Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#Live
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар фракция томонидан қўллаб-қувватланди
😎 OʻzLiDeP фракциясининг мажлисида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.
☝️ Мазкур лойиҳа доирасида профилактик ҳисобга олинадиган шахслар доираси амалдаги олти тоифадан уч тоифага қисқартирилмоқда. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун профилактик ҳисобга олинадиган моддаларнинг сони 28 тадан 12 тага камайтирилиши, заруратга кўра яна икки турдаги ҳуқуқбузарлик бўйича қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.
❗️ Хусусан, оилавий зўравонлик содир этганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 592-моддаси асосида жавобгарликка тортилган ҳамда суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларни профилактик ҳисобга олиш таклиф этилмоқда.
⏩ Шу билан бирга, суд томонидан жазога тортилмаган ёки жиноят иши реабилитация қилмайдиган асослар бўйича тугатилган шахсларни профилактик ҳисобдан чиқариш белгиланган.
✅ Қонун лойиҳаси қабул қилингач:
📌 Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, унинг профилактик чоралар самарадорлигини ошириш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидладилар.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

• Айблилик масаласи ҳал этилмаган шахсларга нисбатан профилактик чоралар қўллаш амалиёти бекор қилинади.
• Ички ишлар органларида профилактик ҳисобдаги шахслар сонининг қисқариши натижасида уларга нисбатан манзилли профилактик тадбирлар кучайтирилади.
• Зўравонлик қурбони бўлиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларни давлат ҳимояси билан таъминлаш тизими кенгайтирилади.
• Суд қарори билан транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузишининг олдини олиш мақсадида профилактика инспекторларининг назорати йўлга қўйилади.