Минглаб одамлар орасида
Ҳар куни турфа воқеаларга гувоҳ бўламиз, гоҳида иштирок этамиз ҳам. Кимдандир ҳол-аҳвол сўраганингизда “айтсам, битта китоб бўлади”, дегани бежиз эмас. Фарқли равишда ёзувчилар зиммасига ўша воқеа-ҳодиса ва бўлиб ўтган бошқа ҳолатларни қизиқарли қилиб бошқаларга етказиш вазифаси юкланади.
Кўплаб ўзбек китобхонларининг муҳаббатини қозонишга улгурган, америкалик таниқли ёзувчи Сара Жонинг “Минглаб одамлар орасида” китобини ўқиб тугатарканман кўнглимдан ана шундай фикрлар ўтди. Асарда Кайли ва Раяннинг муҳаббати ҳавас қилгудай бўлиб туюлади. Лекин улар ресторандан чиқиб кетаётганида уйсиз ва бошпанасиз киши Кайлининг эътиборини тортгач, ўйлаб қоласиз... у ҳақиқатдан ўшамиди? Кайли йиллар давомида у ҳақда ўйлаб келаётганмиди?
Фақат бир нарсани ғарб ҳаёти, уларнинг турмуш тарзи ҳар доим бизники билан бир хил бўлавермаслигини ёдда тутишимиз лозим.
Сара Жога замондошлари "ишқий романлар муаллифи" деб таъриф бергани эътиборимни тортди: менимча улар ҳақ.
https://t.me/sherzod_abdusamadov