб кўринг (автопоиск). Шунда ҳам муаммо бўлса, телевизор каналларини улашни яхши тушунадиган танишларингиздан сўраб кўринг. Телевизорда қандай қидириш бўйича 78-129-90-00 ёки 1065 телефони орқали ҳам ёрдам олишингиз мумкин.
Агарда сиз кабель телевидениеси мижози бўлсангиз ва саволлар чиқса унда кабель операторидан сўрайсиз.
Шу вақтгача фақат спутник антеннаси орқали чет эл каналларини кўрган бўлсангиз ҳам дарс учун оддий антеннани улаб қўйинг.
Телевизион дарслар 1-4-синфлар учун National Geography Wild канали ўрнига, 5-8-синфлар учун Eurosport канали ўрнига ва 9-11-синфлар учун “Охота и рыбалка” канали ўрнига намойиш этилади.
Дарслар ушбу каналларда ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Имкон бўлса, болалар иккала тилдагисини томоша қилса ҳам фойдали бўлади. Қорақалпоғистонда қўшимча қорақалпоқ тилида ҳам эфирга узатилади.
Соат 17:00 дан бошлаб эса видеодарслар такроран намойиш этилади ва янада яхшироқ ўрганиш учун қўшимча имконият бўлади.
Телевизион дарслар намойиш этилиш вақти жадвалини Халқ таълими вазирлиги расмий вебсайти www.uzedu.uz , ижтимоий тармоқлари www.fb.com/uzedu https://t.me/uzedu ва Telegram тармоғида махсус очилган https://t.me/uzeduonlinemaktab каналидан олишингиз мумкин.
Шу билан бирга, видеодарсларни интернетда қуйидаги ресурслардан ҳам кўриш мумкин бўлади:
https://mover.uz/channel/uzedu
http://mediabay.uz/podcasts/
https://www.youtube.com/c/O-zbekistonRespublikasiXalqtalimivazirligi
https://t.me/uzeduonlinemaktab Telegram-канали
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ушбу дарсларни ташкил этиш ва тарқатишда ўз ҳиссасини қўшган барча педагогларга ва ҳамкорларга (МТРК, АКТ вазирлиги, mover.uz, mediabay.uz ва б.) миннатдорчилик билдирамиз!