Ҳой дўстим айт нега, ҳолинг паришон,
Одамлар каналинга қўшилмаяптими?
Гўёки дунёда биргина сенинг,
Каналинг активи тушиб кетяптими?
Миянгда ғоя йўқ, атрофда миш-миш,
Канал юритиш оғирлиги сезиляптими?
Бу ҳам етмагандек оғир кунингда,
Энг яқин дўстларинг реакция босмаяптими?
Сиқилма меҳмондир каналингдагилар ҳам,
Кўп учрар ҳали яҳши реакциялар ҳам.
Изласанг топилар миянгда ғояга илож,
Гар сен савол бермасанг реакция босмас улар ҳам...