Одамгарчилик ўлмасин...
У биринчи марта ҳаракатсиз турган машинани туртиб олганда тиззаларигача қалтираб кетди. Тасодифан машинанинг бир темир, инсонларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилувчи восита экани ҳақида ўн йиллар олдин ёзган мақоласи ёдига тушиб, бироз хотиржам тортди...
У тўғри хулосага келганди. Модомики ўша ёзганларига ўзи амал қилмаса ёки ишонмаса, унда ўн минглаб (балки ундан ҳам кўп) ўқувчиларни алдагани учун ўзини кечириши қийин бўларди. Эҳтимол ўзининг шахсий улови бўлмаганидан ўшанда бу ҳақда ортиқча ўйламагандир. Кейинчалик машинасида турли белгилар пайдо бўлишига ҳам анча кўникиб қолди.
Икки кун бурун одатига хилоф равишда ишга кечикмай деб жой йўқлигидан иккинчи қаторга машинасини қўйди. Орадан икки ярим соатлар вақт ўтгач, машина пульти жиринглади. Деразадан пастга қаради. Ҳеч ким йўқлигидан ишини хотиржам давом эттирди. Тушлик вақти бошқа жойга қўйиш учун бориб қараса, ҳайдовчи томондаги эшик тирналган. Кузатув камерасида иккита машина битта йўлга сиғмагани учун иккинчи машинанинг орқага юргани ва шу жараёнда ён томонининг иккита жойидан тирнаб ўтгани муҳрланганди...
Эртаси куни иш вақти тугагач, машинасини қўйган жойидан олиш унга қийинчилик туғдириши мумкинлигини сезди. Шошганидан таваккал қилган эди, ғира-шира бўлгани учунми олдиндаги уловнинг орқасидан туртиб олди.
Ўтаётган йўловчи билинмаслигини, шундай бўлса ҳам эгасига қўнғироқ қилиб қўйиш инсонийликдан эканини айтиб йўлида давом этди.
У асабий ҳолатда машина ойнасида турган телефон рақамларини терди. Шошаётгани учун ўчирди. Уни кутишаётганди. Эгаси ҳозир келишини айтса, анча ушланиб қолиши мумкин эди. Куни кеча ўзида ҳам шундай бўлганини ўйлади. Қўнғироқ қилиб, бўлган воқеани қисқача сўзлаб, харажатини кўтаришини билдирди. Машина эгаси ҳозир ишда экани, кейин чиқиб ўзи телефон қилишини айтганидан сўнг хотиржам бўлди.
Йўлда кетаркан телефони жиринглади. Ҳол-аҳвол сўрашгач, жабрланган машина эгасидан улови жиддий лат емагани, бундай вазиятда индамай кетмасдан хабар берадиган яхши инсонлар бор эканлигидан хурсандлиги ҳақидаги илиқ гапларни эшитаркан ўзини анча хотиржам ҳис қилди...
@sherzod_abdusamadov