Аниқ айта олмайман,
Ким устимдан кулмайди.
Майли кулсин, ҳеч бири
Севги нима билмайди.
Бу кун қоғоз сирдошим,
Қалам тушмас қўлимдан.
Нечун мени чорламас,
Қарзим йўқ-ку ўлимдан...
Шеърларимдир ягона –
Томиримдан оққан ҳис.
Қалам билан ўлдиринг,
Сиз – бўлғуси журналист.
Шунда жасоратингиз,
Тарихларга кўчади.
Ошиқлар Ширин эмас,
Сиз деб армон қучади.
Юзларингизни қўмсаб,
Оймомога боқаман.
Тунда ёзган шеъримни,
Тонгда ўтга ёқаман.
Тилларимда исмингиз,
Сизни ўйламоқ дардим.
Билмам, шунча йил яшаб,
Балки Сизни ахтардим...
Юзингизга боқдиму...
Қайтди, ўтмиш хотира,
Сиз мен учун бир умр,
Орзудирсиз – бокира.
Рости алам қилмайди,
Шу нарсани сездим мен.
Севилмоқ бахт, севиш-чи...
Билмам, Сизни севдим мен!
2001 йил.
@sherzod_abdusamadov
Ким устимдан кулмайди.
Майли кулсин, ҳеч бири
Севги нима билмайди.
Бу кун қоғоз сирдошим,
Қалам тушмас қўлимдан.
Нечун мени чорламас,
Қарзим йўқ-ку ўлимдан...
Шеърларимдир ягона –
Томиримдан оққан ҳис.
Қалам билан ўлдиринг,
Сиз – бўлғуси журналист.
Шунда жасоратингиз,
Тарихларга кўчади.
Ошиқлар Ширин эмас,
Сиз деб армон қучади.
Юзларингизни қўмсаб,
Оймомога боқаман.
Тунда ёзган шеъримни,
Тонгда ўтга ёқаман.
Тилларимда исмингиз,
Сизни ўйламоқ дардим.
Билмам, шунча йил яшаб,
Балки Сизни ахтардим...
Юзингизга боқдиму...
Қайтди, ўтмиш хотира,
Сиз мен учун бир умр,
Орзудирсиз – бокира.
Рости алам қилмайди,
Шу нарсани сездим мен.
Севилмоқ бахт, севиш-чи...
Билмам, Сизни севдим мен!
2001 йил.
@sherzod_abdusamadov