💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


АССАЛОМ АЛАЙКУМ КАНАЛИМИЗ АЬЗОЛАРИ ХУШ КЕЛИБСИЗЛАР БИЗНИ КАНАЛИМИЗГА.БИЗ БИЛАН ДИЙДОРЛАШИБ ТУРГАНЛАРИЗ УЧУН МИННАТДОРМИЗ.СИЗЛАРГА ХИЗМАТ КИЛИБ ТУРГАНИМИЗГА ХУРСАНДМИЗ. АЛЛОХИМ НАСИБ КИЛСА СИЗЛАРНИ ДУОЛАРИЗ КУМАКГИЗДА САФИМИЗ КЕНГ БУЛИБ ЮРСИН . @Mubinnna

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#қуёшим

227-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Бироз кутади. Ичкаридан садо бўлмагач, яна босади. Кейин ўзича тахмин қилади: “Ҳали тайёргарлик кўриб бўлмабди, шекилли. Очмаяпти...”
У атай яна эшик кўнғироғини босади. Жимлик. Бироз кутиб тургач, Умарга смс ёза бошлайди.

* * *

Умарнинг уйи. Гулифор хонасида ўтирибди. Телефонини олиб камераси орқали ўзини ойнага солади. Ҳуснидан кўнгли тўлади шекилли, жилмайганча телефонини яна дастурхон ёнига қўяди. Шу пайт Усмон ўйнаб ўтирган Умарнинг телефонига смс келади. Усмон дарҳол онасига тутқазади:
- Ойи, қаранг “тиринг” деди.
- Қани, кўрайлик-чи? Нега “тиринг” дебди бу? – Гулифор ўғлининг қўлидан телефонни олади.
“Зайнаб котиба” деб сақланган рақамдан келган хабарнинг уч-тўртта сўзи кўриниб турибди: “Азизим.. мен келдим...”
Гулифор кўзларига ишонмай, шошиб смснинг устига босади. Шунга хабарнинг барчаси ўзини намоён қилади:
“Азизим.. мен келдим... ❤️ Нега эшикни очмаяпсиз? Тайёргарлик авжидами, дейман... 😁 Умар ака, эшикни очинг, келдим... Фақат бу сафар юзимни тутсам, ўпинг хўп... 💋”
Гулифорнинг қулоғи том битгандек, дунёдан узилгандек бўлади. Юраги тез уриб, нафаси қайтади.
- Наҳот... наҳот Умар ака... – Гулифор дод солишдан ўзини зўрға тўхтатади.
Гулифорнинг бутун вужуди оловда қолгандек, таърифлаб бўлмас даражада чексиз азоб ичида қолади. Кўзларидан ёш қуйила бошлайди.
Шу пайт “Зайнаб котиба”дан яна битта хабар келади:
“Умар ака, уйдамисиз? Ё ҳалиям гул ва атир қидириб юрибсизми? 😍 Мен кетдим...”

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – қувонч!


@sensanqalbimda


#қуёшим

226-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Ширин хаёлларига ғарқ бўлганидан ўзига ўзи имо-ишора қилиб гапириб ҳам қўяди.
“Умар ака бирам содда-ей, ўзича менга билдирмаган киши бўлиб нима совғани ёқтиришимни сўраб олди, - дейди ичида Зайнаб севиниб. - Атир олган бўлса керак... Гул олгани аниқ. Боя аразларини энг яхши тарқатадиган нарса кумуш узук десам бўларкан. Узукли бўлиб қолармидим. Айтганларимга қараб тайёргарлик кўраётган бўлса керак. Менам кечга боришимни секингина қистириб ўтдим. Ўзим келишимни билгани учун мени таклиф ҳам қилмади. Сюрприз бўлсин деди, шекилли. Романтика қилиб кутиб ўтирган бўлса керак? Боя узун, қизил кўйлагимни кийиб олсам бўларкан? Туни билан қолиб кетсам... Вазира опа нима деб ўйлайди? Амирни ҳам олиб келмабман-да. Ҳа майли, кейинроқ бирга олиб келамиз. Ҳозир қуруқ кириб бормай, овқат оволсам бўларкан?”
Зайнаб тўхтаб атрофга қарайди. Яқинроқдаги кафе ёки ресторанни мўлжаллайди. Икки кишигинага лойиқ овқат олса бўлди-да. Бир бекат наридаги кафе эсига тушади.
“Э-э-э, кеч қолиб кетаман, - тоқатсизланади Зайнаб. - Ўзи романтика бўлса, сюрприз бўлса... мен овқат кўтариб кириб борсам бўлмас. Балки Умар ака ресторанга олиб чиқар?”
У шошиб Умар яшайдиган кўп қаватли уй томон юра бошлайди. Юраги ҳапиқиб иккинчи қаватга кўтарилади. Ўзи яхши билган эшик олдида тўхтаб, қўнғироғини босади.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳрингиз!


@sensanqalbimda


#қуёшим

225-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

“Жимиб қолганимга хавотир оляпти бечора, - дейди ичида Ҳамид. - Мен жиииимгина нима ишлар қилиб юрганимни билмайди-да. Ишқилиб қилиб қолмасин. Билса, мендан юз ўгириши аниқ. Мени шу ўзимнинг Раъномдан қўймасин...”
Ҳамид яна ўз аёлига тикилиб қолади.

* * *

Умарнинг уйи. Умар Гулифорнинг ортидан унинг хонасига киради. Кейин Усмонни ерга қўяди.
- Ўғлим, сен ўтириб тур, мен ойингни жойига туширай... – дейди Гулифорга қараб.
- Ўзим туша оламан, - дейди Гулифор жилмайиб. – Сиз ўтираверинг.
Умар Гулифорнинг рўпарасига ўтиради. Тиззасига кела солиб Усмон ўтириб олади. Гулифор эса аравачасидан Меҳрона ясаган стулчага, ундан ерга тушиб ўтиради. Умар ҳайратда қолади.
- Стулчани қаердан олдинг? Мурод ака ясаб бердими?
- Йўқ, Меҳрона ясаб берди, - Умарга тикилади Гулифор. Юраги қинидан чиққудек бўлиб ураётганидан хўрсиниб ҳам қўяди.
- Қойил, - дейди Умар ва у ҳам ҳаяжондан гапини йўқотиб қўяди.
- Усмон, опангга айт дастурхон олиб келсин, - дейди Гулифор ҳам учрашувга чиққан қиздек муштини ғижимлаб.
- Йўқ... – шошиб дейди Умар. – Ўзим чиқаман. Кийимларимни алмаштириб келай...
Умар ўрнидан туриб чиқиб кетади. Унинг телефони дастурхон четида қолади. Усмон дарров уни оволади.

* * *

Тун. Шаҳар. Зайнаб ясан-тусан қилиб Умарнинг ижара уйи томон шошиб кетяпти.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – севинчим!


@sensanqalbimda


#қуёшим

224-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Умар ўғлини даст кўтаради ва чуқур нафас олиб, уй томон қадам босади. Босади-ю, бир зум ўзини йўқотиб қўяди. Чунки ҳусни кўз қамашадиган даражада гўзал бўлган Гулифор аравачада унга пешвоз чиқади:
- Ассалому алайкум!
- Ва... Валайкум ассалом, - гапини ҳам йўқотиб қўяди Умар.
- Яхши келдингизми? – пешанасини тутади Гулифор.
Умар Гулифорнинг пешанасидан ўпаркан, ундан таралаётган хушбўй ҳиддан боши айланади. Гулифор эса чаққонлик билан аравачасини буриб, уйга кира бошлайди. Умар Гулифорнинг ортидан ангқайганча қараб бораркан, ичкаридан ўзларига ҳавас билан қараб турган Меҳронани кўради.

* * *

Ҳамиднинг уйи. Ҳамид дўконни ёпиб уйига кириб келади. Раъно чой дамлаяпти.
- Ассалому алайкум, келинг дадаси, - дейди унга.
- Волайкум, - беихтиёр Раънога тикилиб қолади Ҳамид.
Аёли кўзига дунёдаги энг кўркам, энг яхши бўлиб кўринади.
- Нега қаёқдаги Нораларга алданиб юрибман? – ўзича ўйлайди Ҳамид. - Норадан Раъно минг чандон чиройли-ку. Норанинг юзини ювса ким билади, нима бўлади? Қошу кипригининг ўрнини қидириб қоламанми? Раъно табиий гўзал. Унга етишгунча ҳам онамни Учқўрғондан кўргандим. Отаси бермайман деб куйдирганди. Бермаса нима қиламан, деб кечалари яширинча йиғлаганман ҳам.
Ҳамиднинг хаёлларини Раъно тўзғитади.
- Дадаси, чой қуяйми? Жим бўлиб қолдингиз, чарчадингизми? – дейд Раъно.
- Қуй, - дейди Ҳамид ва яна ўйга берилади.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – қувонч!


@sensanqalbimda


#қуёшим

223-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Меҳрона шу қадар берилиб гапирадики, Гулифорни уят ҳисси тарк этади.
- Ўзимни муҳаббат ҳақидаги гўзал асар ичида яшаётгандек ҳис қилаяпман, - дейди Муҳрона тўлқинланиб. - Изтиробингизни ҳам кўрдим, кўз ёшингизни ҳам кўрдим. Қувонганингизни ҳам кўрдим. Иккингиз ҳам ҳисларингизни яшира олмайсиз. Иккингиз ҳам гўзал севасиз, чиройли севасиз...
Гулифорнинг кўзлари ёшга тўлади. Бир сўз дея олмайди. Меҳронани қучиб олади:
- Сенга Аллоҳим бундан ҳам гўзал муҳаббат беради. Синовларсиз, қийинчиликларсиз, бетакрор...
Меҳрона жилмаяди.
- Опа, - дейди шошиб.
- Уф, мен сендан кичкинаман. Нега опа дейверасан? - Гулифор унинг гапини бўлади. – Мен сени опа дейишим керак.
- Сиз мени “опа” деб сизлаган кунингиз мен сизни “Сингил” деб сенлайман, - кулади Меҳрона.
- Сенга гап топиб бериб бўлмайди, - ҳавас билан қарайди Меҳронага у. – Баъзан сендек беғубор бўлгим келади. Аммо мен унақа бўла олмасам керак.
- Кўп гапиряпсиз. Пардоз қилинг, - Меҳрона Гулифорнинг ёнига пардоз анжомларини қўяди.
Гулифор пардоз қила бошлайди. Меҳрона унинг тенгсиз ҳуснига тикилганча қолади.

* * *

Умарнинг уйи. Умар юраги чиққудек уриб дарвозадан кириб келади. Дўконма дўкон юриб танлаган, ифоридан тортиб, ташқи кўринишигача эътибор бериб танлаб олган атирини ушлаб қўяди. Уни кўриб ҳар доимгидек Усмон югуриб келади:
- Дада!

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр!


@sensanqalbimda


#қуёшим

222-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Ҳамиднинг сўкишлари тугаши баробарида телефонинг овози ҳам ўчади ва сал ўтмай хабар келганини билдирувчи мусиқа янграйди. Ҳамид яна телефонига қарайди.
“Салом! Ҳамид ак-о-о-о! Бир овозингизни эшитсам эди... Нега кўтармаяпсиз? Ё шунақа ваъдабозмисиз? Менга берган ваъдаларингиз эсингиздан чиқдими? Сизни бунақа деб ўйламагандим...” – деб хабар юборади Ҳуснора.
- Вой иплос! Вой юзсиз! Одам шунақа бўладими? – Хамиднинг қони қайнаб кетади.
Телефонини қўлига олиб смс ёзмоқчи бўлади. Иккиланади. Кейин яна ўзини босиб, телефонини жойига қўяди.

* * *

Умарнинг уйи. Гулифор ҳаммомдан чиққан. Меҳрона унинг сочларини қуритади.
- Опа, сочингизни ўриб қўяйми? – сўрайди Меҳрона.
- Йўқ, - дейди Гулифор. У Умарга сочини тепага “дум” қилиб йиғиштириб олса ёқишини билгани учун иккиланмай дейди: - Тепага йиғиб, резинка тақиб қўй.
- Хўп... – Меҳрона унинг истагини ўша онда бажаради. – Энди салгина пардоз қилсангиз...
Гулифор унга маъноли қарайди:
- Нима учун экан?
- Вой опа, мен қалбингизда не борлигини биламан. Нима учун тайёргарлик кўряпсиз? Ким учун бунча ҳаракат?
Гулифор кафтлари билан юзини ёпиб олади:
- Уялтирма, илтимос.
Меҳрона унинг қўлларини юзидан олади:
- Уялманг! Умар ака – эрингиз-ку! – ҳавас билан, меҳр билан гапира бошлайди Меҳрона. - Умар акани севасиз, уям сизни севади. Нега уялишингиз керак? Мен сизларнинг муҳаббатингизга ҳавас қилдим.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – бонус!


@sensanqalbimda


#қуёшим

221-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Компьютеридаги файлларни кетма-кет очиб, тезроқ ишни якунлашга киришмоқчи бўлади. Барибир хаёли қочади.
- Ифор нимани ёқтирарди? Атиргул ҳидли атирни ёқтирарди. Атир олсаммикан? Атир оддий... Нима олсам экан?
Умар ўзини креслога ташлаб ўйга толади. Дунёдаги энг тенгсиз, Гулифорни жуда ҳам хурсанд қиладиган нарса топишни истайди. Аммо хаёлига ҳеч нарса келмайди.
- Зайнабдан сўрасаммикан? Э, ундан сўрасам ғалати-ғалати жавоб ёзади, - дейди Умар ҳафсаласи пир бўлиб. – Тақинчоқ олсаммикан? “Қаерга тақаман?” деса-чи? Кийим олсаммикан? Уф-ф-ф, нега каллам ишламаяпти?
Умар ўзидан ўзи хафа бўлиб кетади ва таваккал қилиб яна Зайнабга ёзади:
“Зайнаб, аёл кишини хурсанд қиладиган бирор нарса айтинг...”
“Нега хурсанд қилмоқчисиз?” – Зайнаб худди кутиб тургандек дарров жавоб беради.
“Масалан, хафа қилганман, хурсанд қилмоқчиман... Шунақа вазиятда нима қилсам бўлади? Тўғрироғи, нима совға қилсам бўлади?” – сўрайди Умар.
“Гул, шоколад, атир...” – хабар келади Зайнабдан...
- Демак, атир экан. Гул оборсам... Меҳронанинг ёнида ғалати... Атир олақоламан...
Умар бир қарорга келганидан хотиржам тортади.

* * *

Гўшт дўкони. Ҳамид кун бўйи қилган савдосидан тушган пулларни санаб ўтирибди. Кайфияти ўртача. Шу пайт телефони жиринглайди. Телефони экранидаги “Нормамат 2” деган ёзувни кўриб Ҳамиднинг тепа сочи тикка бўлади. Телефонига қараб хезланиб гапиради:
- Без! Номуссиз! Юзсиз! Уятсиз!

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – кайфият!


@sensanqalbimda


#қуёшим

220-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Меҳрона ҳайрон бўлади:
- Нега қизарасиз?
- Ўзим чўмила олармиканман, синаб кўрмоқчиман.
- Тоза кийимларингизни олиб борайми? – уйга қайтиб кирмоқчи бўлади Меҳрона.
- Йўқ, аввал кириб кўрай... аравачадан ҳаммомнинг стулига ўта олармиканман? – ўксибгина дейди Гулифор.
- Опа, ҳаммомнинг стулига ўтиб нима қиласиз? – эътироз қилади Меҳрона. - Аравачада ўтириб чўмираверинг. Аравангизга ҳеч нарса қилмайди, темир бўлса...
- Шуни айт. Шунга ақлим етмабди-я! Булар сенинг хаёлингга қаёқдан келади?
- Китоб ўқиш керак, опа, китоб! – кулади Меҳрона.
Гулифор лаб буради:
- Ўлибди шунга ҳам китоб ўқиш керак бўлса...
- Бўлмаса нима? Китоб кўп ўқиган одамнинг мияси ўқимаганникига қараганда тезроқ ишларкан. Мана, мен китоб ўқиганим учун миям ишлаб кетяпти... – қиқирлаб кулади Меҳрона.
- Эй Худо, бу тўртта китоб ўқиб шунча ақллилик қиляпти. Эрта ўқишга кирса, мени танимай қоладими, нима бало? – Гулифор шундай дея ҳаммомг кириб кетади.
Меҳрона эса унинг кийимларини олиб боргани уйга қайтиб киради. У Гулифорнинг Умарнинг келишига алоҳида тайёргарлик кўраётганини сезади ва хўрсиниб қўяди.
- Мени ҳам шунақа чиройли севгим бўлсайди... – дейди орзуга берилиб.
Кейин Гулифорнинг шкафидан ёрқин рангдаги чиройли кўйлак-лозимини олади ва ҳаммом томон кетади.

* * *

Шаҳар. Умарнинг офиси. Умар ишларини тезроқ тугатишга уринади. Уйига шошгани сари юраги ҳапиқиб кетяпти.
- Тезроқ ишлаб, ишхонадан бир соатлар олдин чиқсам зўр бўларди. Гулифорга нимадир олишим керак. Нима олсам экан? – ўйлайди Умар.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – гўзал муносабат!


@sensanqalbimda


#қуёшим

БОНУУУУС!

219-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Шу пайт эшик очилиб, Умар кириб келади. Зайнаб дарҳол ойнасини қўйиб, Умарга табассум қилади. Умар эса Зайнабга қарамаган киши бўлиб ўтгани билан унинг столига сездирмай шоколад қўйиб ўтиб кетади. Зайнабнинг чеҳраси очилади. Умар хонасига кириши билан у талеграмдан ёза бошлайди:
“Раҳмат, азизим... Аслида сиздан хафа эмасдим... 😉”
“Ош бўлсин!” – Умарнинг жавоби куттирмайди.
“Ишингиз битдими?” – яна ёзади Зайнаб.
“Ҳа, мактаб яхши экан. Менга ёқди, қизимга ҳам ёқса керак”, - деб ёзади Умар.
Бу жавоб тайинки, Зайнабга ёқмайди.
- Айтай менга оиласи борлигини эслатмоқчи бўляпти, шекилли, - ўйлайди Зайнаб. - Аҳволини биламан-ку. Менам атай муҳаббат ҳақида гапираман, қани нима деркан?
“Яхши ота экансиз, Умар ака. Яхши ёр, яхши жуфт бўлсангиз ҳам керак... 😍” – ёзади Зайнаб.
“☺️” - Умардан юзи қизарган смайлик келади.
“Юрагида гўзал севгиси бор инсон ёмон бўлмайди”, - ёзади Зайнаб.
“Шукр, гўзал севгим бор”,- хабар келади Умардан.
“Бугун кўраман, қанчалар гўзал экан...” – кечга боришни режа қилганини билдириб қўймоқчи бўлади Зайнаб.
Умар эса ўйланиб турган смайлик юборади ва ортидан дарров яна ёзади:
“Техника бўлимидан сўранг, шартномалар бўлибдими?”
Зайнабнинг юзи дарров тундлашади ва ўрнидан туради.

* * *

Умарнинг уйи. Гулифор аравачаси билан ҳаммомга қараб кетяпти. Унинг ортидан Меҳрона чиқади.
- Опа, қаёққа?
Гулифорнинг юзлари қизариб кетади.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – гўзал муносабат!


@sensanqalbimda


#қуёшим

218-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Зайнаб унинг ортидан қараб туради ва пайтдан фойдаланишни истайди.
- Хафаман... жуда хафаман, - дейди аразлаган оҳангда эркаланиб. – Агар... битта шоколад олиб келсангиз... Кечираман...
Умар унга қайрилиб қарайди ва беихтиёр жилмаяди.

* * *

Гулнор опанинг уйи. Мурод машинасини дарвоза олдига қўйиб, тўғри онасининг хонасига киради. Гулнор опа неварасини овқатлантириб ўтирибди.
- Ассалому алайкум, - Мурод Гулнорнинг олдига пакет қўяди.
- Ва алайкум ассалом. Ойлик олдингми, болам?
- Ҳа, олдик. Шуни олиб қўйинг.
- Вақтли қайтибсан, Гулифорникига кириб ўтмадингми? – сўрайди Гулнор опа. – Ўтир.
- Кеча кириб ўтгандим, ойи, - Мурод онасининг ёнига ёнбошлайди.
- Яхшимикан?
- Яхши, - дейди Мурод кечаги воқеа эсига тушиб юраги хижил бўлади. – Кеча ёмон иш қилдим, ойи.
Гулнор опа қўрқиб кетади:
- Тинчликми? Нима қилдинг?
- Меҳрона Гулифорга аравачасига чиқишни ўргатаётган экан. Гулифор ерда ётган экан. Мен атай ёрдам бермай томоша қилиб турибди деб ўйлаб Меҳронанинг юзига бир шапалоқ туширибман.
- Вой ўлмасам, Меҳронага қўл кўтардингми?
- Ҳа, шунга кўнглим ғаш...
- Менам бир марта бориб, ҳе йўқ, бе йўқ дўқ-пўписа қилиб келганман. Майли сиқилма, бир куни ўтиб, совға бериб, кўнглини олиб келамиз.
- Шундан қилайлик, - жонланиб ўрнидан туради Мурод. – Бир енгил бўлай.
Гулнор опа ўғлининг бошини силаб, жилмайиб қўяди.

* * *

Шаҳар. Умарнинг офиси. Зайнаб ресепшнда ўзига оро бериб ўтирибди. Умарнинг эътиборини тортишнинг ҳамма чорасини қилиш билан овора. Бир ходим келиб унга ҳужжат бериб кетади. Зайнаб лабларини чуччайтириб бўяшда давом этади. Ходимга қайрилиб ҳам қарамайди. Умарнинг келишини ўйлаб юраги ҳапиқиб кетади.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр!


@sensanqalbimda


#қуёшим

217-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Тошни е! – аламдан бақириб юборади Ҳамид. – Бу кишим кимдандир бола оттираркан-у, мен “таксикоз”и учун шашлик оберарканман. Бу кишим ким билан “юриб” номуссиз бўларкан-у, мен совчи юбориб, никоҳимга олармишман. Бекорларнинг бештасини айтибсан!
Ҳамид уҳ тортади. Телефонини бир четга жаҳл билан қўяди-ю, ўзига ўзи гапиради:
- Сира омадим келмади, келмади-да! Ўтган сафар қиз бола деб йигит билан гаплашгандим, энди қиз деб ҳомиладор аёл билан гаплашибман. Менимча, Худо менга йўл бермаяпти...
У узоқдан дўконига гўшт олиш учун келаётган яна бир ҳаридорни кўриб ўзини босишга уринади.

* * *

Шаҳар. Умарнинг офиси. Ресепшнда Зайнаб кайфиятсиз ўтирибди. Ичкаридан Умар чиқиб келади.
- Зайнаб, мен ҳозир келаман, қизимга мактаб гаплашиб келай. Кимдир сўраса, ярим соатда келадилар деб туринг, - дейди Зайнабга қараб.
Зайнаб ўринадан туради, лекин атай хафа эканлигини билдириш учун қовоғини очмай ерга қарам жим тураверади. Умар ҳайрон бўлади.
- Туман филиалидан бир ходим келиш керак, келса кутиб турсин, - дейди Зайнабдан кўз узмай.
- Хўп, - дейди Зайнаб бошини кўтармай.
Умар Зайнабнинг нега бунақа қилаётганини билгани учун виждони қийналади ва узр сўраган бўлади:
- Зайнаб... агар хафа қилган бўлсам узр. Мен кетдим.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – қувонч!


@sensanqalbimda


#қуёшим

216-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Илоҳим, оёққа туриб кетсин. Сендан энди хафа бўлмайди, - овутади Раҳима хола. – Сенам тезроқ оёққа туриб кет. Кейин Меҳронани дўхтирга олиб борасан.
- Нега? – ҳайрон бўлиб сўрайди Маҳфуза.
- Уям ҳомиладор бўлиши керак-ку.
- Ҳа-а-а, албатта обораман.
Она-бола орзулар оғушида чучвара тугишда давом этади.

* * *

Гўшт дўкони. Ҳамид бир чолга гўшт тортиб беряпти.
- Бова, мана сизга атай илик қўшиб бердим. Текинга, - охирга гапига урғу бериб гапиради Ҳамид. - Шўрвага қўшиб қайнаттиринг. Йўталингиз, шамоллашингиз бирдан яхши бўлади.
- Барака топ, Ҳамид, бирингга минг берсин, - алқаб-қалқаб кетади, бобо.
- Тузалиб кетинг, келинга айтинг албатта илик шўрва қилиб берсин. Мен доим шамолласам илик шўрва ичиб биттада тузаламан.
- Хўп, хўп... – бобо дўкондан узоқлашади.
Ҳамид бобо берган пулни санаб, тортмага солади ва жойига ўтиради. Шу пайти телефони жиринглайди: “Нормамат 2”...
- Уф-ф-ф, - асаби бузилади Ҳамиднинг. – Нора, намунча без бўлмасанг! Уяти ҳам йўқ экан, бунинг.
Ҳамид телефонининг овозини ўчириб қўяди. Сал ўтмай, телефони яна жиринглайди. Ҳамид яна босиб қўяди. Энди смс келади.
“Ҳамид ак-о-о, сиз менга ташлаб кетмайман деб сўз бергандингиз-ку. Нега жавоб бермаяпсиз? Илтимос, жавоб беринг. Сизни соғиндим. Жуда шашлик егим келяпти, учрашайлик...” – деган хабар келади Ҳуснорадан.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – қувонч!


@sensanqalbimda


#қуёшим

215-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Шуни айтинг. Менам Худойимнинг ишларидан ҳайратдаман. Меҳрона мени қайта оёққа турғизяпти, опа.
Раъно Гулифорга ҳавас билан қарайди.

* * *

Маҳфузанинг уйи. Маҳфуза оёғи гипсда ўтирибди. Раҳима хола қизига чучвара пишириб бериш ҳаракатида. Маҳфуза ҳам бекор ўтирмай деб чучвара тугиб ўтирибди.
- Дилпиз ҳам уйига етиб олгандир? – дейди Маҳфуза онасига қараб.
- Ҳа, аллақачон етди.
- Кеча сўраш эсимдан чиқибди, Меҳронанинг бўйида йўқмикан?
- Йўқ, ҳали йўғакан, - дейди Раҳима хола.
- Бўлиб қолар...
- Ҳа, Аллоҳим унга ҳам берсин. Жуда яхши қиз экан. Умридан барака топсин, Умарнинг оиласига қувонч олиб кирди.
- Шуни айтинг, - дейди Маҳфузанинг ҳам чеҳраси ёришиб. – Менинг ҳам дилимдаги қоронғилик тарқаб кетди.
- Мен Гулифорни ўйлаб адо бўлай дегандим-а... – деди Раҳима хола йиғлаб юрган кунларини эслаб.
- Мени айтинг, - дардиҳол қилади Маҳфуза ҳам. - Ҳамма менга ёмон қараган, дунёга сиғмасдим. Хато қилдим, деб ичимни ердим. Айниқса, уйига борганимизда Гулифор юзини буриб олганида ичимда бир нима узилгандек бўлди.
- Жуда қийин бўлган аслида Гулифорга... – ичи эзилиб деди Раҳима хола.
- Албатта. Ўшандан буён сиқилиб юрарди. Анув куни Умардан ош бериб юборганидан кейин сал таскин топгандек бўлдим.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – кайфият!


@sensanqalbimda


#қуёшим

214-қисм

БОНУУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Раъно Гулифорни кузатиб туриб дейди:
- Сен каравотда ётишинг керак экан-да. Каравотдан аравага ўтиш осон бўлса керак.
- Унгаям қийналдим озроқ. Лекин Меҳрона ўргатди. Ердан аравага чиқишдан анча осон экан, - дейди Гулифор. - Бу уйга биринчи келганимда акам ётқизганди кўрпачага. Шу билан кўрпачада қолиб кетдим-да. Лекин аравачадан ерга тушишни, ердан чиқишни барибир ўрганишим керак.
- Ўрганиб кетасан, - дейди Раъно Гулифорга тикилиб. – Кўз тегмасин, ранг-рўйинг яхши.
- Ҳа, ҳовлига чиқишни анча ўрганиб олдим. Қуёш кўряпман-да. Ўзингиз қалайсиз, опа? Қассоб акам-чи? – сўрайди Гулифор.
- Э-э-э, қуриб кетсин шу аканг ҳам, - юзи буришиб кетади Раънонинг. - Ресторанма ресторан қизлар билан учрашиб юрибди.
- Ҳалиямми?
- Ҳа-да. Уйланмаса тинчимайди, шекилли, - уҳ тортади Раъно. - Охири Фотима опанинг олдига бордим. “Сиз ростмана эримни уйлантирасиз-ов!” дедим. “Сабр қил, 3-4 кунда сени айланиб-ўргилиб қолади!” дейди.
- Сабр қилиб туринг-чи? Биздаям янгилик кўп опа, - қувончини ичига сиғдира олмайди Гулифор. – Эртага шаҳарга кетамиз. Умар билан гаплашяпман. Қайта севишиб қолмасак эди...
- Меҳрона-чи? – кўзлари катта-катта бўлади Раънонинг.
- Меҳронага китоб бўлса, бўлди. Ўқи деяпман. Бугун Умар келса, “Меҳронани ўқитайлик”, дейман.
- Тавбааа, ҳаёт қизиқ-а? Йиғлаб-йиғлаб адо бўлгандинг, менам сени ўйлаб жинни бўлай дегандим. Энди эса сени зор йиғлатган қизни ўқитаман деб ўтирибсан.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – кайфият!


@sensanqalbimda


#қуёшим

213-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Умар ўйга толиб қолади.
- Зайнаб жуда қизиқ экан? Уялмай менга юзини тутгани-чи? Лекин... шундай қилишига кечаги қилиғим сабаб бўлди. Унга нисбатан қалбимда бирорта ҳис бўлмаса-да, ўзимни жиловлай олмадим. Уни маҳкам бағримга босдим, ўпдим... Балки анчадан буён аёл тафтини ҳис қилаганим сабаб бўлгандир? Шунинг ўзи унга кўп нарсани англатган. Ёлғиз деб ўйлаган, севади, деб ўйлаганми? У-ф-ф-ф! Умар, нималар қилиб юрасан-а?
Умар уҳ тортиб, бошини чангаллайди. Ўйламай қилган ишини учун надомат чека бошлайди.
- Уйда ҳеч ким бўлмаганига хотини йўқ деб ўйлаган, - ўзича тахмин қилади у. - Мен унинг ўзи ҳақида сўрамабман ҳам. Эри йўқ шеклли. Ё турмушга чиқмаганмикан? Йўқ, турмушга чиққан. Турмушга чиқмаган қиз бунақа қилиқлар қилмайди. Энди унга оилам борлигини секинига тушунтириб қўйишим керак.
Умар яна ўйга толади, кейин индамай ишида давом этади.

* * *

Умарнинг уйи. Раъно ҳозиргина ёпган нонидан иккита иссиққинасини дастурхонга ўраб, Гулифорнинг ёнига келади.
- Келинг, - дейди Гулифор аравачаси ёнида турган стулчага чиқишга ҳаракат қиларкан. - Ассалому алайкум, ўтиринг.
- Ва алайкум ассалом, нима қиляпсан? - ҳайрон бўлади Раъно.
- Манов стулчага чиқиб, кейин аравачага чиқмоқчиман. Ўтиринг.
Раъно ўтиради. Гулифор ҳам жойига қайтади.
- Нон ёпгандим, сенга илиндим, - дастурхонни очади Раъно.
- Раҳмат, опажон.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – кечки бонус!


@sensanqalbimda


#қуёшим

212-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Ўзига ўзи минғирлаб қўяди:
- Ўзича бугун жиддий бўволибдими? Кеча кўрдим, аёл зотига қанчалар ютоқиб турганини. Нафасимни бўғиб қўйгудек ўпди-ку! Нақ ўлдириб қўяй деди. Бугун юзимни тутсам ноз қилиши-чи? Бу юзимдан бўса олишга зорлар қанчалигини билмайди чоғи.
Зайнаб қайнаган сутдек кўтарилиб келаётган жаҳлини жиловлай олмай қолади. Ўзича сўкинади:
- Мол, бефаросат! Кўнглига тегади ҳам демади...
У телефонини олиб, камерасини ёқиб, юзига обдон қараб олади.
- Ҳали жа қариб қолганим йўқ, - ўзидан кўнгли тўлиб дейди Зайнаб.- Ҳусним ҳали унча мунча йигитни “компот” қиладиган. Умар ака ўзини олмаса ҳам бўлади. Лекин... Менам сал нотўғри қилдим. Ишхонада раҳбардек кўришим керак эди. Ишхонада севги ўйинларини ўйнаш раҳбарлар учун ҳавфли. Майли, энди туйғуларимни жиловлайман. Аммо Умар акани ўзимники қилишим керак. Хотини йўқ, топарман-тутарман эркак. Биргалашиб ишласак шаҳардан уй-жой қиламиз. Қишлоқда ҳовлиси бор экан, балки сотармиз. Ҳовлининг пулига шаҳарда уй беради. Кейин бахтли яшаймиз. Ишхонада сипо ўтириб турай, кечга қиламан, ноз-фироқларни. Шу қилган қилиғи учун яна уйига бораман, нима қилиб бўлса ҳам тузоғимга илинтираман...
Зайнаб ширин хаёллар оғушида Умарнинг эшигига қараб қўяди.

* * *

Шаҳар. Умарнинг офиси. Умар компюьтерда ишлаб ўтирибди. Хаёли тарқоқлиги сабаб беш дақиқа ишласа, ўн дақиқа тан олади. Ҳислари фикрини жамлашга қўймайди.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – бонус дегани, шунга босиб ўтинг!


@sensanqalbimda


#қуёшим

211-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

У яна ўйга толади. Бирдан хушёр тортади.
- Й-ў-ў-ўқ, - дейди ўзига ўзи. – Бормаслигим керак. Бу тузоқ. Бу Норахон айёрликда учига чиққан кўринади. Лекин менам анойи эмасман. У шохида юрса, мен баргида юраман. Нора, сени ниятинг ўша болангни мени бўйнимга илиш... Энди сенга яқинлашмаганим бўлсин...
Ҳамид Ҳунорага жавоб ёза бошлайди:
“Норахон, эртага умуман вақтим йўқ. Қўй сўядиган кунимиз...”
У хабарни жўнатади-ю, енгил нафас олади.

* * *

Умарнинг уйи. Гулифорнинг хонасида Меҳрона унга яна аравачаги ўтиришни ўргатяпти.
- Олдин аравачани деворга тиранг, бўлмаса юриб кетади, - дейди у Гулифорга.
- Ўзинг тиравор, мендан икки қадам нарида-ку.
- Мен йўқман, опа. Репититорга кетганман. Ўзингиз қилишингиз керак, ҳаммасини.
- Вой-вуууу, буни қаранг, - жўртага қовоқ осади Гулифор. – Сенга амал тегмасин экан, сен бир репититорга борма экан-а, Опа!
- Сингил, репититорга бориш ҳазил иш эмас, Нисо нима деди? Ўлиб кетишим мумкин бу йўлда, - кулади Меҳрона.
Гулифор ҳам қаҳ-қаҳ отади.
- Кулдирма, жоним қолмаяпти, - у аравача томон судралиб бора бошлайди.
Гулифор яна аравачага ўтириш учун ҳаракат қила бошлайди.

* * *

Шаҳар. Умарнинг офиси. Ресепшнда Зайнаб ўтирибди. Жаҳли чиққан, кайфияти йўқ. Тумшуғи осилиб кетган. Умарнинг таъзирини бериш йўлини излаяпти.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – бонус!


@sensanqalbimda


#қуёшим

210-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Зайнаб эса кўзларини юмиб, юзини тутганча қотиб турибди.
- Ҳалиги... – дейди Умар уни хафа қилмасликка тиришиб. – Зайнаб... ҳалиги... бу ишхона. Жиддий бўлишимиз керак.
Зайнаб унга бир кўзини қисиб қарайди?
- Ҳали ҳеч ким келмади-ку!
- Барибирам...
- Хўп, - гўё аразлагандек жойи томон юради Зайнаб. – Раҳбарим эканлигингизни унутиб қўйибман, кечиринг, Умар Жамолович!
У пошнасини полга қаттиқроқ тақиллатиб уриб жойига бориб ўтиради. Умар унга бир қарайди-ю, хонасига кириб кетади. Зайнаб энса қотириб қолади.

* * *

Ҳамид гўшт дўконини очиб, пештахтани артиб, суртиб юрибди. Шу пайт телефони жиринглаб қолади. Ҳамид қараб кайфияти тушиб кетади.
- Уф-ф-ф! Бу Нора деганлари бунча без бўлмаса? Аёл ҳам эркакка шунақа ёпишиб оладими?
Ҳамид ишида давом этади. Телефони ўчади, аммо атай қилгандек, сал ўтмай яна жиринглайди.
- Бу қиз менга тегиб олмаса тинчимайди, шекилли. Қанақ қилиб уйланаман бунга, қорнида боласи боракан? Бировнинг боласига оталик қиламанми, кейин? Топибди, аҳмоғини...
Ҳамид минғирлаганча стулига бориб ўтиради. Ҳуснора энди унга смс юборади.
- Уф-ф-ф! Шунақаям безбет бўладими? – Ҳамид телефонини олиб, хабарни ўқийди.
“Ҳамид ак-о-о, салом! Яхши дам олдингизми, акагинам. Эртага шаҳар четидан дача гаплашдим, борамизми?”
Ҳамид кўзларига ишонмай хабарни қайта ўқийди. Кўзлари ёниб кетади.
- Бориб мазза қилиб дам олиб келсаммикан?

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – менга бўлган меҳрингиз!


@sensanqalbimda


#қуёшим

209-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Келиб ўтирма қизим, - дейди Гавҳар. – Шаҳар узоқ эмас-ку. Жойлашиб олсанг, келарсан. Ёки биз борармиз меҳмонга.
- Хўп. Дадам ҳам яхшими?
- Ҳамма яхши. Кайфиятинг яхши бўлганига кўнглим ёришди.
- Ойи, кайфиятинг нега яхши, денгда! Асосий янгиликни айтмадим.
- Кайфиятинг нега яхши? – жўртага Меҳронанинг гапини такрорлайди Гавҳар.
- Шаҳарга борсак.ю мен репититорга борарканман, опам айтди. Кейин ўқишга кираман. Орзуларим ушаляпти, ойи... – севинчига сиғмай дейди Меҳрона.
- Кўз тегмасин, опанг бирам яхши аёл экан. Доим сенинг бахтингдан хавотир бўлардим...
- Хавотир бўлманг, ойи. Мен жуда бахтлиман...
- Шукр, шукр... Майли қизим, бўлмаса, нарсаларингни йиғиштир...
- Хўп, салом денг, ҳаммага...
- Хўп...
Гавҳар алоқани узади. Кўнгли ёришиб кетганидан, жилмайиб уйни супуришда давом этади.

* * *

Тонг. Шаҳар. Умарнинг офиси. Умар худди севган қизи билан тўйи бўлаётгандек тиржайиб кириб келади. Уни кўриб Зайнабнинг ҳам кўзлари ёниб кетади. Дик этиб ўрнида туради-ю, Умар томон қадам ташлайди.
- Ассалому алайкум, Умар ака, - дейди пешвоз чиқиб.
- Ва алайкум ассалом, - буни кутмаган Умар бироз довдирайди.
- Хуш келдингиз? – Зайнаб унга яқин келиб юзини тутади.
Умар ҳайрон бўлади. Нима қилишини билолмай қолади.


Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – бонус!


@sensanqalbimda


#қуёшим

208-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Эртага даданг бизни олиб кетгани келаркан, - мақтангандек Усмонга дейди Гулифор.
- Ура-а-а! – ўрнидан туриб сакрайди Усмон.
- Мен шаҳарда ўқийман, - Нисо ҳам ирғиб туради.
- Ие, ётинглар кеч бўлди ўзи? Мен сизларга сакранг денг айтмадим, - кулади Гулифор.
Меҳрона эса жимгина уларни кузатиб туради. Гулифорнинг назарида эса у мунғайиб қолгандек.
- Меҳрона, шаҳарга борсак, сен репититорга қатнайсан, - дейди Гулифор уни ҳам хурсанд қилишга тиришиб.
Меҳрона эса болажонларни кулдириш учун ўрнидан туриб худди Усмондек сакрайди:
- Ур-а-а-а!
- Вой опа, мунча хурсандсиз? – ҳайрон бўлади Нисо. – Репититор сиз ўйлагандек, ж-а-а, яхши эмас. Тинимсиз дарс қилдиради. Дарс қилавериб ўлиб қоласиз. Ана Раъно холамни ўғли, қачон қарама ўқиб ўтиради.
Нисонинг гапидан Гулифор ва Меҳрона қаҳ-қаҳ отади.

* * *

Тонг. Саиднинг уйи. Гавҳар пойгакка тоғорага сув қўйиб қўйиб, шунга супургисини ботириб-ботириб уй супиряпти. Телефони жиринглайди.
Гавҳар супургисини қўяди-ю, телефонига қарайди. Экранда “Меҳрона қизим”, деган ёзув кўринади.
- Алё? – дейди Гавҳар хурсанд бўлиб.
- Ассалому алайкум, - Меҳрона ҳам хушкайфиятда гапиради. – Яхшимисиз, ойи.
- Яхшиман, ўзларингиз яхшими?
- Бизам яхшимиз, - дейди Гавҳар.
- Ойи, биз эртага шаҳарга кўчиб кетарканмиз. Шунга... Гулифор опам “Бугун уйингизга бориб келинг”, деди. Лекин нарсаларни йиғишим керак...

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – менга бўлган меҳрингиз!


@sensanqalbimda

Показано 20 последних публикаций.