Репост из: Hilol Nashr
#янгилик #онлайн_харид #етказиб_бериш
«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китоби қайта нашр қилинди!
Фиқҳ ва фиқҳий мазҳаблар ҳамда бу борада ёзилган китоблар ҳақида сўз борар экан, биз учун ҳанафаий мазҳаби алоҳида аҳамият касб этади. Чунки бизнинг ватанимиз қадимдан ҳанафийлик тарқалган, ўзига хос нуфузга эга бўлган ва шундай бўлиб келаётган ўлкадир. Ватанимиздан кўплаб фақиҳлар чиққан ва фиқҳнинг барча йўналишлари бўйича барчанинг таҳсинига сазовор бўлган китоблар битилган. Шунинг учун ҳам ҳанафий фиқҳи китоблари ва уларнинг мартабаларига оид маълумотларни тақдим қилишга алоҳида аҳамият бердик.
Китобимизда ҳанафий мазҳабидаги китобларнинг мартабалари ва уларнинг даражалари ҳақида ҳам мақола келтирдик.
Ҳанафий китоблар ичида улуғ ватандошимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳининг «Ҳидоя»си алоҳида эътиборга сазоворлиги боис «Ҳидоя»нинг илмий ва назарий аҳамияти ҳамда унинг ўзига хос хусусияти» номли мақолани ҳам тақдим этдик.
Албатта, фиқҳий асарлар ҳақидаги маълумотлар бугунги кунимизда ёзилган китоблар тўғрисидаги билимсиз тўлиқ бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун ҳам «Ҳозирда ёзилаётган фиқҳий китоблар» сарлавҳаси остида «Мавсуъатул фиқҳил исламий», «Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя», «Мажмуъату ал-фатавий аш-шаръийя», «Фиқҳус-сунна», «Ал-фиқҳул исламийю ва адиллатуҳу», «Эълоус-сунан», «Ал-фиқҳул Ҳанафийю ва адиллатуҳу», «Ал-Муомалот ал-молия» каби китоблар ҳақида ҳам имкон қадар сўз юритдик.
Сўнг умумий фиқҳий истилоҳларга, ҳанафий мазҳабининг баъзи истилоҳларига, ибодатдаги истилоҳларга ва бошқа маълумотларни тақдим қилишга ўтилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу китобни диққат билан ўқиган ҳар бир шахс жуда кўп керакли маълумотлар билан ошно бўлади, деган умиддамиз.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Нархи: 29 000 сўм
▶️Онлайн харид қилиш
Тошкент шаҳрида телефон орқали буюртма бериш:
Чорсу филиал: +998911348288
Кўкча филиал: +998977552370
Facebook / Instagram / Telegram