http://esdalik.uz/sheriyat/495-dilshod-toaymurod.html
www.esdalik.uz да Дилшод Тоғаймурод ижодидан баҳраманд бўлинг
Иқрор
Салом ота, онажонгинам!
Мисраларим ранжиган бугун.
Битта айбим тан олгим келди,
Юрагимда қолмасин тугун.
Жар солибман мухаббат ҳақда
Ўзим осиб камон қошларга.
Соғинчларим изхор қилибман
Ҳиссиз қалб-у, телба бошларга.
Шеърларимни ранжитган ўзим.
Сизга атаб битмабман ашъор.
Саробларга сарф қилиб сўзим
Мағрурларча юрибман беор.
Ноз қилганда серхашам малак
Мухаббат деб ёниб ёзибман.
Сохта дўстлар қилганда халак
Ё худо деб, озиб тўзибман.
Хиёнатдан юрак синганда
Дил қонини қоғозга артдим.
Яраланган қалбнинг устига
Қаламимла малҳамлар тортдим.
Билдим ранжиганин боисин.
Билсам, фақат ғамда йўқлабман.
Шодликларда юрибман хуррам.
Сароб ила кўнгил тўқлабман.
Билсам шеърларимнинг барчаси
Дардли чиққан бир садо экан.
Оташлардан азият чекиб,
Идраб қолган бир мато экан.
Отам деб, онам деб нега ёзмадим?
Ўйлаб – ўйлаб ахири топдим.
Аламзада шеърларим ўқиб,
Варақларни бирма бир ёпдим.
Бундай ғамгин шеърларимни мен
Фақат алам озорда битдим.
Хулосалар қилиб хаётдан
Шу тариқа ўзни овутдим.
Сизга атаб бир шеър битмабман
Ўғлим, сен ҳам шоирмисан?, денг.
Асли бундай пастқам шеърларим
Тола сочингизга кўролмайман тенг.
Кечиринг мен содда ўғлингиз
Содда сўзлар ичра кўнгли тўқ.
Чексиз мехрингизга тенг келадиган
Буюкроқ сўз тополгани йўқ.
Мехрсиз деб ўйламанг асло,
Чин мухаббат унсиз бўлади.
Онажоним соғиндим десам,
Соддадилим кўнгли тўлади.
Яратганим сендан ўтинчим
Дуо ила йўлларим тўлсин.
Фарзларимни адо этгунча
Ота онам соғ - омон бўлсин.
www.esdalik.uz да Дилшод Тоғаймурод ижодидан баҳраманд бўлинг
Иқрор
Салом ота, онажонгинам!
Мисраларим ранжиган бугун.
Битта айбим тан олгим келди,
Юрагимда қолмасин тугун.
Жар солибман мухаббат ҳақда
Ўзим осиб камон қошларга.
Соғинчларим изхор қилибман
Ҳиссиз қалб-у, телба бошларга.
Шеърларимни ранжитган ўзим.
Сизга атаб битмабман ашъор.
Саробларга сарф қилиб сўзим
Мағрурларча юрибман беор.
Ноз қилганда серхашам малак
Мухаббат деб ёниб ёзибман.
Сохта дўстлар қилганда халак
Ё худо деб, озиб тўзибман.
Хиёнатдан юрак синганда
Дил қонини қоғозга артдим.
Яраланган қалбнинг устига
Қаламимла малҳамлар тортдим.
Билдим ранжиганин боисин.
Билсам, фақат ғамда йўқлабман.
Шодликларда юрибман хуррам.
Сароб ила кўнгил тўқлабман.
Билсам шеърларимнинг барчаси
Дардли чиққан бир садо экан.
Оташлардан азият чекиб,
Идраб қолган бир мато экан.
Отам деб, онам деб нега ёзмадим?
Ўйлаб – ўйлаб ахири топдим.
Аламзада шеърларим ўқиб,
Варақларни бирма бир ёпдим.
Бундай ғамгин шеърларимни мен
Фақат алам озорда битдим.
Хулосалар қилиб хаётдан
Шу тариқа ўзни овутдим.
Сизга атаб бир шеър битмабман
Ўғлим, сен ҳам шоирмисан?, денг.
Асли бундай пастқам шеърларим
Тола сочингизга кўролмайман тенг.
Кечиринг мен содда ўғлингиз
Содда сўзлар ичра кўнгли тўқ.
Чексиз мехрингизга тенг келадиган
Буюкроқ сўз тополгани йўқ.
Мехрсиз деб ўйламанг асло,
Чин мухаббат унсиз бўлади.
Онажоним соғиндим десам,
Соддадилим кўнгли тўлади.
Яратганим сендан ўтинчим
Дуо ила йўлларим тўлсин.
Фарзларимни адо этгунча
Ота онам соғ - омон бўлсин.