21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
“Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кун – 1989 йил 21 октябрь Ўзбекистон халқи учун тарихий сана бўлиб қолади. Чунки собиқ иттифоқ ҳудудида биринчилардан бўлиб ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлди. Бу ўзбек халқининг ўзига бўлган ишончини янада оширди, миллат жипслашди, миллий ўзликни англаш кучайди ва ниҳоят давлат мустақиллиги қўлга киритилди. Жамиятда туб бурилиш содир бўлди: ўзбек тилининг қўлланиш доираси кенгайди.
Истаймизми йўқми, ҳар қандай ёзув инсон тафаккурига таъсир кўрсатади. Агар ёзув давлат тилида, адабий тил қоидаларига мос ёзилган бўлса, ижобий таъсир қилади, давлат тилида ёзилмаган матн эса салбий таъсир кучига эга бўлади. Масалан, жамоат транспортидаги ёзувлар: йўналиш номи, бекатларнинг номланиши ва шу каби маълумотлар давлат тилида бўлиши шарт. Акс ҳолда Кибрай, Куйлюк шаклидаги ёзувларни ҳар куни кўравериб, кўзи пишиб кетган йўловчида “демак, мана шу ёзувлар тўғри экан” деган нотўғри тасаввур шаклланиб қолиши мумкин. Ёки савдо дўконларидаги ёзувлар: бўлимлар, савдо ёрлиқлари, нархномаларнинг тўғри ёзилиши жуда муҳим. Масалан, мясо (гўшт), говядина (мол гўшти), баранина (қўй гўшти), фарш (қийма) ва бошқа шу сингари ёзувлар ҳар сонияда минглаб кишиларнинг назарига тушади. Бу эса давлат тилига риоя қилмаслик, яъни ҳуқуқий маданиятнинг пастлигидан, миллий ғурур ва ифтихор етишмаслигидан дарак беради.
Энг ачинарлиси шундаки, биз ҳаттоки ўз исми-шарифимизни тўғри ёзиб, тўғри айта олмаймиз. Буларнинг ҳаммаси туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномадан бошланади: Иркин, Джура, Дильфуза ва ҳоказо... ёзув шакллари ҳужжатдан ҳужжатга кўчиб ўтаверади. Бу ҳолат охир-оқибат нимага олиб келади? Табиийки, имло саводхонлигига путур етади, муқаддас исмларимиз топталади, алал-оқибат миллий ғурурдан ҳам мосуво бўламиз.
Афсус билан айтиш лозимки, бошқа миллат вакиллари бизга рус тилида мурожаат қилса, билганимизча рус тилида жавоб беришга одатланиб қолганмиз. Ваҳоланки, ўзбек тилида жавоб берсак ёки бирор нарсани сўраб мурожаат қилсак улар бинойидек тушунади ҳатто кўпчилиги адабий тилда равон гапиради ҳам.
Демак асосий муаммолардан бири яна ўзимизга, хоҳиш-иродамизга бориб тақалади...
Мамлакатимизда кейинги йилларда ўзбек тилининг нуфузини ошириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани қувонарлидир. Шу мақсадда Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларининг ташкил этилишини ана шундай эзгу ишларнинг мантиқий давоми дейиш мумкин.
Барчамизга маълумки жонимиздан ҳам азиз бўлгани учунгина “Ватан”, “замин” сўзларига она сўзини қўшиб ишлатамиз. Қанча кўп ишлатмайлик фарқли ўлароқ, мазкур сўзларнинг қадр-қиммати, аҳамияти янада ортиб бораверади. Худди шунингдек, “тил” сўзи ҳам ўзининг қадр-қиммати, мавқейидан келиб чиқиб “она” сўзи билан ёнма-ён ишлатилиши бежиз эмас. Шу боисдан тил ҳақида гапирар эканмиз доимо она сўзига ҳамоҳанг янграётган ҳар бир сўзимиз беихтиёр жаннат пойида бўлган азизу муштипарларнинг нурли чеҳралари янглиғ қалбимизни бахту сурурга тўлдираверади...
Байрам барчамизга муборак бўлсин.
https://t.me/sherzod_abdusamadov