Академик Бўрибой Ахмедов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида шарқшунос олим, академик Бўрибой Ахмедов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов, олий таълим муассасалари раҳбар ва ректорлари ҳамда бир қатор давлат ҳамда фан арбоблари, академиклар ва олимлар иштирок этишди.
Кириш сўзида Бўрибой Ахмедовнинг Ўзбекистон тарихига улкан ҳисса қўшгани, катта муваффақиятларга эришгани, беқиёс хизматларини нафақат мамлакатимизда, балки қардош қўшни республикаларда ҳам қадрланиши алоҳида таъкидланди.
Тадбирда сўзга чиққан Қўмита Раиси К.Бурханов томонидан Б.Ахмедовнинг илмий фаолияти ўзбек халқининг этник тарихини ўрганишда қўшган ҳиссаси мамлакатимиз учун муҳим аҳамият касб этганини эътироф этди
Бундан ташқари, тадбирда сўзга чиққанлар академикнинг илмий изланишлари Ўрта Осиё халқларининг 10-19-асрлардаги ижтимоий-сиёсий тарихи, Амир Темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда маданияти каби муҳим йўналишларга қаратилганига урғу беришди.
Академик томонидан Амир Темур даврига оид яратилган асарлари инглиз, француз, рус ва бошқа хорижий тилларда босилганлиги айтиб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари академик Б.Ахмедов ҳаёти ва фаолияти Ўзбекистон тарихига муҳим ҳисса қўшганини таъкидлашди.