«𝐒𝐀𝐇𝐎𝐕𝐀𝐓𝐋𝐈 𝐈𝐍𝐒𝐎𝐍𝐋𝐀𝐑» Respublika HJF


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Яҳшилик қилиш ҳудди ҳушбўй нарсага ўҳшайди.Уни кўтариб юрган ҳам,сотган ҳам,олган ҳам қўйинки атрофдаги барча наф олади.
📝Телеграм:@SaxovatAdmin1
Humo: 👉 9860040121141754
MasterCard: 👉 5440810003732673
Akramov Jasur

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


• Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.
• Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.
• Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!
• Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.
• Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.
• Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.
• Токи тирик экансан, таслим бўлма!

Тунингиз осуда утсин яхшиларим.

@Saxovatguruhi🤝


Яхшилик дунёга нур сочади

Тунда хизмат олиб бораётган ППХ ходимининг бир “почка” долларни топиб, уни ҳақиқий эгасига қайтаргани ҳақида эшитиб, ҳар бир инсон учун ибрат бўладиган воқеа бўлганини ҳис этдик.

Яхшилик қилиш нафақат бошқаларга ёрдам бериш, балки ўз қалбимизни поклаб, дунёга нур тарқатишдир. Яхшилик инсонни буюкликка олиб чиқади, чунки ёрдамга муҳтож бўлганларга ёрдам қўлини чўзишда буюк жасорат ва чуқур инсонийлик мужассам.

Ҳар бир инсон ҳаётида шундай вазиятга тушиши мумкинки, ўша пайтда кимнингдир адолатли ёрдамига муҳтож бўлади. Шундай экан, ҳаётда ўзимиздан яхши ном қолдириш учун доимо тўғри ва ҳалол йўлдан юрайлик.

Мана шундай ибратли иш билан бошқаларга ёрқин намуна бўлган ППХ ходимига миннатдорчилик билдириб, ҳаммамиз унинг жасоратидан ўрнак олайлик. Ёрдам ва яхшилик қилиш ҳеч қачон ўтмайдиган қадриятдир.

Ёдингизда тутинг: Яхшилик қилсангиз, албатта ўзингизга қайтиб келади!


ҚОЧИШ МАНЗИЛИ

"Бас, фақат, Аллоҳгагина қочингиз!"
(Зориёт сураси, 50-оят).

  Бахтлилар Аллоҳ томон қочади, бахтсизлар эса Аллоҳдан қочадилар. Ҳа, мўмин бандалар Аллоҳдан Аллоҳга қочадилар. Яъни, Унинг азобидан Унинг савобига, исёнидан тоатига қочадилар.

  Сабаблар ва улардан келиб чиқадиган натижалар 4 хилдир:

1) Гўзал сабаблар ва гўзал натижалар.
Мисоли: намоз ва унга бериладиган кўплаб ажру савоблар.

2) Ёмон сабаблар ва гўзал натижалар.
Мисоли: гуноҳлар ва унинг натижасида Аллоҳ адолатининг юзага чиқиши.

3) Ёмон сабаблар ва ёмон натижалар.
Мисоли: инсоннинг ўғирлик қилиб гуноҳкорлардан бўлиб қолиши.

4) Гўзал сабаблар ва ёмон натижалар.
Мисоли: кўриниши гўзал, лекин натижаси ёмон ишлар.

Инсоннинг Аллоҳ кўрсатмаларига хилоф ўлароқ қилган амаллари охирги 2 хил ичида айланади.

@Saxovatguruhi🤝


​Уч нарса балони даф қилади:

1. ДУО


"Агар дуо-илтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас". (Фурқон: 77)

2. НЕЪМАТГА ШУКР ҚИЛИШ


"Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман". (Иброҳим: 7)

3. ЗАИФЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, заифларингиз сабабли ғалаба қозонасизлар ва ризқланасизлар", дедилар.

@Saxovatguruhi🤝




#Эҳсон_қилинг
#Ибрат
#Мулохаза

Aссалому алайкум !
Бугун
04- Январь 2025- йил
Кун: шанба

Дунёда ҳам, охиратда ҳам филиали бор биргина банк бор.
Бу – Садақа банкидир.
Сен унга бу дунёда омонат қўясан ва охиратда қайтариб оласан. Мана шу банкдаги ҳисоб рақамингни тўлдиришда фаол бўл!

📱
@Saxovatguruhi яҳшиликлар қилишда ишончли ҳамкор.






Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тунингиз осуда утсин яхшиларим.

@Saxovatguruhi🤝


#ибрат

НОЧОРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ МУКОФОТИ

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.

Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.

@Saxovatguruhi🤝


Қадр ҳақида...

Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди.

Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир четга таҳлаб қўяди.

Ўзи аслида у ҳар кийимни ҳам "пол артувчи латта" қилавермайди.

Масалан оталар кийими, оналар кўйлаги, эрининг йиртилиб, ҳеч нимага ярамай қолган жемпфери ҳам унинг қўллари билан тикилган- ёстиқ ичига киради.

Бизларга шундай ўргатишганди.

Отамиз ҳиди келиб турадигандек туюлган тошдек ёстиқларда- ажойиб тушлар кўрганмиз...

Қадрлаш илмини билмаган - валломати бўлсаям қадрини билмайди.

Туз еган жойларига бир-бир тупуриб, юзига ёпилмаган ҳар эшикларни тепиб - синдиради, оғирини кўтарган устунларни юзсиз - қуртдек кемиради, елка тутганларининг фойдаси тегмай қолса - осонликча баҳридан ўтади...

Қадрлаш илми-шунақа ҳар ким ҳам уқолмайдиган фан, ҳар одам ҳам - адо этолмайдиган русумдир...

@Saxovatguruhi🤝




Вазирлар Маҳкамасининг 145- сонли қарорига мувофиқ 2025 йил 6 январдан бошлаб Республиканинг барча ҳудудларида "Аёллар дафтари"га киритиш учун хатлов жараёнлари бошланади.

"Аёллар дафтари"га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

1) Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

2) Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

3) Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

4) Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

5) Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

6) Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Telegram Instagram Facebook


#Бугун_Жума
#Яҳшилик_қилинг
#Эҳсон_қилинг

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоху алайҳиссаломга  саловот айтинг!

✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад

☝️Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.

✅ Яҳшиликлар қилишда ишончли ҳамкор 👇👇👇
@SaxovatGuruhi


#Яҳшилик_қилинг
#Эҳсон_қилинг

Бир неча йилдан бери саховатли йигитлар билан биргаликда Нилуфар опага дори-дармонлар олиб бериб келмоқдамиз. Опанинг муҳтожлиги ўз исботини топган.

У киши ёлғиз она сифатида бир нафар фарзандга ҳам ота, ҳам она бўлиб келмоқдалар. Нилуфар опа юрак етишмовчилиги касаллиги билан курашмоқда. Шу кунларда аҳволлари яна оғирлашиб, иш жойлари — фаррош бўлиб ишлайдиган манзилга тез-тез тез ёрдам машинаси келаётган экан.

Опанинг мушкулотларини енгиллатиш учун имкони бор барча инсонларни ёрдамга чорлаб қоламиз.

Банк картаси:
💳 8600 0610 4870 1527
Ибрагимова Нилуфар

Телефон: +998 90 507 59 21

Барчангиздан илтимос, ёрдам қўлини чўзинг!






БОЙЛИК AЙТAДИ – Мени қозон, унут ҳамма нарсани
ЗAМОН AЙТAДИ – Мени таъқиб қил, унут ҳамма нарсани
КЕЛAЖAК AЙТAДИ – Мен учун кураш, унут ҳамма нарсани
AЛЛОҲ AЙТAДИ – Мени эслагин, бераман ҳамма нарсани.

Тунингиз осуда утсин яхшиларим.

@Saxovatguruhi🤝





Показано 20 последних публикаций.