ОЖИЗА ДЕМАНГЛАР АЁЛ ЗОТИНИ
Аёлни ожиза демагин, эй дўст.
Қадрини топтама, оловдир ўчи.
Нозик кўнглига сен қила кўрма қасд.
Дунёни ёқишга етади кучи.
Ундаги бардошлар тоғларда йўқдир.
Баъзи эркакда ҳам бўлмас шиддати.
У чидар ҳар куйга солса ҳам тақдир.
Истаса ҳар ишга етар қудрати.
Бағритош демагин зинҳор...аёлни.
Яширин меҳрини сезмасанг агар.
Тўзғитиб юборар ақлу хаёлни.
Қила олар сени, ҳатто дарбадар.
Ўйлама, фақат бир уй бекаси деб.
Аёллардан подшо, ҳокимлар чиққан.
Туюлар йўлида толиқадигандек.
Кучини билмайсан кўринишидан.
Аёлни йиғлоқи дея кўрма ҳеч.
Шунчаки ғамларни ювар кўз ёши.
Юзидан юмалаб тушади ўкинч.
Ва қайта нур сочар гулюз қуёши.
Тасаввур қилиб кўр... аёлсиз дунё.
Қай куйга тушарди, даҳшатлику бу.
Гўзаллик - аёлдан ўргандими ё?
Аёлсиз яшаш ҳам керак эмаску!
Эътибор берсанг бас, севсанг етади.
Унутма, қайтарар ортиғи билан.
Хўрлама... кетса гар айтмай кетади.
Қоласан ҳеч кетмас оғриғи билан.
Лафз фақат эркакка чиқмаган, ахир.
Ваъдасин бузмайди юз йил ўтса ҳам.
Исботи - хизматинг бажарганидир.
Шундандир кир эмас, покиза ёқанг.
Опа-сингил улар, рафиқа бири.
Бирлари муқаддас саналган она!
Истаса... умрини олар ундириб.
Истаса... умрини беради сенга.
Аёлнинг таърифи турфа хил, талай.
Кўрмадим ундан-да чигал хилқатни.
Сўз демай, тегинмай, қотил йўлламай.
Ўлдира олади Хуршид Неъматни.
Хиёнат қилмайди диёнатига.
Жонини санасанг қирқтадан ортган.
Ожизсан деманглар аёл зотига.
«ОЖИЗА» номини шоирлар топган.
✍ Хуршид Неъмат
👉 @sevikli_rafiqa - baxtli ayollar kanali❤️
Аёлни ожиза демагин, эй дўст.
Қадрини топтама, оловдир ўчи.
Нозик кўнглига сен қила кўрма қасд.
Дунёни ёқишга етади кучи.
Ундаги бардошлар тоғларда йўқдир.
Баъзи эркакда ҳам бўлмас шиддати.
У чидар ҳар куйга солса ҳам тақдир.
Истаса ҳар ишга етар қудрати.
Бағритош демагин зинҳор...аёлни.
Яширин меҳрини сезмасанг агар.
Тўзғитиб юборар ақлу хаёлни.
Қила олар сени, ҳатто дарбадар.
Ўйлама, фақат бир уй бекаси деб.
Аёллардан подшо, ҳокимлар чиққан.
Туюлар йўлида толиқадигандек.
Кучини билмайсан кўринишидан.
Аёлни йиғлоқи дея кўрма ҳеч.
Шунчаки ғамларни ювар кўз ёши.
Юзидан юмалаб тушади ўкинч.
Ва қайта нур сочар гулюз қуёши.
Тасаввур қилиб кўр... аёлсиз дунё.
Қай куйга тушарди, даҳшатлику бу.
Гўзаллик - аёлдан ўргандими ё?
Аёлсиз яшаш ҳам керак эмаску!
Эътибор берсанг бас, севсанг етади.
Унутма, қайтарар ортиғи билан.
Хўрлама... кетса гар айтмай кетади.
Қоласан ҳеч кетмас оғриғи билан.
Лафз фақат эркакка чиқмаган, ахир.
Ваъдасин бузмайди юз йил ўтса ҳам.
Исботи - хизматинг бажарганидир.
Шундандир кир эмас, покиза ёқанг.
Опа-сингил улар, рафиқа бири.
Бирлари муқаддас саналган она!
Истаса... умрини олар ундириб.
Истаса... умрини беради сенга.
Аёлнинг таърифи турфа хил, талай.
Кўрмадим ундан-да чигал хилқатни.
Сўз демай, тегинмай, қотил йўлламай.
Ўлдира олади Хуршид Неъматни.
Хиёнат қилмайди диёнатига.
Жонини санасанг қирқтадан ортган.
Ожизсан деманглар аёл зотига.
«ОЖИЗА» номини шоирлар топган.
✍ Хуршид Неъмат
👉 @sevikli_rafiqa - baxtli ayollar kanali❤️