Репост из: Hilol Nashr
#янгилик #сотувда
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик «Кифоя» китоблари қайта нашр қилинди!
Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя» бўлиб, унинг муаллифи ҳижрий 747 санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш-шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийдир. Убайдуллоҳ ибн Масъуд бу китобни бобоси Маҳмуд ибн Содруш-шарийъанинг «Виқоятур Ривоя фий масаилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш – қисқартиш ила юзага келтирган, бироқ аҳли илмлар ва халқимиз орасида «Мухтасари Виқоя» номи ила машҳур бўлиб кетган. «Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир. Уламолар ва толиби илмлар бу китобни қадимдан эъзозлаб келадилар.
«Кифоя» нинг биринчи жузи «Поклик» ва «Намоз» китобларидан иборатдир. Шунингдек ушбу китобдан фиқҳ илмининг таърифи, тарихи, манбалари ва аҳамияти ҳақида, фиқҳий мазҳаблар ва улар ўртасидаги фаръий ихтилофлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси
Нархи: 161 000 сўм
▶️Онлайн харид қилиш
▶️Дўконларимиз ва телефон орқали буюртма бериш
* Эслатиб ўтамиз, 6 июлгача Тошкент шаҳрида етказиб бериш хизмати бепул!
Facebook / Instagram / Telegram