Репост из: Rost24 | Расмий канал
⚡️ Нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилмайди — Транспорт вазирлиги
Аввалроқ, йўл ҳақи нақд кўринишда берилса, йўловчи ҳам ҳайдовчи ҳам жаримага тортилиши ҳақида хабар берган эдик.
Гап шундаки, манбада келтирилишича, Транспорт назорати инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими инспектори Салимжон Нишонбоев, айни шу хабарни тасдиқлаган ва жавобгарликка тортилиши бўйича тушунтириш берган.
Аммо кўп ўтмай, Транспорт вазирлиги ушбу маълумотни асоссиз, деб топди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Аслида йўловчини жаримага тортиш чораларини кўришдан олдин, ҳали электрон қурилмалардан чипта сотиб олишни тўлиқ тушунмайдиган ёки картаси йўқ турли ёш қатламидаги аҳолига йўл ҳақи тўлашда бу каби қийинчиликларга дуч келмаслиги чоралари кўрилганда мақсадга мувофиқ бўларди. Аҳоли ўртасида ҳамма автобус бекатларида ҳам инфокиоскалар ўрнатилмагани, шу сабаб турли вақт йўқотиш ва чорасиз ҳолда қолган вазиятлар кузатилмоқда. Бу каби ҳолатларни назоратга олмаганликлари учун қандай жарималар бор)
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor