📚📕📒SCHOOL DOCUMENTS 📒📚BY M.RUSTAMOVNA


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


📚Таълимга оид :
📌янгиликлар
📌меъёрий хужжатлар
📌кургазмалар,таркатмалар электрон тарзда
📌бироз психология

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Вазирлик хорижий тил ўқитувчиларига қатъий эслатма берди

❗️Ҳурматли хорижий тиллардан дарс берувчи устозлар!

✅Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:

➡️ 2025/2026-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

❗️Шу муносабат билан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, барча хорижий тил устозларининг 2025/2026-ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини қатъий эслатиб ўтади.

@school_documents


⚡️ Chet tili imtihoni natijalari e’lon qilindi

✅ 2024-yil 26-dekabrdan 2025-yil 17-yanvarga qadar bo‘lib o‘tgan chet tilini bilish darajasini aniqlash test sinovi natijalari e’lon qilindi.

👨🏻‍💻 Test natijalari my.gov.uz saytida e’lon qilingan bo‘lib, talabgorlar "Mening arizalarim" bo‘limidan o‘z natijalari bilan tanishishlari mumkin.

📱 Test sinovidan muvaffaqiyatli o‘tgan talabgorlar o‘z sertifikatlarini my.gov.uz sayti orqali elektron tarzda yuklab oladilar.

❗️O‘z natijasidan norozi bo‘lgan talabgorlar 27–29-yanvar kunlari my.gov.uz sayti orqali apellatsiya shikoyati berishlari mumkin.

@school_documents


Natijalarni kutayotganlar dekabr oyi natijalari yuklanmoqda 2-3 soat vaqt talab qilinadi!

@nsfla

@school_documents


Multilevel imtihoni joriy 2025-yil 1-yarim yillikning quyidagi sanalarida bo’lib o’tadi🚀

👉 15-16-fevral (Ro'yxatga olish 1-fevralgacha)

👉 5-6-aprel (Ro'yxatga olish 22-martgacha)

👉 26-27-aprel (Ro’yxatga olish 12-aprelgacha)

👉 10-11-may (Ro’yxatga olish 26-aprelgacha)

🟣 Ro'yxatdan o'tish: my.gov.uz

@school_documents


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш, ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қилди

«Ҳурматли синф раҳбарлар, вижи-вижи гап керакмас. Қандай қилиб пул йиғиш сизнинг маҳоратингизга, фантазиянгизга боғлиқ», дейди директор.


@school_documents


⚡️Бугунги кунда педагог ходимлар қанча миқдорда ойлик маош оладилар?

Мактаб директори:
— 4 млн 696 минг 805 сўм (400 ўқувчигача);
— 5 млн 015 минг 054 сўм (401-880 ўқувчигача);
— 5 млн 317 минг 901 сўм (881-1600 ўқувчигача);
— 5 млн 625 минг 394 сўм (1600 дан ортиқ).

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
— 4 млн 386 минг 677 сўм (400 ўқувчигача);
— 4 млн 696 минг 805 сўм (401-880 ўқувчигача);
— 5 млн 015 минг 054 сўм (881-1600 ўқувчигача);
— 5 млн 317 минг 901 сўм (1600 дан ортиқ).

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
— 1 млн 779 минг 871 сўм (400 ўқувчигача);
— 2 млн 030 минг 275 сўм (401-880 ўқувчигача);
— 2 млн 111 минг 025 сўм (881-1600 ўқувчигача);
— 2 млн 286 минг 447 сўм (1600 дан ортиқ).

ЧҚБТ раҳбари:
— Мутахассис - 3 млн 390 минг 824 сўм;
— Иккинчи тоифали - 3 млн 796 минг 213 сўм;
— Биринчи тоифали - 4 млн 230 минг 138 сўм;
— Олий тоифали - 4 млн 674 минг 594 сўм.

Психологлар:
— Олий маълумотли психолог - 3 млн 051 минг 742 сўм;
— Иккинчи тоифали психолог - 3 млн 268 минг 047 сўм;
— Биринчи тоифали психолог - 3 млн 489 минг 865 сўм;
— Олий тоифали психолог - 3 млн 702 минг 280 сўм.

Ўқитувчилар:
— Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи - 3 млн 169 минг 623 сўм;
— Олий маълумотли ўқитувчи - 3 млн 390 минг 824 сўм;
— Иккинчи тоифали ўқитувчи - 3 млн 796 минг 213 сўм;
— Биринчи тоифали ўқитувчи - 4 млн 230 минг 138 сўм;
— Олий тоифали ўқитувчи - 4 млн 674 минг 594 сўм.

Мактаб лаборанти: 1 млн 604 минг 647 сўм.

Кадрлар бўйича менежер: 1 млн 598 минг 520 сўм.

Кутубхона мудири:
— Ўрта махсус маълумотли - 2 млн 135 минг 861 сўм;
— Олий маълумотли 2 млн 330 минг 402 сўм.

Кутубхоначи:
— Ўрта махсус маълумотли - 1 млн 852 минг 107 сўм;
— Олий маълумотли - 1 млн 949 минг 589 сўм.

@school_documents


Bugun examga kiradiganlar barchangizga omad!

Muhimi hayajonlanmang

Sizni qo'lingizdan keladi. Biz sizga ishonamiz! Bilimingiz yaxshi natijalar qayd eta oladi.

Pasport esdan chiqmasin

@school_documents


✍️TKT, TESOL, TEFL va TESL uchun ham ustama beriladi, ammo bir sharti bor

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar hamda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirliklarining tegishli qarori bilan xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar roʻyxati tasdiqlandi.

Pedagoglar uchun :

1️⃣ Rash modeli boʻyicha fan oʻqituvchilariga A+, A va B+ darajadagi (60 balldan yuqori), boshlangʻich taʼlim (matematika va ona tili va adabiyot) yoʻnalishi uchun esa minimum C yoki undan yuqori darajadagi (46 balldan yuqori) sertifikat uchun ustama beriladigan bo‘ldi;

2️⃣ mazkur qaror loyihasi e’lon qilinganidan so‘ng 5 mingdan ortiq takliflar bildirilgan edi. Takliflarning ayrimlar inobatga olingan. Xususan, dastlabki loyihada pedagoglarga ustama beriladigan chet tili sertifikatlar roʻyxatidan chiqarib tashlangan TKT, TESOL, TEFL va TESL sertifikatlari uchun ham ustama beriladigan bo'ldi. Ammo bir sharti bor. Ya'ni ushbu 4 ta sertifikatlar CEFR tizimining B2 sertifikati bilan birgalikda qabul qilinadi va ularga ustama to‘lanadi. Agar CEFR tizimining B2 sertifikati bo'lmasa, unda TKT, TESOL, TEFL va TESL sertifikatlari uchun ustama berilmaydi.

Shuningdek, barcha TESOL, TEFL va TESL sertifikatlari o‘qituvchi (trener) bilan kamida 100 kontakt soat shug‘ullanishi va kamida 40 soatlik o‘qituvchi-pedagogik amaliyotini qamrab olishi, bunda amaliyot qismi instruktor tomonidan kuzatilib baholanishi zarur.

@school_documents




Ассалому алайкум. Бугун 30-35 йил ичида болаларга берилган тарбия қандай натижалар берганлигини кўриб турибмиз.
Мен умуман ўқитувчини айбламайман. Нимага илгариги замонларда ўқитувчи шогирдини ёки устоз ўқувчисини дўппослаган ҳолати ҳақида маълумотлар тарихий асарларда учрамайди? Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” асари коммунист-большевикларнинг буюртмаси асосида тўқиб ёзилган уйдирма асар.
Чунки, бундай бўлмаган. Битта синф ёки гуруҳда 5 тадан 15 тагача ўқувчи бўлган холос. Шунингдек, ҳамма болани мактабга қамаб, ўқийсан, деб мажбурланмаган. Иқтидори борларини ўқитилган, қолганлари ҳунар эгаллаган.
Бугунчи, 30-35 тагача болани хонага қамаб, 40 минут ичида фан мавзусини боланинг “миясига қуясан”, деб ўқитувчини мажбурлаяпмиз. Янги институтлар очавермасдан, янги мактаблар очиш керак, улар сонини кўпайтириш керак. Битта синфда бола сонининг 15 тадан ортиб кетиши, бу оммавий саводсизлик, дегани.
Илгари болалар ота-боболар тарбиясини олган бўлса, бугун “интернет тарбияси”ни оляпти. Аксар оталар Россия, Қозоғистон, Корея ва бошқа жойларда рўзғор ташвиши билан юрибди. Хорижда топган пули (инвестициясиси)ни боласининг таълими учун эмас, тўйлар, машиналар, участкалар учун сарфлаяпти.
Ўзи 2-3 та боласини эплаб тарбиялай олмайди-ю, яна 30 та болани эплаб бошқармаяпти, деб ўқитувчидан шикоят қиладими?
Ўқитувчи шу касб учун шартнома асосида давлатга пул тўлаб, 4-6 йил олийгоҳда ўқиди. Унинг ҳам оиласи бор. Бошқа ишга кета олмайди. Унақа маош берадиган ишнинг ўзи йўқ.
Бизга мазкур видеода ўқитувчи болани дўппослаётганлигини кўрсатишди. Аммо, хонага киргунга қадар ўқувчи залда нима гапларни гапирган ва қандай хатти-ҳаракатларни амалга оширган эди, кўрсатилмади. Хулоса учун шошилмайлик.
Яқинда бир мактабда институтни “Имтиёзли” дипломга битирган инглиз тили ўқитувчисини устидан синфдаги 5-6 та бола масҳара қилиб, дарс ўтишга қўйишмади. Ваҳоланки, у ўша мактабга 2 марта америкалик мутахассисларни олиб келиб, “мастер класс” ўтиб берган, тадбирлар ўтказган, ҳар бир дарс учун турли кўргазмали қуролларни сотиб оладиган иқтидорли ўқитувчи эди. Дарсда безори ўқувчилар оёғини туфлиси билан олдиндаги парта устига чиқариб олиб, писта чақиб ўтирган, нон еб, баклашкада минерал сувлар ичиб, қулоғига қулоқчинни ўрнатиб олиб, ҳоҳолаб кулишиб ўтираверган. Устига устак ўқитувчи хомиладор бўлгани учун, улар еяётган овқатларнинг ҳиди унга салбий таъсир қилиб, кўнглини айнита бошлаган. Шунда ўқитувчи болалардан тартибга риоя қилишни талаб қилган. Аммо улар баттар авжига чиқиб, ўчакишган. Шунда, бирини телефонини олиб қўймоқчи бўлганида, 8 синф ўқувчиси-ўғил бола, уни юзига мушт билан тушириб, кўзойнагини синдириб юборган. Яхшиям кўзойнак синиқлари ўқитувчининг кўзига кириб кетмаган. Шунда ўқитувчи: “Ҳе, ифлос”, деган.
Эртасига ўқувчининг ота онаси чақиртирилган. Аммо, дадаси Кореяда 5-6 йилдан бери ишлаётгани, 1-2 йилда бир маротаба келиб, яна қайтиб кетаётганлиги сабабли, онаси келган. Онаси ўқитувчини “боламни ҳақорат қилди”, деб судга бераман, деб ғавғо кўтарган.
Шу ўринда кимда ким мени гапимга эътироз билдирса, четдан туриб маҳмадоначилик қилмасин. Мард бўлса, ўша синфда, ўша мактабда, ўша муҳитда ўзи дарс бериш учун бориб ишга жойлашсин.
5-10 кунга эмас, балки, бир умрга ишлашга борсин. Болани урмасдан, сўкмасдан, одоб-ахлоқ номаларидан чиқмасдан, “маданиятли ва маълумотли” зиёлига хос бўлиб ўша безори болаларни тарбиялаб кўрсин.
Агар шу муҳитда бир умрга ишлаб, болаларни урмасдан, сўкмасдан дарс бериш мумкинлигини исботлай олса, ана ўшанда мен унга тан бераман.
Аммо ундай қила олмайди, гапирган одам аввал пичоқни ўзига уриб, ўша ўқитувчининг ўрнига ўзини қўйиб кўрсин.
Ҳадиси шарифда “Қиёматга яқин болаларни тарбиялаш кўппакларни тарбиялашдан ҳам қийинлашиб кетади”, дейилган. Бу аксиома эканлигига иймон келтириб турибмиз холос. Туну-кун телевизор тагида сериал кўришдан бўшамайдиган, кўчама-кўча, бозорма-бозор юриб, бўш вақтини бошқалар қадамини ўлчаш билан ўтказадиган оналар тарбиялаган болаларни ўқитиш муаллим учун жазо холос.



Ушбу постни улашишда   кўмаклашинг, ҳурматли ҳaмкacблар.


@school_documents


SAVOL: Qanday holatda o'qituvchiga emaktab.uz bo'yicha haq to'lanmaydi?

JAVOB:
Darsda qatnashgan o'quvchilarni 30% ni baholanishi, dars sahifasi bo'limidagi "Dars o'tildi" qaydiga belgi qoʻyish zarur.


O'quvchilar o'z vaqtida (9.00-21.00 gacha 1 smenali maktablar uchun, joriy kundan ertasi kuni 13.00 gacha 2 smenali maktablar uchun) baholanmasligi, belgining qoʻyilmasligi oʻqituvchini dars o'tmaganligini bildiradi va ushbu dars uchun haq to'lanmaydi.

Sinf rahbari "bir kunlik jurnal" da fanlar ostidagi "PR" ustuniga har kunlik davomat belgilarini quyidagi tartibda qo'yib boradi:


s- "kichik", hech qanday sababsiz dars qoldirganligini koʻrsatish uchun;
dq "kichik", sababli dars qoldirganligini ko'rsatish uchun;
k-"kichik", kasallik sababli dars qoldirganligini ko'rsatish uchun;
kq "kichik", darsga kechikib kerganligini koʻrsatish uchun;
m "kichik", surunkali dars qoldirayotganligini koʻrsatish uchun;
ch "kichik", respublikadan tashqariga ruxsatsiz chiqib ketganligini ko'rsatish uchun;
q "kichik", ta'lim olishga ota-onasi qarshilik qilayotganligini koʻrsatish uchun;
ns "kichik", ota-ona nazoratsizligi sababli darsga kelmaydiganligini ko'rsatish uchun;
tq "kichik", turmushga chiqqanligi tufayli darsga kelmaydiganligini ko'rsatish uchun qoʻyish belgilanadi.

Fan oʻqituvchilari tomonidan oʻquvchilarning darsdagi davomatlari dars boshlanishida onlayn tarzda quyidagi tartibda qayd etiladi:

s-"kichkina", hech qanday sababsiz dars qoldirganini koʻrsatish uchun;
kq- "kichik", darsga kechikishni koʻrsatish uchun.(baxolash mumkin).

Sinf jurnallarida oʻquvchilarning familiyasi va ismi maktab ta'lim tiliga qarab kirill yoki lotin alifbosiga asoslangan yozuvlarda kiritilishi sinf rahbariga yuklatiladi.

Asos: Xalq ta’limi vazirining 2022-yil 24-iyundagi 205- sonli buyruĝi


2025-2026-oʻquv yili uchun 823.pdf
408.0Кб
⚡️Директор жамғармасидан устама белгилашда 30 балл берадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли хати билан 2025-2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинган.

@school_documents

















Показано 20 последних публикаций.