ТАНДИРДАН УЗИЛГАН НОН НИМАГА ШИФО? Айни дамда нафақадаман. Инсон улғаявергач, ёшликда яширинган хасталиклар хуруж қила бошлар экан. Мени ҳам оёқларимнинг толиқиши ҳамда тиззаларимдаги оғриқ безовта қила бошлади. Бундай дардни енгиш учун онам айтган бир усул ёдимга тушди.
Онам бел оғрийдими ёки тизза-бўғимлар безовта қиладими, тандирдан узилган ва ҳали совимаган бутун иссиқ нонни тоза матога ўраб, оғриб турган соҳага боғлаш лозимлигини айтарди. Ноннинг исиғи тарқалгач, қора қўчқор думбасини куйдирмасдан хом ҳолатда суртиш даркор.
Буни қарангки, муолажадан кейин оғриқдан фориғ бўласиз. Юсуф СОБИРОВ, 68 ёш, пенсионер,
Фарғона тумани, Миндон қишлоғи
Яқинларингизга ҳам улашинг!@Shifo_izlab канали 🍃
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg