#саломатликОнам доим: "Ўзингга қара" дейдилар. Соғлиғингга эътибор бер, даволан, деган маънода. Хўп дейман-у, яна беҳуда ишларим, бўлар-бўлмас ташвишлар билан овора бўламан. Сўнгги пайтларда яна майда бўғимларимда оғриқлар қайтган. Эътибор бермасликка уриняпман. Ваҳоланки, бўғимлар деформация бўлса, кейин ўнгланмаслигини ўқиганман. Ҳаво ҳам совуқ... Бир кун ҳаммаси яхши бўлиб кетар, деган аҳмоқона умид борми, билмадим. Ҳаммаси яхши бўлиши учун баъзи тавсияларга амал қилиш керак, аммо ўша баъзи тавсияларга амал қилиш ҳам имконсиздек баъзан...
@sevdora_uz