Ёмғирли тонг эди... Бу дунё
Покланай деб шошарди гўё.
Соғинган айт, сенми, менми ё?
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
Қушларнинг сайраши бошқача,
Билмасдим, буни шу ёшгача.
Гуноҳим товондан бошгача,
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
Бировнинг айбидан кулмагин,
Билсанг ҳам гоҳида "билмагин".
Севсанг ҳам ишқ тама қилмагин,
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
Қўлингни чўзсанг гар шаробга,
Ўхшайсан, энг ҳоли харобга.
Алданма, бахт дея саробга,
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
Ҳис қилиб ибодат нашъасин,
Англасанг тақдирнинг туҳфасин,
Шукрини қилгин сен муттасил,
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
01/12/2024
t.me/sherzod_abdusamadov
Покланай деб шошарди гўё.
Соғинган айт, сенми, менми ё?
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
Қушларнинг сайраши бошқача,
Билмасдим, буни шу ёшгача.
Гуноҳим товондан бошгача,
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
Бировнинг айбидан кулмагин,
Билсанг ҳам гоҳида "билмагин".
Севсанг ҳам ишқ тама қилмагин,
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
Қўлингни чўзсанг гар шаробга,
Ўхшайсан, энг ҳоли харобга.
Алданма, бахт дея саробга,
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
Ҳис қилиб ибодат нашъасин,
Англасанг тақдирнинг туҳфасин,
Шукрини қилгин сен муттасил,
Хуш келдинг, мўминнинг баҳори.
01/12/2024
t.me/sherzod_abdusamadov