Қашқадарёда маҳаллийлаштириш доирасида янги гидроэнергетик қувват ишга туширилдиПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда экологик тоза, арзон ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ҳамда мавжуд қувватларни оширишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.Бугун, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан вилоятнинг Шаҳрисабз туманидаги Ҳисорак сув омбори қошида янгидан барпо этилган, энергетик
қуввати 3,5 МВтга тенг, йилига ўртача
17,5 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи Ҳисорак кичик ГЭС фойдаланишга топширилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов, соҳа мутахассислари, маҳаллий аҳоли ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Маълумот ўрнида, мазкур ГЭСнинг
лойиҳа қиймати 1,5 млн. долларга тенг ва у йилига ўртача
5 млн. м3 табиий газ иқтисод қилинишига замин яратади. Шунингдек, ишга туширилган мазкур ГЭС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия
7 300 та хонадонни нурафшон қилишга хизмат қилади.
📸 З.Музаффаров.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X