Хафагарчилик ортидан қанча касалликлар келиб чиқишини биласизми.?
Барча касалликларнинг бир илдизи хафагарчиликка бориб тақалади.
Бирор бир касаллик йўқки – хафагарчиликка тегишли бўлмаган.
Хафагарчилик ортидаги шикоятлар ҳамма муаммонинг асосий манбаи ҳисобланади.
Ўйлаб кўрингчи сизда қуйидагича фикрлайдиган вақтингиз бўладими?
Қайсидир ўринда, онгсизларча, “Ҳаётимни заҳарладинг”, “Ҳаётимни барбод қилдинг”, “Ичим тамом бўлиб кетган”, “Адои тамом бўлганман” – деган фикрларни қўлласангиз – натижада “ОНКОЛОГИЯ” юзага келади.
Ҳаётингиз давомида шикоятлар бўлса, шикоятлар ҳам хафагарчиликнинг бир кўриниши бўлиб, шикоятлар, юклаб олиш ва тўплаш вазифасини бажаради.
Сенга нисбатан қалбимда ҳеч нарса йўқ, “Қалбимда тош бор”, “Ичим аламга тўлиб кетган”, “Ичимда қиринди қолдиқлари қотиб қолган”, “Сиз билмайсиз сабр косам тўлиб кетган” – деган фикрларни қўлласангиз – Ўт қопида, буйракларда, ва ҳаказо “ТОШ КАСАЛЛИКЛАРИ” юзага келади.
Ичига ютилган, айтилмаган хафагарчиликлар – томоқ билан боғлиқ касалликларни юзага келтиради.
Айтилмаган хафагарчиликлар, жумладан “Томоғимга нимадир тиқилади, нимадир туриб қолгандай бўлади”, “Худди томоғимда нимадир туриб қолгандай”, “Худди томоғимга суяк тиқилиб қолгандек”,“Ўрни келганда ҳиққиллаб гапиролмай қоламан” каби ҳолатлар сиз ичингизга ютиб кетган хафагарчилик натижаси бўлиб – ангина, ларингит, нафас ололмаслик, тўйиб нафас ололмаслик ва ўпка билан боғлиқ касалликларни юзага келтиради.
Ўрни келганда ҳақиқатни била туриб, ошкора қилмаслик, ҳақиқатни тан олмаслик, ҳақиқатга тик қарашдан қўрқиш ва шу каби вазиятларнинг натижасида, “Уни кўргани кўзим йўқ”, “Уни кўришни истамайман”, “У келган жойга мен бормайман”, “У билан бир дастурхон атрофида ўтириш менга оғир” каби фикрлар – кўриш қобилиятининг бузилишига сабаб бўлади.
Яна шундай хафагарчиликлар турлари мавжуд, бу хафагарчилик тури “Манипулятив хафагарчилик” дейилади.
Бу хафагарчилик тури “Юрагим портлаб кетай деяпти”, “Унинг гаплари юрагимга пичоқ санчгандай бўлди” – каби фикрлар натижасида “ЮРАК ҚОН ТОМИР ТИЗИМИ” касалликлари юзага келади.
Хафагарчиликнинг яна бир кўриниши “Ҳақсиз танқид ва ҳужумлардан ҳимояланиш” ҳисобланади.
Айрим вазиятларда “Била туриб, оёғимга болта ўрди”, “Мени қўл – оёқсиз қолдирди”, “ Оёқ қўлим акашак бўлиб қолди” каби иборалар – Артрит, қўл ва оёқ куяк касалликларини юзага келишга сабаб бўлади.
Ўзини шахс сифатида кўрсата олмаслик, тортинчоқлик, ҳаяжоннинг кучлилиги, вазиятларни қабул қилолмаслик – “Менга ёқмади, нафасим қайтиб кетди”, “ Буғилиб кетдим” “Бу жойда яшолмайман” каби фикрлардан фойдаланиш – “БРОНХИТ ВА БРОНХИАЛ АСТМА” касаликларини юзага келтиради.
Туйғуларни ифодалашга таъқиқ қўйиш, айниқса болажонларда "Ҳиқилдоғимга келди", "Кўрсам кўнглим айнийди", "Тоқатим тоқ бўлди" – анорексия касаликларини юзага келтиради.
Худбинлик ва шерикни қабул қилишни истамаслик, "Ҳазм қила олмайман", "Қон қилиб юборди" - жигар ва ошқозон касаликларини юзага келтиради.
Ота-она ва қайнона-қайноталарни назорат қилишидан норозилик, "Мениям ҳаққим бор", "Мен билан ҳам ҳисоблашиш керак" – семириш касаликларини юзага келтиради.
Доимий бошқариладиган салбий ҳиссиётлар, "Жонимга тегди", "Сабрим тугади" – гипертония касаликларини юзага келтиради.
Сиз бу ҳаволадан ўзингизни хафагарчилигингизни топдингизми?
https://t.me/Shermuhammadkarimovich