Islom.shosh.uz | Расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади  
Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.
 
Бароат сўзи қандай маънони англатади?
“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
 
Бароат кечаси қандай кеча?
Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан:“Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Даврон Нурмуҳаммад
 
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#КУН_ҲАДИСИ

Аллоҳнинг Китобида кўздан тўсувчи саккиз оят бордир. У оятлар Фотиҳа сураси ва Оятул Курсийдир.


Имрон ибн Ҳусайн (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Аллоҳим! Борар жойимизни кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатдан қилгин.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ғийбат ўзи нима?


Рaбeъ ибн Хусайн билан йигирмa йил ҳамсуҳбат бўлган бир киши шу узоқ муддат давомида у кишидан гуноҳ бўладиган бирор сўз эшитмаганини ривоят қилади. Ҳaттo, Ҳусaйн розияллоҳу анҳу шaҳид бўлган куни Рабеънинг асҳобларидан бири: “Рабеъ агар гапирса, мана бугун гапиради”, деди. Бир киши келиб, эшикни очди ва у кишига Ҳусaйн розияллоҳу анҳунинг шaҳид бўлгани хабарини берди. Бу хaбaрни эшитгач, у киши oсмoнга қаради ва: “Эй Аллоҳим! Сeн oсмoнлар ва ернинг xoлиқисaн. Ғaйбни билувчисaн. Сeн Ўзинг бaндaлaринг ўртaсидa улaр иxтилoф қилгaн ишлaрда ҳакамлик қиласан”, дeди.

Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Қачонки Исломнинг ғариблиги кучайиб кетса, уламолар озайиб кетади ва беақллар ғолиб келади", деди.

"Зодул маъод"дан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

☪️ Бу йилги Бароат кечаси милодий 13 февраль пайшанбадан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

💬 Бароат кечасини зикр, дуо ва ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

☝️ Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).


🪶 ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

🤲 Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🎤 Улашинг: @diniysavollar


​​НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ

❓CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хутба қилсалар, икки кўзлари қизариб, овозлари баландлашиб, ғазаблари яна ҳам кучайиб, гўёки тонгда ва кечқурун (душман) аскарлари ҳамла қилишидан огоҳ этгандек бўлардилар. Ва у зот: «Мен ва Қиёмат мана бундай юборилдим», деб кўрсатгич ва ўрта бармоқларини (бир-бирига) яқин қилардилар. Ва яна у зот: «Аммо баъд, сўзнинг яхшиси Аллоҳнинг китоби, ҳидоятнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидоятлари, ишларнинг ёмони ҳар бир янги пайдо бўлган (бидъат) ишдир. Ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар. Сўнгра яна: «Мен мўминларга ўз нафсидан ҳам ҳақлироқман. Ким мол-дунё қолдирса, унга аҳли ҳақлироқдир. Ким қарз ёки оила ва болаларини қолдирса, (уларнинг масъулияти) менга ва менинг гарданимга», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Бирон кишига зулм қилиб, хотиржам юрма!
Чунки, қалби жароҳатланган кишига тунда уйқу йўқдир.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Тан меъдаси инсонни сомонхонага етаклайди. Кўнгил меъдаси эса гулзорга.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Бир зарра мисқолидаги вараъ минг мисқол (нафл) рўза ва намоздан яхшидир”, деди.

Ибн Қоййимнинг “Мадорижус соликийн” китобидан.

Изоҳ: «Вараъ» сўзи араб тилида бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш, хижолат бўлиш маъносини билдиради. Вараънинг маъноларидан бири, шубҳали нарсалардан четда бўлиб, хатарли нарсаларни муроқаба қилишдир, дейилган.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИ АСЛ ҲОЛИДА КЎРГАНМИЛАР?

❓CАВОЛ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломни асл суратида кўрганмилар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа кўрганлар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратларида икки марта кўрганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган узун ҳадисда бундай деганлар:
“Лекин у зот Жаброил алайҳиссаломни икки марта ўз суратида кўрганлар”. Кўплаб уламолар икки мартанинг бир мартаси Расулуллоҳ ерда, Жаброил алайҳиссалом уфқда бўлган ҳолатда, иккинчиси Исро ва меърож кечаси Расулуллоҳ осмонга кўтарилганларида Сидратул мунтаҳо олдида Жаброил алайҳиссаломни кўрганлар, дейишган (“Умдатул қорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#kun_hikmati
🟢 ИЛМ УСТУНСИЗ УЙЛАРНИ БУНЁД ҚИЛАР...

Илм устунсиз уйларни бунёд қилар,
Жаҳолат эса иззат ва шараф биноларин вайрон этар.


#ilm #ustun #uy #bunyod

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик!

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга сеҳр қилинди, ҳатто бир нарса қилгандек туюлар, лекин қилмаган бўлар эдилар».

Имом Бухорий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Уйингда Қуръон ўқийдиган бўлсанг, телефон (ёки бошқа жиҳозлар)дан эмас, Мусҳафдан ўқи. Чунки болаларинг ва аҳли аёлинг учун сени қўлингда Қуръонни ушлаб турганингни кўришлари феъллари ва қизиқишларига катта таъсир бўлади.

Муҳаммад ибн Фараж.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кирса тижорат дўконини ёпар, Қуръон қироатига машғул бўлар ва: "Рамазондан олдин ўзини ислоҳ қилганларга Тубо (жаннат) бўлсин!", деб айтарди.

"Латоифул маъориф" асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ЁШ БОЛАНИНГ АЗОНИ

❓CАВОЛ: Уйда намоз ўқисак, балоғатга етмаган ўғлим азон айтади. Шу азон билан фарз намозини ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўғлингиз айтган азон билан фарз намозларни адо қилсангиз бўлади. Чунки балоғатга етмаган, аммо ақли расо, яхши-ёмонни ажратадиган болалар айтган азон билан фарз намозларни ўқиш жоиз (“Иноя шарҳул ҳидоя” китоби).
Лекин балоғатга етган киши азон айтгани афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Солиҳ салафлар дунёдан динга қочишган эди. Бугунги кунда диндан дунёга қочиб, яна жаннат орзу қилишмоқда.

Ибн Жавзийнинг «ал-Мувофиқ» китобидан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Показано 20 последних публикаций.