Qosim Shayx


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Кармана тумани «Қосим Шайх» жоме масжидининг расмий телеграм канали.
www.qosimshayx.uz web сайтининг телеграмдаги расмий канали.
Саволлар учун: @Qosim_Shayx_guruh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

12 ФЕВРАЛ 2025 мелодий (13 ШАЪБОН 1446 ҳижрий йил ) Чоршанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:35

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:20 |   | 06:55
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:35 |   | 16:40
Шом           18:15 |   | 18:20
Хуфтон      20:00 |   | 20:05

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:19 Саҳарлик
07:55 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :40 Аввобийн*
18:13 Ифторлик

@shayxazizon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲАСАД САВОБЛАРНИ ОЛОВДЕК КУЙДИРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Бу гапингиз жавоб бўлмайди!

Умри илм йўлида ўтган олимнинг олдига бир ёш йигит келиб: “Сизлар тўғри йўлда эмассизлар”, деди.
Олим эса нимтабассум билан: “Нега ундай деяпсан, болам?” деди.
Шунда болакай: “Сизлар Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қиласизлар. Масалан, Аллоҳ Аршнинг устидалигини, туннинг учинчи қисмида дунё осмонига тушишини ва ҳоказоларни... Ҳолбуки булар оят ва ҳадислар билан собит бўлган” деб ақллилик қилди.
Кекса ёшли олим унинг юзига термулдида хаёлидан: “Жоҳил бўлишига қарамасдан нодонлигидан бехабар бу авлодни ким тарбиялаяпти? Эссиз ёшлик ва ёшлар” деган гаплар ўтди.
Кейин эса: “Болам, ҳаммамиз ҳам Аллоҳни яхши кўрамиз. Ақида борасида чуқур илм олмасдан гапириб бўлмайди. Сен яхшиси илм ўрган, одоб ўрган” деди.
Бу гапни эшитган болакай: “Жавобдан қочиб ҳар хил гаплар гапирманг. Дангал жавоб беринг” деб истеҳзо қилди.
Аслида юқоридаги гап унга яхшигина жавоб бўлганди. Аммо у буни тушунмади. Шунда олим киши болага қараб: “Майли, сен айтганча бўлақолсин. Аллоҳ таоло Аршнинг устида деяпсан а? Шундайми?” деди.
Бола “Ҳа, бу оятда келган” деб жавоб берди. “Хўп, яхши. Ҳар кеча дунё осмонига тушади, шундайми?” деб сўради олим.
Болакай яна “Шундай, бу саҳиҳ ҳадисда келган” деди.
Олим киши: “Ҳар кечанинг учинчи қисмида дунё осмонига тушса, Аршнинг устига қачон ўтиради?” деди.
“Нима деганингиз бу?” деб сўради ҳатто саволнинг ҳам мазмунига тушунмаган нодон бола.

Давоми...

@shayxazizon


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Намозда нечанчи ракаатлигини унутган киши ҳақида


"Қосим Шайх" жоме масжиди имом Бектош домла Ҳакимов

@shayxazizon


#mutolaa
🪶 АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “АРБАЪИН” АСАРИДА ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ҲАДИСЛАРИ


🟢Барча даврларда инсоният учун маънавий юксаклик рамзларидан бири бўлиб келаётган Алишер Навоий меросининг қиймати замонлар оша ортиб, сайқалланиб бормоқда. Чунки тафаккур даражасининг юксалиши ва унинг самарасининг амалий ҳаётда намоён бўлишини биз у зот каби инсонлар орқали кузатишимиз мумкин бўлади. Натижада ҳаёт ва ижод, фикр, сўз ва амал уйғунлиги кўз олдимизда жонли гавдаланади.

Албатта, Навоий меросининг қирралари ва уфқлари ғоятда кенг. Аммо асосий жиҳати бу зот мусулмон мутафаккири бўлиб, ўз борлиғини ва ҳақиқатини мана шунда кўрганлигидир. Ислом ҳақиқатлари унинг бутун меросига мазмунига сингдириб юборилганидан ташқари, бевосита дин илмларига бағишланган асарлари ҳам етарлича. Жумладан, қирқ ҳадис шарҳига бағишланган “Арбаъин” рисоласи ҳам шулар жумласидандир. Ўтмишда кўплаб олимлар қирқ ҳадис битиш ва уни шарҳлашга катта эътибор қаратишган ва бу иш анъанага айланган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган айрим ҳадисларнинг бирида шундай дейилади:

“Ким умматим учун уларнинг дини борасидаги қирқ ҳадисни сақлаб етказса, Аллоҳ уни қиёмат кунида фақиҳ ва олим қилиб тирилтиради” (Имом Дорақутний ва бошқалар Муъоз ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган) (Суютий. Жамъ ал-жавомеъ. 21368-рақам).


🟢Таъкидланидек, Абдураҳмон Жомийнинг “Чиҳил ҳадис” (Қирқ ҳадис)ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, “форсийдонлар идрок айлаган” қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар:

Форсийдонлар айлабон идрок,
Орий (холи) эрди бу нафъдин атрок (турклар).
Истадимки, бу халқ ҳам бори
Бўлмағайлар бу нафъдин орий.


🪶Батафсил

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

  🤲 Аллоҳ сизларга машаққатни истамас

   ⏺ Ким даъват қилинса-ю, ижобат қилмаса, ...

   ✅ Устоз ва ота-онанинг мақсади бир бўлиши лозим!


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ҳақиқий мард ўғлон

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қахрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан хеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди.

@shayxazizon

5.6k 0 102 1 50

Истиғфорнинг фойдалари

• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.

@shayxazizon

5.1k 0 115 3 67

Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@shayxazizon


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

11 ФЕВРАЛ 2025 мелодий (12 ШАЪБОН 1446 ҳижрий йил ) Сешанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:36

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:20 |   | 06:55
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:35 |   | 16:40
Шом           18:15 |   | 18:20
Хуфтон      20:00 |   | 20:05

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:20 Саҳарлик
07:55 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :40 Аввобийн*
18:12 Ифторлик

@shayxazizon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БАХТНИ ФОЛБИНДАН ИЗЛАМАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ташриф
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА СЕМИНАР...

@hazratnavoi_uz


#тафаккур

ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолди:
— Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
— Бу нима деганингиз? — десам
— Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди.
Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
«Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...
Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...

Ўткир Ҳошимов

https://t.me/shayxazizon

8.3k 0 100 2 69

#мақола

СЕН ШАЙТОНЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИСАН

💬Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Иблис тахтини сув устига қўяди. Сўнгра ўз лашкарларини (одамларни ҳақ йўлдан оздириш, ораларида фитна солиш мақсадида) жўнатади. Шайтонваччалар (ҳисобот топшириш учун) иблисга келиб: "Мен фалон ва фалон ишларни қилдим" дейди. Шунда иблис: "Ҳеч нарса қилмабсан" – дейди. Сўнгра яна бир шайтон келиб иблисга: "Мен эр-хотинлар орасига тушиб, уларнинг орасини ажратмагунимча уларни тинч қўймадим" дейди. Шунда иблис: “Сен (шайтонларнинг) энг яхшисисан” – дейди, дедилар» (Имом Муслим ривояти).

❗️Демак, шайтоннинг васвасасига учиб, ҳавои нафсга берилиб оилангизни барбод қилманг!

@shayxazizon


#кун_ояти

فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي.

"Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт".
(Тоҳа сураси, 14-оят).

@shayxazizon


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъда бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@shayxazizon


ҲИКМАТ

Пасткаш мақтангани билан буюк бўлмас, эчки югургани билан кийик бўлмас.

Aлишер Навоий

"Маҳбуб ул-қулуб"

@shayxazizon


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!


Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@shayxazizon


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

10 ФЕВРАЛ 2025 мелодий (11 ШАЪБОН 1446 ҳижрий йил ) Душанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:37

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:25 |   | 06:55
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:35 |   | 16:40
Шом           18:15 |   | 18:20
Хуфтон      20:00 |   | 20:05

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:21 Саҳарлик
07:55 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :40 Аввобийн*
18:11 Ифторлик

@shayxazizon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЛАЪНАТЛАШДАН САҚЛАНАЙЛИК!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
6-қисм


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Ҳурматсизлик билан гапирган
кишига уятсизлик билан жавоб
берилади. Кам гапирсанг саломат бўласан, кўп уялсанг, ҳурмат топасан.
Кишининг айтгани қанчалик гӱзал бўлса, эшитадигани ҳам шунчалик гўзал бўлади.

«Унваанул байаан» китобидан


https://t.me/shayxazizon

Показано 20 последних публикаций.