#TAFAKKUR_TUG‘YONLARI
Murod Xidir #HIKMATLAR
Ҳазрат Навоийнинг ўзи Навоийни мутолаа қилмай буюк шоир бўлган экан, бу осон кечмаган, ахир!
Қуёшнинг даҳодан фарқи шундаки, у ҳеч кимга соя солмайди.
Даҳо даҳога соя ташламайди. Акс ҳолда Қуёш ёки Ой тутилгани каби уйғунликка путур етарди.
Даҳо, бу - садақайрағоч эмас: ҳар ким унинг соясида соялайвермайди.
Даҳо ва истеъдодлар табиатида учрайдиган баъзи қусурлардан ўкиниб юрманг. Ахир заргар ҳам олтинга мис, кумушга қалайини бежиз қўшмайди-ку.
Мангулик қасрининг метин бўсағасида боқийлик тиланиб турган резги одамчаларни кўриб, даҳонинг энсаси қотади.
От тепкисини от кўтаради, деганларидек, Шекспир ўзига қарата отилган тошлар орасида буюклар улоқтирган тошларни кўпроқ қадрлаган.
Қабр тоши даҳоларнинг гўрига қаланадиган тошларнинг сўнггиси эмас.
📚 "Tafakkur tug‘yonlari",
Murod Xidir
🔰
Kanalimizga obuna bo'ling va do'stlaringizga ulashinghttps://t.me/shayxontohurtamadduni