ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​​​#жума

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَرَأَ سُورَةَ الْكَهْفِ لَيْلَةَ الْجُمُعَةِ أَضَاءَ لَهُ مِنَ النُّورِ ما بَيْنَ الْجُمُعَتَيْنِ». وَفِي نُسْخَةٍ: «أَضاءَ لَهُ النُّورُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْبَيْتِ الْعَتِيقِ». رَوَاهُ الْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَرَأَ سُورِةَ الْكَهْفِ فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ سَطَعَ لَهُ نُورٌ مِنْ تَحْتِ قَدَمِهِ إِلَى عَنَانِ السَّمَاءِ، يُضِيءُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَغُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَ الْجُمُعَتَيْنِ». رَوَاهُ أَبُو بَكْرِ بْنُ مَرْدُويَهْ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

Манба: islomuz

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334


Kirib kelayotgan Ramazon oyi munosabati bilan kulerlarimizga qoʻshib 10 kapsula suv sovgʻa qilamiz! 🌙💧

Muborak Ramazon oyiga biz bilan tayyorgarlik koʻring! Assortimentimizdan istalgan kulerga buyurtma bering va 10 kapsula suvni sovgʻa sifatida oling! 🎁

Ushbu oʻziga xos oyda oʻzingiz hamda yaqinlaringizga toza suv borasida gʻamxoʻrlik qiling.

💸 Bir kapsula suvning narxi (19 l) 20 000 soʻm.

🛠️ Kuler o’rnatilgan manzil bo’yicha servis xizmatlari mavjud.

📱 +998951705858,
📞
+998712035858


✔️ ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ:

✨🌹1. Жума учун ғусл қилиш.
✨🌹2. Хушбўй нарсалар суртиш.
✨🌹3. Чиройли кийимлар кийиш.
✨🌹4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✨🌹5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✨🌹6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✨🌹7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✨🌹8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✨🌹9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✨🌹10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✨🌹11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✨🌹12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲🍀💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹🤲Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹🤲Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹🤲Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! АМИЙН! 🤲🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!!!


🌙✨БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

❓САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587


​​Кибр

Манманлик, кибрга берилиши жуда оғир хасталик. Бошқа ёмон одатлар ибодатга зарар етказса, кибр инсонни ўзлигидан маҳрум қилади. Ҳаддан зиёд кибрга берилиш, иймондан айириб, мўминни кофирга айлантиради. Кибр қуйидаги тўрт офатга сабабчи бўлади:
1. Манман киши ҳақиқатни кўра олмайди. Оламларнинг Роббиси яратган мўъжизаларни англашга ожизлик қилади. Ояти каримада айтилганидек: “Ер юзида ноҳақлик билан кибрланиб юрувчилар онгини оятларимиз идрокидан четлатиб қўяжакмиз”. (Аъроф, 146-оят)
2. Кибрли кишини Аллоҳ таоло севмайди. Ривоят қилишларича, бир куни Мусо (а.с) Аллоҳ таолодан сўрадилар: “Ё Роббим! Энг қаҳрингни келтирган ва севмаган банданг кимлар?" Ҳақ таоло: "Қалбида кибр эгаллаган, тили ёмон сўз айтувчи, қўли эгри, ҳақиқатни кўрмайдиганларни севмайман", дея марҳамат қилади.
3. Манман кишини Аллоҳ фақир ва хор қилиб қўяди.
4. Кибрли киши жаҳаннам азобини кўради. Дўзах отaшида ёнишдан ортиқ азоб йўқдир.

"Обидлар йўли" китобидан.

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? Жавоб:👇
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/33302


Тўрт раббоний ваъда

1. «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» (Ғофир сураси, 60-оят).
2. «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман» (Бақара сураси, 152-оят).
3. «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).
4. «Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят).

Аллоҳ билан бирга бўлинг, У Зот ҳам сиз билан бирга бўлади!

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? Жавоб:👇
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/33302


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УМР ВА РИЗҚҚА БАРАКА КИРГИЗУВЧИ ФАЗИЛАТ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi


​​НАМОЗДАГИ ДУОДА УСТОЗНИ ҚЎШИШ
#намоз

❓1552-CАВОЛ: Намоздаги дуода “Аллоҳуммағфирли ва ливалидайя ва лиустозия...” деб дуо қиламиз. Шундай ёдлаб олганмиз. Қуръондаги дуода устозия сўзи йўқ экан. Бу билан намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар саволда келган шаклда дуо қилишни жоиз деганлар. Намозни бузадиган нарса одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилишдир. Мағфират фақат Аллоҳ таолога хос бўлгани учун уни барча мўмин-мусулмонлар, жумладан мўмин устозларга сўраб дуо қилиш мумкин. Гарчи устоз сўзи Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? Жавоб:👇
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/33302


#Ҳикмат

Донишманд ўз ўғлига қуйидаги ажойиб насиҳатни қилди:

«Кўп олимларнинг ёнларидан ўтдим ва ушбу саккизта ҳикматни ўргандим:

1. Намозда бўлсанг қалбингни сақла!
2. Инсонларнинг мажлисларида бўлсанг тилингни сақла!
3. Инсонларнинг уйларида бўлсанг кўзингни сақла!
4. Таом устида бўлсанг ошқозонингни сақла!

Мана бу икки нарсани асло эслама:
1. Инсонларнинг сенга қилган ёмонликларини.
2. Инсонларга қилган яхшилигингни.

Мана буни асло унутма:
1. Аллоҳ азза ва жаллани.
2. Охиратни».

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi


Репост из: Zextrauz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
5 кунда оёққа турдим!
Қўлтиқтаёқда эдим.
Грижам 11 мл эди.
Уй шароитида грижадан тез ва осон қутилинг!!!

📞ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топган Дилбар опанинг фикрлари

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz


Рамазонга 9 кун қолди.

Аллоҳнинг меҳмони

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салалм дедилар: «Ким уйида таҳорат олиб, сўнгра масжидга келса, у Аллоҳнинг меҳмонидир. Меҳмонни ҳурматлаш мезбоннинг ҳаққидир».

Имом Табароний ривояти.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi


​​Қалб

Аллоҳ таоло қалбларнинг бир қанча турларини зикр этиб, ҳолатларини баён қилиб берган:

Соғлом, саломат, покиза қалб
У Аллоҳгагина ихлосли ва турли тойилиш, оғишлардан холи қалб.

Тавба қилувчи қалб
У мудом Аллоҳга қайтувчи, тавба қилувчи қалб. 

Қўрқувчи қалб
У Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрққан қалб.

Тақводор қалб
У Аллоҳ таолонинг шиорлари-буйруқ ва қайтариқларини улуғлайдиган, риоя қилиб, ҳурматлайдиган қалб.

Тирик қалб
У Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилган қалб. 

Касал қалб
У шубҳа, нифоқ, риё каби дардга гирифтор бўлган қалб.

Басират кўзи кўр қалб
У ҳақни кўрмайдиган ва идрок этмайдиган қалб.

Гуноҳкор қалб
У Ҳақ гувоҳлигини беркитгувчи қалб.

Кибрли қалб
У Аллоҳнинг борлиги ва бирлигидан, У зотга итоат қилишдан кибр қилувчи, зулмкор, тажовузкор қалб.

Қаттиқ, қўпол қалб
У ундан раҳм-шафқат, меҳр-мурувват суғуриб ташланган, ғализ қалб.

Қасоват, моғор босган қалб
У иймон билан юмшамайдиган, унга эгилмайдиган, Аллоҳни эсламайдиган ва ҳатто Уни танимайдиган қалб.

Ғофил қалб
У ҳаёти дунёда ўз вазифасидан, нима учун яратилганидан ғофил, гумроҳ қалб.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? Жавоб:👇
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/33302


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазонга_тайёрмисиз?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi

40k 0 503 132

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi


​​Фарзандларига дин ўргатишликнинг мукофоти.

Ҳакимул уммат, Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг халфалари, Мавлоно Масийҳуллоҳ Хон Жалолободий ҳазратлари бир воқеани шундай баён қиладилар:

«Бир киши вафот этди. Унинг аёли ҳар куни тушида уни дўзахда ёнаётганини кўраверди. Беш-олти кун кетма-кет оловда ёнаётганини кўрди. Бир куни у аёл фарзандини мактабга олиб борди ва қори жанобларига: «Менинг ўғлимга Қуръони каримни ўргатинг», деди.
Қори жаноблари: «Ўқи, ўғлим! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алиф, ба, та, са...», деди.
Ўша кеча аёл эрини жаннатда сайр қилаётганини кўрди ва: «Сиз жаннатга қандай кирдингиз?», дея сўради.
У шундай дея бошлади: «Менинг ўғлим мактабда бисмиллаҳни ўқиб, ар-Роҳманир Роҳийм деганида, Аллоҳ таъолонинг раҳмати жўшиб кетди ва дўзах фаришталарига шундай ҳукм қилди: «Бугун унинг боласи Менинг Роҳман ва Роҳийм исмимни тилга оляпти. Мен эса унинг отасини дўзахда ёқайинми?». Бас, дўзахдан озод қилиб юборди».
Ҳа, Қуръон таълимининг даражаси бу! Фарзандларини ҳофизи каломуллоҳ қиладиган ва уларга Қуръони каримни ва дини исломни ўргатадиган кишилар баракотлидирлар. Айни шундай фарзандлар ота-она тириклик вақтида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам корларига ярайди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? Жавоб:👇
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/33302


​​ЙИГИТ ВА ҚИЗ УЧРАШУВИДАГИ ШАРЪИЙ МЕЪЁРЛАР ҚАНДАЙ?
#никоҳ

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Ота-оналар розилиги билан йигит ва қиз учрашувга чиқадилар. Шу учрашувда исломий одоб-ахлоқ билан қандай суҳбат олиб борса ва қандай саволлар берса бўлади. Динимизда бу борада қандай кўрсатмалар бор?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бўлажак келин-куёвлар умуман учрашмай, кўришмай турмуш қуриш қораланган. Бундан ташқари ғарб одатига кўра бир-бирини бир неча йиллар “синаб” кўриб уйланиш ҳам динимизда қайтарилган ҳаром амаллардан ҳисобланади.

Мўътабар ҳанафий манбалар “Мухтасарул Қудурий” китоби ва унинг шарҳи “Лубоб”да шундай дейилади: “Шаҳватдан омонда бўлганда эркак аёлнинг фақат юзига ва кафтига қараши мумкин. Агар шаҳватдан омонда бўлмаса, фақат олди-берди, савдо-сотиқ каби ҳожат-зарурат бўлгандагина юзига қараши жоиз. “Дуррул мухтор” китобида: “Номаҳрамга назар қилиш шаҳватдан омонда бўлишга боғлаб қўйилган, акс ҳолда назар қилиш ҳаромдир ва бу ўтган даврларда шундай. Бизнинг замонимизда эса ёш аёл-қизларга қараш ман қилинган”” Иқтибос тугади.

Шунинг учун номаҳрамлардан кўзни тийиш эркагу аёлга бирдай вожибдир. Аммо турмуш қурмоқчи бўлган йигит қизнинг бир-бирларини совчилик нияти билан кўриши жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп.

Имом Муслим “Саҳиҳ”ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан: “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. “Боргинда, уни кўр”, дедилар”.

Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

إِذَا خَطَبَ أَحَدُكُمُ الْمَرْأَةَ فَإِنِ اسْتَطَاعَ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى مَا يَدْعُوهُ إِلَى نِكَاحِهَا فَلْيَفْعَلْ » (رواه الإمام أبو داود عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ)

"Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин".

Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзи ва икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўриши мумкин эмас. Барча мужтаҳид уламоларнинг фикрлари шундай. Зеро, юз гўзалликни кўрсатса, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи ва баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини билишни истаса, онаси ёки синглисини юбориб билиш имконига эга.

Энг яхшиси, уйланмоқчи бўлган йигит қизни унга совчи юбормасдан илгари кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилигини олиш, яъни унинг билиши шарт эмас. Йигит қизни билдирмай ва у сезмаган ҳолда кўриши мумкин. Шу яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмасада, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ бўлмайди”, дедилар. Аммо бундай учрашувда нималар ҳақида гаплашиш керак, нималарни сўраш керак экани айтилмаган. Вазиятдан келиб чиқиб, бир-бирини хижолатга қўймайдиган саволлар беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi

33k 1 254 262

Тақводор ва ихлосли қалбларга берилувчи неъматлар

Парвардигорга ихлос билан солиҳ амаллар қилган ва тақво ила ибодат қилган қалбларни Аллоҳ қирқ неъмат билан мукаррам қилур. Бу кароматларнинг йигирматаси бу дунёда, йигирматаси охиратда берилади. Шунингдек, мазкур неъматлар ортида неча-неча ҳикматлар яширингандир. Бу дунёда берилувчи неъматлар:
1. Холис ибодат қилувчи банда доим Аллоҳни зикр қилади ва ҳамд-сано айтади. Аллоҳ азза ва жалла ҳам доим у бандасини балолардан асрайди.
2. Аллоҳ сендан рози бўлади, сени улуғлайди.
3. Аллоҳ мўминнинг вакили бўлади. Барча ишларнинг тадбирини Аллоҳ ҳукм қилади ва мўминнинг ишлари ривож олишини таъминлайди.
4. Аллоҳ сени яхши кўради. У меҳрибон Зотга суюкли банда бўлишдан ортиқ улуғ саодат йўқдир.
5. Аллоҳ ризқ-насиба, ҳар нарсанинг чиройлиси, яхшисини сенга ато қилади.
6. Аллоҳ сенга яқин бўлади, доим мададкор бўлади. Ҳидоят йўлида адашишингдан сени асрайди.
7. Роббим инояти туфайли зафарга эришасан. Душманларнинг ёмонлигидан Ўзи сени асрайди.
8. Аллоҳ сенга иззат ва шараф беради. Дунё зиллатини сенга муносиб кўрмайди.
9. Юксак мартабалар соҳиби қилади.
10. Аллоҳ сени қалбан бошқалардан бой, комил ва оилада саодатли қилади. Қалбингга ҳузур-ҳаловат беради.
11. Аллоҳ қалбингга ҳидоят нури, ҳикмат, маърифат ато этади.
12. Қалбингга бахт, қувонч нашидасини берадики, мусибат, инсонларнинг адовати, шайтон васвасаси туфайли қайғуга тушмайсан.
13. Аллоҳ инояти ила инсонлар сендан ҳайиқади ва иззат-икром қиладилар.
14. Қалбларнинг меҳри бўласан. Шафқатингдан неча-неча инсонлар меҳр-муҳаббатни ҳис этадилар.
15. Аллоҳ ризқ-насибангга насиба, покизалик беради.
16. Ер-у кўкдаги барча мавжудот сенинг измингда бўлади.
17. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам сенга итоат қилади. Меҳр-ла парваришласанг, сенга дўстлик қилади.
18. Дунёнинг калити қўлингга берилади. Аллоҳ лутфи ила истасанг хазина, истасанг сув чиқарасан.
19. Аллоҳ ила инсонлар орасида ришта пайдо қиласан. Инсонлар ҳам сендан яхшилик, тақво, маърифатни ўрганади. Сен Аллоҳдан мадад оласан. Инсонлар эса сендан.
20. Сенинг дуоларинг ижобат бўлади. Аллоҳ наздида ибодатинг мақбул бўлади ва қилган ниятларингга эришасан. Кимни мағфират сўраб, гуноҳларини кечиришини сўрасанг, Аллоҳ ўша банданинг ҳам гуноҳидан ўтади.

"Обидлар йўли" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? Жавоб:👇
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/33302


🗓Рамазонга 11 кун қолди.

Аллоҳим, шаъбон ойининг қолган кунларини қалбларга ҳузур-ҳаловат, айбларга тўсиқ, гуноҳларга барҳам ва ғам-аламга кушойиш қил!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? Жавоб:👇
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/33302


ЖАННАТДА УЙИНГИЗ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«"Жаннатда ичи ташидан, таши ичидан кўриниб турадиган хоналар бор".
Бир аъробий ўрнидан туриб: "У ким учун, ё Расулуллоҳ?" деди.
У зот: "Ким сўзини гўзал қилса, (мискинга) таом берса, рўзада бардавом бўлса ҳамда тунда одамлар ухлаётганда намоз ўқиса", дедилар» (Имом Термизий ривояти).

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat


Репост из: 30 ПОРА ҚУРЪОН
Диққат Қорилар, Қориялар, Қуръон шайдолари!
Кириб келаётган Рамазон ойи (Қуръон ойи) муносабати билан

📖 @QURONI_KARIM_UZ каналимизда бошланган
#Хатм_қиламиз лойиҳасига таклиф қиламиз!

📌 Хатмларни жума куни жумада устоз домлалар бағишлаб берадилар.

📢 Шошилинг, ушбу ғанимат ойни ғафлатда ўтказиб юборманг!

⚠️ Ҳар бир иштирокчидан хатмларни арабийда ўқиш сўралади!

Каналга қўшилинг!👇
@QURONI_KARIM_UZ

Показано 20 последних публикаций.