Халқ табобати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел:+99890-950-88-97

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Закотга оид маълумотлар

3. Закотнинг шартлари ва у кимларга берилади?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Закотга оид маълумотлар

2. Закотни бермасликнинг гуноҳи ва закотни ҳисоблаш

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


11078. Кўпчилик инсонлар, нега Аллоҳ таоло туғёнга кетган бандасини бир ушлаш билан (азобга) ушламайди, дея сўрайдилар? Туғёнга кетганни бирдан азоб ила тутиш Қорунни ҳоли каби бўлади.
Лекин аксар ҳолларда (Аллоҳ таоло) тоғутни бирдан эмас, турли уқубатлар билан хорлаб, амал ва имкониятларидан маҳрум қилиб азобга тутади. Бу ҳолида у кўз ўнгида тахти салтанати парча-парча бўлиб қулаб бораётганини кўриб бир кунда бир неча бор ўлиб боради. Бу эса аламлироқ ва шиддатлироқ жазо азоб бўлади.

Изоҳ: Қорун - Мусо алайҳиссаломни қавмидан бўлган, Аллоҳ таоло томонидан беҳисоб хазина-давлат берилиб, имтиҳон қилинган шахснинг номи. Унинг бойлиги шу қадар беҳисоб бўлганки, хазинасининг калитларини бир неча одам ҳам кўтара олмаган. Бойлигига мағрур бўлиб, Аллоҳ ва унинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга осийлик ва мутакаббирлик қилгани учун уни ер ютган. Аллоҳ таолонинг лутф ва эҳсонига нонкўрлик қилган ва кибрга кетган инсонлар ана шу Қорунга ўхшатилади. Ҳаммаси оддийгина тугади. Қорунни ҳам, ҳовли-жойини ҳам ер ютди-қўйди. Қорун ҳам, унинг бойликлари ҳам, кибру ҳавоси ҳам йўқ бўлди-кетди. Қорунга Аллоҳнинг азоби келганида унга ёрдам берувчи топилмади. Унинг ўзи ҳам илми ила, молу дунёси ила ўзини қутқариб қола олмади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Тиббиёт ва инсон физиологияси сохасидаги сўнгги ютуқлар кулгунинг хақиқатда саломатлик учун фойдали таъсири борлигини тасдиқлайди. Бу қуйидаги омилларда намоён бўлади:

1. Кулгу – дам олишнинг энг яхши усули. Инсон кулганда мускуллар бўшашиб, бахт гормонлари – эндорфинлар ажралади. Улар эндокрин тизим фаолиятини бошқариб, стрессни йўқотади ва хатто оғриқ синдромини камайтиради. 5 дақиқалик соғлом кулгуни 40 дақиқа дам олиш билан тенглаштирилади.
2. Кулгу – невроз, хроник чарчоқ ва стресс билан курашишда ёрдам беради. Кулгутерапия - депрессияни даволашда фаол қўлланилиб, табиий антидепрессант хисобланади.
3. Кулгу юздаги қон айланишни яхшилаб, юз мускулларини бўшаштириш орқали терига эрта тушадиган ажинлар ва терини эрта қаришини олдини олади. Юз териси ўз-ўзини массаж қилиши натижасида доимо тонусда туради ва узоқ вақт ёш кўринади.
4. Доимий ва давомли кулгу хатто иммун тизимини мустахкамлайди, қонда иммуноглобулин А миқдорини кўпайтиради. У эса мавсумий ўткир вирусли инфекциялардан химоялайди.
5. Кулгу – нафас тизими учун энг яхши дренаж массажи хисобланади. Кулгу хисобига нафас аъзолари шилимшиқдан тозаланиб, газ алмашинуви яхшиланади.
6. Ва кулгунинг энг фойдали яна битта томони – ортиқча вазн билан курашади. Фаол кулгу пайтида организм етарлича кўп миқдорда калорияларни ёқади. Шундай экан кўпроқ кулинг ва узоқ ва соғлом хаёт кечиринг.

@sharq_tabobati


"D" витамини вазн йўқотишни тезлаштиради

Семириб кетиш "D" витаминининг етишмаслигидан ҳам бўлиши мумкин. 2009 йилда "British Journal of Nutrition" журналида чоп этилган сонида қуйидаги тадқиқот натижалари эълон қилинди. Унга кўра, кальций миқдори паст бўлган (биринчи гуруҳ) ортиқча вазнли аёллар кунлик кальций ва "D" витаминини меъёрий дозасини қабул қилиб, иккинчи плацебо гуруҳидагиларга қараганда тезроқ вазн йўқотишган.

Олимлар бу муваффақиятни ушбу моддалар комбинациясининг иштаҳани пасайтириш қобилияти билан боғлашади.

https://t.me/tabibasohibahon


Метаболик синдром ва нима учун ҳар куни пиёда юриш жуда муҳим

Метаболик синдром — бу юқори қон босими, қонда қанд миқдорини ортиқлиги ва ортиқча вазнни ўз ичига олган мураккаб соғлиқ муаммоси. Ушбу синдром диабет, юрак-қон томир тизими касалликлари, эрта ўлим элчиси ҳисобланади.

Метаболик синдром ҳаракатсиз турмуш тарзи сабаб пайдо бўлади, аммо буни самарали ва бепул восита — аеробик машқлар ва тўғри овқатланиш ёрдамида енгиш мумкин!

Кунда пиёда юриш касалликлар билан курашишда ажойиб ечим!

https://t.me/tabibasohibahon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Турмушидан ажраб, фарзандини етим қилиб, ҳолидан ҳабар олмаётган оталар, ҳар битта босган қадами учун, ҳар битта тўкган ёши учун, қиёматда жавоб берасиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ғалатимасми?!

ИЧИМИЗДАГИ ХАҚИҚАТЛАР
😕

Жавоб бериш қийин бўлган саволлар...


🔴 СОЧ ПАРВАРИШИДАГИ 6 ТА ХАТО

✅1. Нотўғри шампун танлаш. Шампун ҳарид қилишда соч тури катта аҳамиятга эга. Нотўғри танланган маҳсулот вазиятни ёмон тарафга ўзгартириши мумкин.

✅2. Сочларни кўп ювиш. Сочларнингизни қанча вақт оралиғида ювишни қуруқ ёки ёғлилигига ва сув сифатини ҳисобга олган ҳолда ўзингиз учун белгилаб олинг.

✅3. Нотўғри сув ҳарорати. Кўпчилик бошини иссиқ ҳароратдаги сувда ювиб қаттиқ хато қилади. Қайноқ сув қазғоқ пайдо қилиб, ёғ бези ишини кучайтиради. Энг маъқули бошингизни илиқ ёки сал иссиқ сувда ювишдир.

✅4. Сочларни нотўғри қуритиш. Бошингизни ювгандан сўнг, сочингизни суви қолмагунча сочиқ билан аста-секин артиб қуритинг. Сочиқни салла қилиб ўраб соч қуритиш, соч илдизига зарар етказади.

✅5. Сочларни қаттиқ тараш. Бу хато сочларингизни сийраклашишига олиб келади.

✅6. Сочга сунъий қуритиш, текислаш, жингалак қилиш воситаларини кўп ишлатиш. Улар сочдаги суюқликни буғлантиради, натижада сочлар мўрт ва қуруқ бўлиб қолиб тўкилади.

https://t.me/tabibasohibahon




Агарда бахорги қуёш Сизда кўтаринки кайфият ўрнига тушкунлик, холсизланиш ва қайта-қайталанувчи шамоллашлар чақираётган бўлса, билингки бу – гиповитаминоздир. Шундай экан, дархол фойдали махсулотларни истеъмол қилишдан илгари организмга аввал қайси витамин етишмаётганини билиш керак.

А витамини етишмаслиги белгилари: тери қуруқшаши ва дағаллашиши, оғиз бурчаларини бичилиши. Кўриш ўткирлигини бузилиши. Аёлларда эндокрин безлар фаолияти бузилиши хисобига жинсий майлни сусайиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: балиқ ёғи препаратлари, жигар, сабзи, ўрик қоқи, сариёғ, пишлоқ, тухум, сметана, каймоқ.

В гурухи витаминлари етишмовчилиги белгилари: Тез толиқиш, бош оғриши, хотирани сусайиши, ич келишини бузилиши, теридаги ўзгаришлар – дерматит, тошмалар, кепакланиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: В гурухи тутувчи витаминокомплекслар, творог, карам, гуруч, кўкатлар, банан, балиқ, пишлоқ, гўшт.

С витамини етишмаслиги белгилари: Милклар қонаши, танада кўкаришларни сабаб бўлиши, терини оқариши ва қуруқшаши, инфекцияларга мойиллигини ортиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Наъматак, цитрусли мевалар, олма, қора смородина, карам, қизилча, пиёз, зангори нўхат, аччиқ қалампир, янги узилган кўкатлар.

Д витамини етишмаслиги белгилари: Уйқусизлик, оғиз ва томоқни оғриши, кўришни хиралашиши, ич келишини бузилиши (диарея), теридаги енгил шикастларни узоқ вақтгача битмаслиги.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Тухум, жигар, треска, балиқнинг ёғли навлари, қаймоқ, сметана.

Е витамини етишмаслиги белгилари: Ўта асабийлик, мускуллар спазми, оёқ ва қўлларда пигмент доғларни пайдо бўлиши. Организмнинг антиоксидант фаоллигини камайиши натижасида эрта кексайишга мойиллиги.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Ундирилган буғдой, гуруч, нўхат, бодом, арахис, барча ўсимлик мойлари.


БАХОРГИ ГИПОВИТАМИНОЗ.
ВИТАМИНЛАР ДЕФИЦИТИНИ ҚАНДАЙ ТЎЛДИРИШ ЛОЗИМ?


Кучли иссиқ ва дим хаво, енгил кийиниш ва вентилятор рўпарасида ўтириш – булар барчаси тананинг тери юзасидан кўп миқдорда сувнинг парланиб чиқиб кетишига сабаб бўлади. Организм сувсизланганини қандай аниқлаш мумкин ва жиддий муамоларга сабаб бўлиши мумкин бўлган сувсизланишининг олдини олишнинг қандай усуллари бор. Фанда бунга дегидратация дейилиб, қуйида булар хакида тўхталиб ўтамиз:

Кучли чанқоқ хуружи.
Аар сиз ўзингизни қорақум туяси каби хис қилиб, сувга хеч хам қониқмаётган бўлсангиз, бунга жиддий эътибор бериш керак – организм нима сабабдан бунчалик кўп сув талаб қилаяпти. Булар хаммаси жиддий сувсизланиш бошланаётганини билдиради. Кўпинча бу холат спиртли ичимлик истеъмол қилиш ортидан ривожланади.

Оғиз қуруқшаши.
Оғизнинг кучая бораётган қуриши, тилни танглайга ёпишиб қолиётгандай хис қилиш – организм сувсизланишини асосий белгиларидан бири. Бундай пайтда ширин газировка, кофе ёки чой билан организмни алдаб қўйиш нотўғри – сизга сув керак.

Тери қуруқшаши.
Тери шак-шубхасиз тананинг саломатлиги ва ўзини хис қилишини бахоловчи кўзгу вазифасини ўтайди. Организмда кечадиган барча жараёнларнинг индикатори хисобланади. Терини қуруқшаши ва кепакланиши ичилаётган сув миқдорининг камайиб кетганини билдиради.

Кўзларнинг қуриши.
Кучли дегидратация хатто кўз ёши йўлларини қуриб қолишига сабаб бўлади. Бу кўзларга худди қум тиқилиб қолаётгандай хис қилишга ва кўзларнинг қичишишига сабаб бўлади. Бу холат айниқса контакт линзалардан фойдаланувчи одамлар учун янада асоратли кечиши мумкин.

Сийдикнинг рангини тўқариши.
Сувсизланинг сийдик рангининг ўзаришига – унинг оч сомонсимон сариқ рангдан тўқ қахрабо рангигача сабаб бўлиши мумкин. Бу холат ва ажратилаётган сийдик хажмини камайиб кетиши – сувсизланишнинг аниқ белгилари хисобланади.

Бўғимлардаги оғриқлар.
Сувсизликнинг узоқ давом этиши бўғимларда оғриқ бўлишига сабаб бўлади. Бунга сабаб тоғайларнинг 80 фоизи сувдан таркиб топганидир. Бўгимларнинг «ғичирлаши» сувнинг кам истеъмол қилинаётганини белгиси хисобланади.

Хроник чарчаш.
Сувсизланинг кислород алмашинувини бузилишига – организм гипоксиясига сабаб бўлади. Ўз навбатида бу хроник толиқишга олиб келади. 8 соатлик уйқуни етишмаслиги сувсизланишни яна бир белгиси.

Юракнинг тез уриши.
Сувни кам миқдорда қабул қилиш, қоннинг қўйиқлашувига, унинг организмдаги хажмини камайишига олиб келади. Ўз навбатида юрак ва бошқа аъзоларнинг зўриқиши ва кислород дефицити сабабли гипоксик-ишемик ўзгаришларига сабаб бўлаи.

Мускул массасининг камайиши.
Спорт врачлари ва тренерлар жисмоний машқлар пайтида доимо сув ичиб туришни тавсия этади. Негаки инсон мушаклари 50-60 фоизи сувдан таркиб топган. Мускул хажмининг камайиб кетишини олдини олиш учун спорт билан шуғулланаётганингизда, айниқса соғлом озишни мақсад қилган бўлсангиз сув ичишни канда қилманг.

https://t.me/tabibasohibahon


С витамини организм учун нимага керак?

Инсон организми учун С витамини (аскорбин кислота) нихоятда мухим. У организмда синтезланмайди, балки фақат овқат билан бирга тушади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар:
1. Коллаген ишлаб чиқаришда қатнашади: Бу модда тери, қон томирлар, суяк, бойламлар ва тоғай холатига жавоб беради. Коллаген жарохатларни тузалишини тезлатади, қаришни секинлатади.
2. Минерал моддаларни ўзлаштирилишини яхшилайди. С витамини хисобига темир 2 маротаба осон ўзлаштирилади ва бу темир танқис камқонликни олдини олади.
3. Антиоксидант таъсирга эга. Организмдаги соғлом хужайраларни зарарловчи эркин радикалларни камайтиради.
4. Иммунитетни оширади. С витамини организмни вирус ва бактериялар таъсирига чидамлилигини оширади, шамоллашни камайтиради.
5. Юрак-қон томирлар тизимини мустахкамлайди. Қон томирлар деворини мустахкамлайди, ёмон холестеринни камайтиради, қонни суюлтириб, тромблар хосил булишини олдини олади.
6. Сийдик кислотаси даражасини пасайтиради. Организмдан сийдик кислотасини чиқарилишини таъминлаб, подаграни олдини олади.
7. Асаб тизимини мустахкамлайди. Марказий асаб тизимига фойдали таъсир этади. С витаминини етарли равишда қабул қилувчиларда стресс ва депрессия холатлари учрамайди.

С витамини етишмаслиги белгилари
• Тери қуруқшаши;
• Терини ортиқча кепакланиши;
• Юзга эрта ажин тушиши;
• Сочларни тўкилиши;
• Терида сабабсиз кўкаришлар пайдо бўлиши;
• Жарохатларни қийин битиши;
• Милкларни қонаши;
• Қон кетишига ортиқча мойиллик;
• Геморрой пайдо бўлиши;
• Оёқ веналари варикоз кенгайиши;
• Тишларни қимирлаб қолиши ва тўкилиши;
• Танада нуқтасимон майда қон қуйилишлар (қизил доғлар) ни пайдо бўлиши;
• Диққат эътиборни сусайиши;
• Ортиқча таъсирланувчанлик;
• Сабабсиз чарчоқ, апатия;
• Депрессияга мойиллик;
• Уйқусизлик;
• Тез-тез ва узоқ шамоллашлар;
• Мускул ва бўғим оғриқлари.

Аскорбин кислота дефицити ўз вақтида тўлдирилмаса қон томирлар холати ёмонлашиб, юрак касалликлари ривожланади, хансираш ва даврий талваса (судорога) лар кузатилади. Ички қон кетиш хавфи кучаяди.

Хавф гурухи
Айрим категориядаги инсонлар С витамини етишмаслигига мойил. Уларга ўз рационига аскорбин кислота тутувчи озуқа моддаларини қўшиш талаб этилади. Улар қуйидагилар:
• чекишни суъистемол қилувчилар;
• қаттиқ пархездаги инсонлар;
• ошқозон-ичак йўлларида яллиғланиши бор беморлар;
• 50 ёшдан ўтган одамлар;
• наркоманлар;
• хомиладор ва эмизикли аёллар.

https://t.me/tabibasohibahon


ИММУНОСТИМУЛЯТОР СИФАТИДА ЛИМОН, АСАЛ ВА ЗАНЖАБИЛ...

Лимон ва асал ҳамда занжабил қўшилган аралашма шифобахш таъсирга эга, метаболик жараёнларни рағбатлантиради ва ортиқча суюқликни чиқариб юборишга ёрдам беради.
Бунинг учун шунчаки 200 г занжабилни икки дона лимон билан гўштмайдалагичдан чиқариш керак.
Ҳосил бўлган аралашмага 250 г асал қўшилади ва совутгичда сақланади. Бир кундан кейин аралашма фойдаланишга тайёр бўлади.
Ушбу витаминли аралашма чойга 1 ош қошиқ қўшилиши ёки оддийгина сув билан суюлтирилиши мумкин. Бу аралашма шамоллашдан, вируслардан ҳимоялайди ва энергия яъни куч-қувват беради.
http://t.me/tabibasohibahon


🟢 ЗАНЖАБИЛ КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС?

📢Эслатиб ўтамиз, занжабил қанчалик шифога бой бўлса-да, уни баъзи хасталикларга чалинган кишиларга истеъмол қилиш ман этилади. Жумладан:
❎носпецифик ярали қулунж (колит, йўғон ичак яллиғланиши)да;
❎ошқозон яраси, таом ҳазм йўли, ўт пуфагида тош бўлганда;
❎ҳомиладорликнинг иккинчи даврида;
❎бола тушиши хавфи рўй берганида;
❎юрак тез урганда;
❎юракка юклама тушганда;
❎қон босимини кўтарувчи (гипотензив) дорилар қабул қилиш жараёнида;
❎2 ёшгача бўлган болаларда.

❌ Шу билан бирга, занжабилда қиздирувчи хусусияти борлиги учун кишида юқори ҳарорат бўлганида, қон кетишларда истеъмоли ман этилади. Жазирама об-ҳавода эҳтиёткорлик билан қабул қилиш талаб этилади. Занжабилнинг ўзи томоққа нохуш таъсир кўрсатиши мумкинлиги боис, бундай ҳолатда асал ёҳуд бодом мойи истеъмол қилиш даркор.


http://t.me/tabibasohibahon


АЖИБ ДУНЁ

ЗАНЖАБИЛ (имбир) гуллаганини кўрганмисиз?..

https://t.me/tabibasohibahon


Эшитиб маза қилинг
Овозини баланд қилиб эшитсангиз ростдан ҳам маза қиласиз...
Сизларга ҳам
илиндим. Иложи бўлса калонкага улаб ёки наушникда эшитинг мазза қиласиз

https://t.me/tabibasohibahon


🎙 Рамазон ойида жудаям чиройли қилинган дуо.

😢😢😢

https://t.me/tabibasohibahon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/tabibasohibahon

Показано 20 последних публикаций.