ИМОМГА ЭРГАШИШ
@Savollar_kanal 7517-савол
Ассалому алайкум! “Киши қиёмат кунида ўзига бириктирилган имомга эргашади ва у билан бирга бўлади” деган ривоятларни эшитганман. Ушбу ҳақида бирор саҳиҳ кўрсатма келганми?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
Киши ўзини севган кишиси билан бирга бўлиши ҳақида ҳадис бор.
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ تَقُولُ فِي رَجُلٍ أَحَبَّ قَوْمًا وَلَمْ يَلْحَقْ بِهِمْ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: الْمَرْءُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир қавмни яхши кўрган ва уларга етиша олмаган одам ҳақида нима дейсиз?» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши суйганлари билан биргадир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги «уларга етиша олмаган» жумласини икки хил тушуниш мумкин. Бири «уларга бориб қўшила олмаган», иккинчиси «улар қилган яхши амалларча амал қила олмаган» бўлиши мумкин. Аммо ҳар иккисида ҳам ўша қавмга бўлган муҳаббат ўз эгасининг ўзи муҳаббат қилган қавмларга бориб қўшилишига сабаб бўлар экан.
Ким яхшиларни яхши кўрса, уларга қўшиб қайта тирилтирилар экан. Ким ёмонларни яхши кўрса, улар билан бўлар экан. Шунинг учун доимо мўмин-мусулмон ва тақводорларга муҳаббат қўймоқ зарур. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш