Фильтр публикаций


Репост из: Bandlik vazirligi
Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan quyidagi kunlari dam olinadi:

9-may (juma) — Xotira va qadrlash kuni;
10-may (shanba) — 5 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun dam olish kuni, 6 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun ish kuni;
11-may (yakshanba) — dam olish kuni.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
МТТВ+Спорт_вазирлиги_жисмоний_тарбия_ўқитувчилари_учун_баҳолаш_мезонлари.pdf
498.2Кб
⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари тоифа олиш учун ҳам тест, ҳам амалий имтиҳон топширади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиинганлиги ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилиши тўғрисида хабар берилган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қарори қабул қилинди.


Қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари ҳамда спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди. (Юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин).

Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

➡️ биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

➡️ иккинчи босқич – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси - 40 балл).

❗️Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳолаш мезонлари 2025 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадлар аттестациясидан бошлаб жорий этилади (январь-июнь ойлари аттестациясида эса, ўтган йиллардагидек 50 та тест саволи берилади).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: TA'LIMGA OID HUJJATLAR
Вазирлик 89-сонли буйруқ.pdf
374.4Кб
OMMALASHTIRISHNING YANA YANGI NIZOMI TASDIQLANDI.

MMTV ning 2025-yil 17-martdagi 89-sonli buyrug‘i.

MMTV ning 2024-yil 7-fevraldagi 32-son buyrug‘i esa o'z kuchini yo'qotdi.

https://t.me/talimxujjatlari


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Яна бир зўр ва унчалик ҳам зўр бўлмаган янгилик!

Хабар берганимиздек, Ҳукуматнинг тегишли қарор билан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифалари бериш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан,

Низомнинг 36-банди (янги таҳрирда). Педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март – май ҳамда октябрь – ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилади.
...
(учинчи хатбоши) Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида B+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади. Бунда, сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.

Низомнинг 37-банди. Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари:

умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл).

Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

иккинчи босқич – Спорт вазирлиги томонидан белгиланган спорт мактабларида ташкил этиладиган амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).

шу билан биргаликда,
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар 2025 йил 1 сентябрга қадар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади:

олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган.

Шунингдек, қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга белгиланган муддатга қадар тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси;

олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Эндиликда ўрта-махсус маълумотли педагоглар ҳам аттестацияга жалб қилинади!


Хабар берганимиздек,
Ҳукуматнинг тегишли қарор билан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифалари бериш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан,

Низомнинг 5-банди (янги таҳрирда) Аттестацияга таълим ташкилотларининг барча педагог кадрлари жалб этилади. (фарқи, илгари фақат олий маълумотли педагоглар жалб этилар эди, эндлиликда ўрта махсус маълумотли педагоглар ҳам аттестацияга жалб этилади)

Низомнинг 44-банди (янги таҳрирда янги д-кичик банди қўшилмоқда).

д) олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, улар:
55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса – аттестациядан ўтган, лавозими сақланган;
55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса – аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади.

Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

44-1 банди. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди


Манба: ВМҚ 78-сон, 11.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Математика фани бўйича профессор-ўқитувчилар диққатига!

Божхона институти математика фани профессор-ўқитувчиси (ўқитувчи, катта ўқитувчи, профессор, доцент) лавозимига хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур танловда, 40 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, математика фани мутахассисликлари бўйича камида магистр академик даражасига, шунингдек шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатларга эга, соғлиғи даражасига кўра Божхона институти профессор-ўқитувчиси лавозимига лойиқ эркак ва хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.

Математика мутахассислиги бўйича илмий даража ёки илмий унвонга эга, шунингдек чет тилларини билган номзодларга устунлик берилади.

Номзодлар: 71-202-99-90 орқали 42-15, 42-16, 42-14 рақамларига (Божхона институти), 11-08 орқали 71-54, 71-55 (Божхона қўмитаси)га қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Маълумот учун: Божхона институти Тошкент шаҳри, Қозиробод 2-тор кўчаси 118-уйда жойлашган.


Репост из: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
⚡️ Таклиф этилаётган давлат хизматчилари компетенциясини ривожлантиришнинг замонавий модели

#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Репост из: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️Давлат хизматчилари компетенциясини ривожлантиришнинг замонавий модели шаклланмоқда: янги тизим нималарни ваъда қилади?


Хабарингиз бор, айни кунларда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Ушбу фармон лойиҳасининг 81-мақсадида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлик лавозимлари учун компетенция моделини ҳамда профессионал компетенцияларини баҳолаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

▫️Батафсил ўқинг.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Репост из: Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Аттестацияга рўйхатдан ўтиш бошланди

2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланди.

Бунинг учун қуйидаги ҳаволалардан бирига кирилади ҳамда ONE ID тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

https://pedkadr.uzedu.uz/

Педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жорий йилнинг 1 мартига қадар давом этади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X




Репост из: TA'LIMGA OID HUJJATLAR
ПҚ-452.pdf
331.4Кб
⚡️2024 йил 28 декабрдан 2025 йил 3 январгача дам олиш куни деб эълон қилинди

Президент қарори имзоланди

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:
28 декабрь5 кунликлар учун дам олиш куни 6 кунликлар учун иш куни;
29 декабрь — умумий дам олиш куни;
30 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
31 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
1 январь — Янги йил байрами;
2 январь — 5 кунликлар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни.


https://t.me/talimxujjatlari


Репост из: Ta'lim nazorati
№ 867 uzluksiz kasbiy rivojlanish.pdf
3.3Мб
⚡️Maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlarining xodimlari uchun besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda oʻtkaziladigan malaka oshirish kurslari joriy qilinadi

Vazirlar Mahkamasining 20.12.2024-yildagi"Maktabgacha va maktab taʼlimi xodimlarining uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida"gi 867-son qarori qabul qilindi.

Unga ko‘ra 2025-yil 1-yanvardan boshlab:

maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlari xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirishning vertikal tizimi (vazirlik — malaka oshirish muassasasi — taʼlim tashkiloti) yoʻlga qoʻyilishi;

maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlarining xodimlari uchun besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda oʻtkaziladigan malaka oshirish kurslari joriy qilinishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilindi.

Maktabgacha va maktab taʼlimi xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlangan.

Ta’lim nazorati rasmiy kanali


ММТВ 2024 йил ҳужжатлар.pdf
94.8Кб
Мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид 2024 йилда қабул қилинган ҳужжатлар.


Репост из: Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Янги йил байрами бўйича.pdf
227.8Кб
⚡️Мактаб ва боғчаларда Янги йил байрамини ўтказишга оид расмий кўрсатмалар берилди

Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлигининг 2024 йил 17 декабрдаги 04-37-4269-сон кўрсатма хати билан таълим муассасаларида Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу кўрсатмалар мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим, ихтисослаштирилган, ижод ва Президент мактабларига нисбатан татбиқ этилади.

Янги йил байрами муносабати билан қуйидагилар тавсия этилди:


👉 Янги йил байрами муносабати билан таълим ташкилотлари ҳудуди, биноси ҳамда синф хоналарини тартибга келтириш, таълим ташкилотлари ҳовлисидаги табиий арчани (мавжуд бўлса) ўқувчи ва тарбияланувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар билан безатиш;

👉 байрам тадбирларини таълим ташкилотлари ҳудудида, қизиқарли тарзда ташкил этиш ва таълим муассасаси ҳудудини байрамона безатиш;

👉 байрам тадбирларини таълим ташкилотларининг гуруҳларида ва бошланғич синф ўқувчилари учун синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ўтказиш;

👉 таълим ташкилотларининг юқори синфлари ўртасида қўл меҳнати билан тайёрланадиган безаклар (қоғоздан ясалган қор парчалари ва бошқа Янги йил байрамига хос бўлган безаклар) танлови, «Энг чиройли безатилган синф» ва «Энг яхши Янги йил табрикномаси» (синф номидан мактабга, ўқитувчиларга, ота-оналарга) каби кўрик-танловлар ташкил этиш;

👉 ўқувчилар томонидан Янги йил байрами билан боғлиқ турли хил эртаклар ва саҳна кўринишларини намойиш
этиш
тавсия этилади.

Қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим:


👉 ўқувчилар ҳамда ота-оналар ўртасида Янги йил байрамини оила даврасида ўтказиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

👉 ўқувчилар томонидан турли хил пиротехник воситаларни олиб келиш ҳамда улардан фойдаланишга йўл қўймаслик чораларини кўриш;

👉 таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан «Эрталабки сафланиш»лар давомида, синф раҳбарлари томонидан эса «Синф соатлари» ва «Ота-оналар мажлиси»да турли хил пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб бориш лозим.

Қуйидагилар тақиқланади


❌ байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шох ва новдаларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш;

❌ Янги йил байрамини нишонлаш баҳонасида ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ноқонуний пул йиғимларини ташкил этиш;

❌ Янги йил байрамини ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шахобчаларида ўтказиш, шунингдек, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари томонидан байрам муносабати билан таълим ташкилоти раҳбарияти ва педагог ходимларга турли хил совғалар тақдим этиш қатъиян тақиқланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz


Репост из: Iqtisodiyot va moliya vazirligi
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

#RASMIY_MUNOSABAT

📖 Ijtimoiy tarmoqlarda 2025-yilda maktablarda o‘quvchilar uchun darsliklar ijarasi bo‘yicha tarqalgan xabarlar yuzasidan

2025–2027-yillarga mo‘ljallangan Fiskal strategiya asosida ishlab chiqilgan Budjetnoma loyihasida 2025–2026-o‘quv yilidan 2–11-sinflarda bir to‘plam darslik va mashq daftarlari uchun ijara to‘lovi undirish tizimini joriy etish yuzasidan tegishli takliflar taqdim etilgan edi.

📊 Budjet jarayonlarini shakllantirishda vazirlik tomonidan, birinchi navbatda, iqtisodiy o‘sishning barqaror yuqori sur’atlari hamda iqtisodiy va ijtimoiy sohaning moliyaviy mutanosibligini ta’minlashda davlatning ijtimoiy majburiyatlarini to‘liq hamda o‘z vaqtida bajarishga ustuvor e’tibor qaratiladi. Bunda, samaradorlikni oshirish maqsadida turli yo‘nalishlar bo‘yicha tahlillar o‘tkaziladi.

🔆 Ta’kidlash lozimki, 2024-yilda maktab o‘quvchilari uchun 83,2 mln nusxa darslik va mashq daftarlarini yetkazib berish uchun Davlat budjetidan jami 1,5 trln so‘m ajratilgan. Ushbu mablag‘lardan 435,5 mlrd so‘mi (yoki 36 foizi) davriyligi 1-yil hisoblanadigan hamda har yili yangidan chop etiladigan mashq daftarlari uchun yo‘naltirilgan.

❗️2025-yilda esa 81 mln nusxa darsliklar va mashq daftarlari uchun jami 1,3 trln so‘m mablag‘larni to‘liq Davlat budjetidan qoplash ko‘zda tutilgan.

📝 Shu bilan birga, ijtimoiy tarmoqlardagi faol foydalanuvchilar tomonidan chop etilgan postlarda Budjet loyihasida Kitob jamg‘armasi xarajat va daromadlari ko‘rsatilmaganiga e’tibor qaratilgan. Qayd etish joizki, Kitob jamg‘armasi faoliyati to‘xtatilgan va yangi jamg‘arma tashkil qilinmagani sababli loyihada bu bo‘yicha ma’lumotlar aks ettirilmagan.

2025-yil uchun Davlat budjeti doirasida ko‘zda tutilgan mablag‘lar yangi o‘quv yilida o‘quvchilarni darsliklar va mashq daftarlari bilan ta’minlash bo‘yicha ehtiyojni to‘liq qoplash imkonini beradi.

Bunda, ota-onalardan darsliklar va mashq daftarlari ijarasi uchun qo‘shimcha to‘lov undirish rejalashtirilmagan.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi
Axborot xizmati


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х


Репост из: davletovuz
2025 йилда дарслик ижараси бепул бўлиб қолади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги баёнотига кўра, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.


Репост из: davletovuz
Уч кун дам олинади

Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабрь — Конституция куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар шанба, якшанба ва душанба кунлари — уч кун дам олади.

Показано 20 последних публикаций.